5. Психологик билимларнинг системаси


Эмоциялар ва гормонал тизим



Download 1,02 Mb.
bet88/128
Sana31.12.2021
Hajmi1,02 Mb.
#229708
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   128
Bog'liq
гост икки

103. Эмоциялар ва гормонал тизим. ЭМОЦИЯ (франц. лот. — ларзага келтираман, ҳаяжонлантираман) — одам ва ҳайвонларнинг ташқи ва ички қўзғатувчилар таъсирига нисбатан субъектив реакциялари. Эмоция қониқиш ёки қониқмаслик, қувонч, қўрқув ва бошқалар шаклларда намоён (бўлади. Эмоция ихтисослашган мия тузилмаларининг фаол ҳолатидан иборат бўлиб, одам ва ҳайвонларда бу ҳолатни минимал ёки максималлаштириш (кучайтириш, такрорлаш истагини пайдо қилади. Э хусусияти зарур эҳтиёж ва уни қониқтириш имконияти билан белгиланади. Эҳтиёжни қониқтириш эҳтимоли кам бўлганида Эмоция салбий (қўрқув, ғазаб шаклда намоён бўлади. Аксинча уни қондириш эҳтимоли кутилганига нисбатан юқори бўлганида Эмоцияга ижобий тус (қониқиш, қувонч) беради. Миянинг турли қисмларига электр токи) таъсир эттириш орқали дастлаб ҳайвонларда, кейинчалик одамларда салбий ва ижобий Эмоция пайдо қиладиган нерв марказлари аниқланади. Бу марказлар, асосан, бош мия пўстлоғининг олдинги қисмида, лимбик системаси (узунчоқ мия, оралиқ мия, ўрта миянинг бир қанча тузилмалари мажмуи)да, марказий кулранг моддада ва гипоталамусда жойлашган. Эмоция ўрганиш, ҳосил бўлган шартли рефлексларни мустаҳкамлаш жараёнида бениҳоя катта аҳамиятга эга. Эмоция билимларни ўзлаштириш (зеҳн) чегараскни кенгайтиради; хотирани фаоллаштиради, одам ва ҳайвонлар коммуникациясида қўшимча восита (мимика, нутқ ёки товуш интонацияси ва бошқалар) бўлади. Одамда олий ижтимоий эҳтиёжлар асосида пайдо бўлувчи дифференцион ва тургун Эмоциялар, одатда, ҳиссиёт деб аталади. Гормонлар тананинг ишлашини тартибга солувчи махсус «дирижёр» ҳисобланади. Уларни ички секреция безлари ишлаб чиқаради ва қон оқими бўйлаб ҳаракатланади. Гормонлар, ўз навбатида, айрим ҳужайраларни рағбатлантириш хусусиятига ҳам эга. Гормонларнинг асосий қисмини қалқонсимон без, паратиреоид безлари, гипофиз ва ошқозоности бези, буйракусти бези ҳамда тухумдонлардаги секреция безлари ишлаб чиқаради. Гормонлар организмнинг барқарорлигини қўллаб-қувватлайди, ташқи ва ички ўзгаришларга жавоб беради, шунингдек, репродуктив саломатлик ва ўсишни назорат қилади. Масалан, қалқонсимон без гормони кимёвий жараёнларнинг тезлигини аниқлайди. Буйракусти бези гормони эса вужудни стресс учун тайёрлайди. Жинсий гормонлар — эстроген ва тестостерон репродуктив саломатликни тартибга солади. Гипофиз гормони мия ичида жойлашган бўлиб, барча гормонларни бошқариб туради. Катталар танасида гормон асосий яшаш фаолиятини бажариш, турли аъзоларнинг ишлашини таъминлаш, метоболизмга таъсир қилиш, касалликлардан ҳимоя қилишга масъулдир. Аммо эндокрин без фаолиятининг бузилиши гормонлар фаолиятига ҳам таъсир қилиши мумкин. Гормонлар кўпинча турли ўсмалар таъсирида, нотўғри турмуш тарзи, тартибсиз овқатланиш, уйқусизлик, стресслар сабаб бузилишга юз тутади. Энг асосий гормонлар Ҳаётимизда барча гормонларнинг ўрни бор. Аммо энг кўп дуч келадиганларимиздан баъзиларининг хусусиятлари билан таништирамиз. Қалқонсимон без гормони энг фаол гормонлардан бўлиб, у кальцитонин ва тиреоидитларга бўлинади. Кальцитонин организмни кальций билан таъминлайди ва у тиреоидит билан қўшилиб келади. Тиреоидитлар эса бизни йод билан таъминлаб беради ва улар Т3-Т4 турларига бўлинади. Айнан шулар қалқонсимон без фаолиятини бошқаради. Инсон организмидаги қонга қўшилувчи 60-80 фоиз гормон тиреоидит ҳисобланади. Баъзида эндокрин без гормонларининг фаолияти бузилганда: суяк ва мушакларнинг ўсишида сустлик, ақлий фаолиятнинг ривожланишида орқада қолиш, эмоционал чарчоқ, вазн йўқотиш, ҳайз циклининг бузилиши каби белгилар пайдо бўла бошлайди. Тиреоидит гормонининг етишмовчилигида эса уйқучанлик, диққатни жамлай олмаслик, семизлик, тез асабийлашиш, тинка қуриши, қорин дам бўлиши, ҳайз циклининг бузилиши юзага келади. Эстроген бу — аёллик гормони бўлиб, у жинсий хусусиятларни ривожлантиришда фаол иштирок этади. Яъни, сут безларининг ўсиши, кенг тос, ингичка бел билан шаклланишида ўрни катта. Бу гормон жуда кам ҳолатларда ишлаб чиқарилади. Унинг фаоллашуви ҳомиладорлик пайтида рўй беради. Эстроген эркакларда ҳам, аёлларда ҳам учрайди. Эркакларда эстроген кўпайса, эркаклик хусусияти камайиб нозик жинс вакилларига хос характерли бўлиб қолади, жинсий қуввати сусайиши мумкин. Тестостерон эса — эркаклик гормонидир. У жинсий истакка ва хатти-ҳаракатларга жавоб берадиган энг машҳур гормонлардан бири. Ушбу гормон метоболизм жараёнида фаол иштирок этади, унинг ишини тезлаштиради ва мушак тўқимасини шакллантиришга ёрдам беради. Агар улар меъёрда бўлса, эркакнинг кенг елка, тор чаноқ, мушаклари бўртиб чиққан, соқол ва мўйловлари қалин, овози дўриллаган бўлади. Агар кам бўлса, эркаклик хусусиятлари суст кечади. Ушбу гормон аёлларда кўпайиб кетса, уларда туклар кўпайиши, эркакларга хос характерга эга бўлиб қолиши мумкин. Адреналин — буйрак усти ишлаб чиқарадиган гормондир. Улар адреналин ва ноадреналин турларига бўлинади. Бу гормонлар буйракости безининг ўзгаришларини кўрсатади. Адреналин кўпайиши қўрқув ва стресс ҳолатини чақиради. Ҳатто, бу гормон психологик таъсир этиб, оғриқни камайтириш хусусиятига эга. Унинг кўпайишида инсон ўзига ўзи жисмоний зарар кўрсатса-да, оғриқни сезмайди. Мазкур гормон кўкракда сут ажралиб чиқишига ёрдам беради. Шунинг учун ҳам улар ҳомиладорликда муҳим ҳисобланади. Адреналиннинг ўзига хослиги туғуруқдан кейин она болага ўрганиб қолишидадир. Адреналин гормонининг камайиб кетганини инсонни ичи тор, сабрсиз бўлиб қолганидан, бўлмаган иш учун қўрқув, шубҳа пайдо бўлганидан, бошқаларга ишончсизлик, жамиятдан ажралиб қолиш, қизиқишнинг сусайиши каби белгилардан тахмин қилиш мумкин. Инсулин гормони — организмдаги қанд миқдорини белгилаб берадиган гормон ҳисобланади. У ошқозон ости безида ишлаб чиқарилади. Унинг кўпайиб кетиши қандли диабет касаллигини келтириб чиқаради. Камайиши эса қанд миқдорининг етишмаслигига олиб келади. Гормонни меъёрда сақлашнинг энг мақбул усули бу ҳаракатдир. Кортизол — буйрак бези гормони ҳисобланади. Уни стресс гормони ёки очлик ва тўқликни назорат қилувчи гормон ҳам деймиз. Мазкур гормон озгина қўрқувдан кейин ҳам ишлаб чиқаришни фаоллаштиради. Жуда тиғиз қуёш нурида юриш, калориясиз, витаминлари кам овқатлар истеъмол қилиш оқибатида картизол камайиб кетади ва улар терининг қорайиб кетиши, доғлар билан қопланиши каби белгилар билан намоён бўлади. Кам бўлса, буйрак фаолиятига зарар келтиради. Буйракнинг яхши ишлашида унинг ўрни катта. Кўпайиб кетиши буйракка ортиқча босим ҳисобланиб, унинг чарчашига сабаб бўлади.


Download 1,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish