3.4 Сочилувчан юкларни ташувчи цистерналар.
Сочилувчан юкларга қуйидагилар киради: қурилиш (цемент, гипс, охак); озиқ-овқат (туз, ун, какао, шакар, дон ва х.к.); кимёвий (сода, графит в ах.к.).
Цемент ташувчи цистерна, одатда кесими цилиндрик шаклда бўлиб, тортувчи автомобилга бироз орқага горизонтал қияликда ўрнатилади (7- 90 бурчак остида).
Цистерна цемент билан бункердан шланг ёрдамида қопқоқ 14 орқали тўлдирилади (ТЦ- 4). Цементни тушириш пневматик усулда амалга оширилади. Пневматик тизим қисмларини жойлаштириш ҳамма ярим тиркама цистерналарда бир хилдир. Компрессор 1 тортувчи автомобиль кабинасининг орқасига ўрнатилган. У автомобиль двигателидан қувват олиш қутиси, карданли ва понасимон тасмали узатмалар орқали юритма олади. Компрессор яримтиркама резервуари билан резиналанган матоли шланг билан уланган. Ярим тиркама-цистернани оғирлигини камайтириш мақсадида рама кўзда тутилмаган.
Ўзини оғирлигидан, юк оғирлигидан бўлган юкланма ҳамда тормоз ва итарувчи кучлар цистерна резервуарининг пўлат корпуси билан қабул қилинади. Осмалар, таянч устунлари ва эгарли – илаштириш қурилмаси билан бирлаштирилувчи жойлари кучайтирилган.
Цемент тўкиш учун сиқилган ҳаво компрессордан 1 нам мой ажратгичда 2 тозаланиб, ҳавотақсимлагичга 6 юборилади. Ҳаво тақсимлагич манометр 8 ва 0,25 МПа босимга ростланган сақлагич клапан 7 билан таьминланган. Ҳаво тақсимлагичдан ҳаво қувурлар 3,11 орқали аэротубга 10 ва тўкиш патрубкасига 12 тақсимланади. Бунда ҳаво аэротубга тескари клапан 5, тўкиш патрубкасига эса тескари клапан 9 орқали юборилади. Тескари клапанлар ҳавони фақат бир йўналишда узатади ва қувурларга цемент тиқилиб қолишидан сақлайди.
Аэротуб бир неча қават ғовак матодан 15 иборат ва улар металлик сетка 16 устига жойлаштирилган. Ҳаво аэротуб орқали юқорига ўтиб цементни қуйи қатламини тўйинтиради. Цементни бу қатлами оқувчанликка эга бўлиб, тўкиш патрубкасига 12 тушади. Тўкиш патрубкасидаги цемент сиқилган ҳаво ёрдамида форсунка 13 орқали тўкиш шлангига юборилади. Қувурда 3 ва тўкиш патрубкасида вентиллар 4 ўрнатилган. Булар ёрдамида тўкиш жараёни бошқарилади.
Қуйида цемент ташувчи ярим тиркама – цистерналарнинг қисқача техникавий характеристикаси келтирилган
Русуми ТЦ- 12 ТЦ- 20 ТЦ- 21
Цистернани фойдали
ҳажми, м3 17,0 17,4 24,4
Ташиладиган
юк массаси, т 20 20 27,5
Цементни максимал
узатиш масофаси, м:
горизонталда 32 32 32
вертикалда 15 15 15
Компрессор ВР-8ғ2,2 БЦМ-01 БЦМ-01
Тортувчи автомобиль КамАЗ- 54115 КамАЗ- 54115 КамАЗ- 6460
Цемент ташувчи цистерна технологик схемаси 11.16-расмда келтирилган.
11.16-расм. Цемент ташувчи цистернанинг технологик схемаси.
1-компрессор; 2-нам мой ажратгич; 3,11-қувурлар; 4-вентиль; 5,7,9-клапанлар; 6-хавотақсимлагич; 8-манометр; 10-аэротуб; 12-патрубка; 13-форсунка; 14-қопқоқ; 15-мато; 16-сетка.
Do'stlaringiz bilan baham: |