6-Амалий машғулот Автопоездлар тиркамалар ва ярим тиркамалар Суюқ ва газ холатидаги юкларни ташишга мўлжалланган автомабиллар



Download 0,62 Mb.
bet2/5
Sana16.04.2022
Hajmi0,62 Mb.
#556727
1   2   3   4   5
Bog'liq
Амалий машғулот -2022

Буриш қурилмаси икки гуруҳга бўлинади: ўқни ғилдираклар билан буриб таьминловчи (буриш айланаси) ва фақат ғилдиракларни буриш билан таьминловчи (трапеция). Ўз навбатида, буриш айланаси шкворенли ва шкворенсиз турларга бўлинади.
Шкворенсиз буриш айланаси (11.32-расм) остки рамага 1 бириктирилган тепа айланаси 9 ва пастки рамага 4 таянувчи пастки айланадан 6 иборат. Айланалар орасига шарик ёки роликлар жойлаштирилган. Пастки рама 4 дўшло билан шарнир боғланган. Айланалар ўзаро фланецли втулкалар 2, 3 ва марказий болт 5 билан бирлаштирилган. Вертикал кучлар айланалар ва роликлар орқали, горизонтал кучлар эса втулкалар ва болт орқали қабул қилинади.

11.32- расм. Шкворенсиз буриш айланаси.


Айланалар, роликлар ва болт втулкалар билан пастки рамани олдинги ўқ билан платформани олдинги қисмига нисбатан эркин бурилишига йўл қўяди. Тиркамани орқага ҳаракатланишида штир (тилча) 7 билан буриш қурилмаси ишдан чиқарилади. Штир пастки рамада 4 силжийди ва скоба (тутқич) 8 тешигига киради. Штир 7 ўзининг юқори ҳолатида тепа 9 ва пастки 6 айланаларни боғлаб қўяди.


Шкворенли буриш айланаси ( 11.33 - расм) ўзгача тузилган. Тиркама рамаси 1 ва буриш араваси 4 орасига пластиналар 3 ўрнатилган.



11.33 - расм. Шкворенли буриш айланаси.
Тепа пластина рама билан пасткиси буриш араваси билан уланган. Барча элементлар шкворенли шарнир 2 шайбалар 6 ва контргайка 7 билан боғланган. Тиркаманинг олдинги ўқи буриш аравасининг 4 рамасига 5 қотирилган. Шкворенли буриш айланасининг ишлаши пластиналарнинг айланма сирпанишидадир, бу эса боғловчи элементлар орасида тирқиш 8 бўлишлигини тақозо қилади. Тирқиш шайбалар 6 ёрдамида ростланади.


Тиркаманингдўшлоси(шотиси) тортиш-илаштиришқурилмаси орқали тиркамани тортувчи автомобиль билан улаш учун хизмат қилади. (11.34.-расм).



11.34-расм. Дўшло (шоти)нинг тузилиши.
1-халқа; 2-балка; 3-гайка; 4-втулка; 5-бармоқ; 6-маслёнка; 7-кронштейн; 8-стопор; 9-болт; 10-трос; 11-илгак; 12-дўшлони кўтариш механизми; 13,14-кронштейнлар.

Олинувчи илаштириш ҳалқаси 1 гайка 3 ёрдамида дўшло пайвандланган қуйма уяга ўрнатилади. Балкаларнинг 2 ҳалқага қарама-қарши учига пресслаб ўрнатилган втулкали 4 звенолар пайвандланган. Дўшло арава рамаси билан болтлар 9 ёрдамида рамага қотирилган кронштейнга 7 ўрнатилган бармоқ 5 орқали уланади.


Дўшлони тортувчи автомобилдан тиркама ажратилганда кўтарилган ҳолатда ушлаб туриш учун кронштейнга 13 ўрнатилган механизм 12 мавжуд. Трос 10 ҳалқа 11 билан арава рамасига ўрнатилган кронштейнга 14 уланади. Механизм 12 дастагини айлантириш билан дўшло керакли баландликка ўрнатилади.
Автопоезднинг орқага ҳаракатланиши учун стопор 8 ва кронштейнлардан иборат қурилма кўзда тутилган. Кронштейнларни биттаси арава рамасининг олдинги тўсинчасига, иккинчи эса тиркама рамасини олдинги тўсинчага, қотирилган. Транспорт ҳолатида стопор 8 тиркама рамаси тўсинчасига ўрнатилиб, уни дастаги пластинали пружина билан қайд қилинади.
Қуйида тиркамаларнинг қисқача техникавий характеристикалари келтирилган.
Русуми МАЗ-83781 МАЗ-8571 МАЗ-87012 МАЗ-8926
Массаси, кг:
Ташиладиган юк 14350 9400 11300 8240
шайланган 5650 4000 4700 3760
тўла 20000 13400 16000 12000
Платформа
майдони, м2 18,7 10,2 15,8 13
Платформ ҳажми,м3 43,5 6,3 39 8,9
Ғилдираклар сони 8к1 4 4к1 4к1
Ўқлар сони 2 2 2 2

Суюқ, газсимон ва сочилувчан юкларни вақтинча сақлаш хамда ташиш учун конструктив мослаштирилган ИХТ автомобиль-цистерналар дейилади. Юкни жойлаштириш учун резервуар ва турли юклаш-тушириш механизмлари мавжудлиги билан цистерналар ўзгачадир.


Автомобиль-цистерналар шасси (автомобиль, тиркама ёки ярим тиркама), цистерна (резервуар) ва махсус жихозлардан ташкил топган.
Цистернали автомобиллар қуйидаги белгиларига кўра таснифланади:
Технологик жихоз ўрнатилган базавий шасси тури бўйича (автомобиль-цистерна, тиркама-цистерна, яримтиркама-цистерна) ва уннг ўтағонлиги (оддий ўтағон ёки юқори ўтағон);
Вазифаси бўйича – ташиш учун ва ташиш хамда ёнилғи қуйиш учун;
Резервуар сиғими бўйича – кичик (5м3гача), ўрта (515м3) ва катта (15м3 дан юқори);
Ташиладиган махсулот тури бўйича;
Кўтарувчи шасси тури бўйича – рамали ёки кўтарувчи (рамасиз) (11.10-расм);

11.10-расм. Автомобиль-цистерналарнинг схемалари:
а-автомобиль-цистерна ва тиркама-цистерна таркибли автопоезд; б-ж-яримтиркама-цистерналар; б-г-кўтарувчи конструкциялар (б-оддий; в,г-оғирлик маркази пасайтирилган); д-ж-рамали конструкциялар (д-ўзи ағдарувчи; е-кундалангўрнатилган цистернали; ж-вертикаль ўрнатилган цистернали).

Тушириш (тўкиш) технологик жихозлар тури бўйича – махсулотни гравитацион (тортишиш) кучлар таъсирида тушириш; механик усулда тушириш; пневматик усулда тушириш; цистернада ўрнатилган ёки автоном насос ёрдамида тушириш; ўзи ағдарувчи усулда тушириш.


Конструктив белгиларига кўра цистернали автомобилларнинг резервуарлари қуйидаги турларга бўлинади:
Кундалангкесимли шакли бўйича – думалоқ, эллиптик, тўғрибурчакли; бўйлама кесими шакли бўйича – бир хил (доимий) ёки хар хил (олди торайтирилган), олд ва оркаси торайтирилган; цилиндр-конуссимон (11.10-расм); хоппер турида (11.11-расм);

11.11-расм. Хоппер усулида туширувчи яримтиркама-цистерналар.
а-оддий конструкцияли; б-резинали хаво халтасидан фойдаланиш билан (схемада белгиланган).

Бўлма ва тўлқинқайтаргичлар мавжудлиги бўйича – бир бўлмали, қўшимча бўлмали, бир неча бўлмали(секцияли), тўлқин-қайтаргичсиз, бита ёки бир неча тўлқин-қайтаргичли;


Теплоизоляцион (иссиқликни йўқолишига йўл қўймаслик) характеристикаси бўйича-теплоизоляциясиз, теплоизоляцияли, қўшимча иситиладиган ёки ўз-ўзини иситадиган;
Материал тури бўйича – оддий пулатдан, мустахкамлиги юқори пулатданқопламасиз ёки ички юзаларини махсус қоплама билан ишланган (эмаль, қўрғошин, эпоксид пардали), зангламайдиган пулатдан, пластмассадан, арматураланган шиша толаси ва х.к.



Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish