6-маьруза Қурилиш композицион полимер материаллар ва уларнинг турлари. Энергия ва ресурс тежамкор технологиялари – валцовкалаш, каландрлаш, экструзиялаш, пресс-қолиплаш, штамповкалаш ва бошқА. Хоссалари


Конструкцион ва тўсиқ материаллари



Download 123,11 Kb.
bet6/15
Sana12.04.2022
Hajmi123,11 Kb.
#547163
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
21-мавзу

Конструкцион ва тўсиқ материаллари

Конструкцион материал сифатида дисперс толасимон арматуралар билан кучайтирилган шишапластиклар, ёғочқатламли пластиклар, сотопластлар, органик шиша, винипласт листлар, полимер қоришмалар, полимербетонлар ва бошқалар ишлатилади.

  1. Шишапластиклар композицион листли материал бўлиб, шиша толали тўлдиргич ва полимер боғловчилар асосида олинади. Листли асос сифатида шиша толали тўқима ва нотўқима матолар ишлатилиши мумкин. Шишапластиклар олишда боғловчи сифатида фенол-формалдегид, полиэфир ва эпоксид полимерлари ишлатилади.

  2. Шишапластиклар шиша толали тўлдиргичнинг тури ва жойлашишига нисбатан учта асосий гуруҳга бўлинади: шиша толали анизатроп материал (СВАМ), қирқилган тола асосида олинган шиша пластик ва шиша мато асосида тайёрланадиган шишапластик (шиша текстолит).

  3. Шиша толали анизатроп материал (СВАМ) шиша шпон листлар пакетини иссиқ ҳолда пресслаб тайёрланади. Шиша шпон-бир томонган йўналтирилган шиша ипларни эпоксид-фенол полимерлари асосида композициялар билан елимлаб ёпиштирилган юпқа матодир. СВАМ одатда узунлиги 1000 мм гача, эни 500 мм гача ва қалинлиги 1-30 мм бўлади.

Унинг зичлиги 1,8-2 г/см3, чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси 1000 МПа гача бўлиши мумкин. СВАМ кимёвий ва биологик актив муҳитларга бардошли материалдир. СВАМ шишапластик материаллар осма панеллар, фазовий ёпма конструкциялар, қувурлар, йирик ҳажмдаги идишлар тайёрлашда ишлатилади.

  1. Қирқма шиша толали шишапластиклар ясси ва тўлқинсимон кўринишда бўлиб, полиэфир полимерлари асосида ишлаб чиқарилади. Шишапластиклар узунлиги 1000-6000 мм, эни 1500 мм гача ва қалинлиги 1-1,5 мм бўлади. Уларнинг ўртача зичлиги 1400 кг/м3, чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси камида 60 МПа, сиқилишда камида 90 МПа, эгилишда камида 130 МПа, ёруғлик ўтказишдаги шаффофлиги 50-85% бўлади.

  2. Қирқма шиша толали полиэфир шишапластиклар ёруғлик ўтказадиган тўсиш фонарлари, шаффоф тўсиқлар тайёрлашда, ярим шаффоф тўлқинсимон шишапластиклар эса павилионлар, соябонлар ва бошқа енгил конструкцияли бинолар томини қуриш учун ишлатилади.

  3. Шиша текстолит шиша матони термореактив полимерда шимдириб иссиқ ҳолатда пресслаб олинади. Полимер боғловчи сифатида фенолформалдегид смоласи ишлатилади. Шиша текстолит узунлиги 2400 мм, эни 600-1200 мм, қалинлиги 1-7 мм листлар ва узунлиги 2400 мм, эни 700-1000 мм ва қалинлиги 9-35 мм плиталар кўринишида ишлаб чиқарилади. Шиша текстолитнинг ўртача зичлиги 1800 кг/м3, чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси 230 МПа, сиқилишда 95 МПа ва эгилишда 120 МПа. Шиша текстолитлар иссиқлик ва кимёвий муҳитлар таъсирига бардошли, сувга чидамли бўлади. Улар асосида ойна ва эшик блоклари, фурнитурлар, санитария-техника буюмлари, уч қатламли панеллар, қобиқлар, томбоп тўлқинсимон буюмлар тайёрланад пластиклар ёғоч шпонларни фенолформалдегид (амино-алдегид ва бошқ) полимерига шимдириб, пакет иссиқ ҳолатида пресслаб тайёрланади. Уларнинг узунлиги 5600 мм, эни 950-1200 мм ва қалинлиги 12 мм бўлади. Ўртача зичлиги камида 1300 кг/м3. Ёғоч қатламли пластиклар (ДСП-В-700 ва ДСП-В) юқори мустаҳкамликка, зарбий қовушоқликка эга. Материал юзаси силлиқ, сариқ-жигар рангли, ёғоч текстураси яхши кўринадиган, бироз ялтироқ. Уларга механик ишлов бериш (арралаш, пармалаш, мих ва шуруплар ўтказиш ва ш.к.) осон кечади. Ёғоч қатламли пластиклар девор ва пардадеворларни қоплаш, тураржой ва маданий-маиший бинолар шипларини безатиш учун конструкцион материал сифатида ишлатилади.


  4. Download 123,11 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish