Учинчиси, мустабид шўролар тузуми даври (1917–1985 й.).
Мазкур босқич совет ҳокимияти томонидан «коммунизм қуриш ишида
халқнинг сиёсий фаоллигини» бутун дунёга кўрсатиш мақсадида
фойдаланилди. Бу даврда қатор жамоат бирлашмалари фаолият
олиб борган бўлиб, улар асосан, коммунизм мафкурасини мадҳ
этиш, “совет кишиси”ни тарбиялаш мақсадидагина тузулган эди. Улар,
қуйидагилардан иборат: ихтирочилар ва рационализаторларнинг
илмий-техник жамияти, радиоҳаваскорлар илмий-техник жамияти,
«Билим» илмий-техник жамияти; жисмоний тарбия ва спорт соҳасида
«Динамо» жамияти, «Спартак» жамияти; ногиронлик бўйича –
Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти;
қизиқиш бўйича – шахматсеварлар жамияти, овчилар ва балиқчилар
жамияти; профессионал соҳада – Ўзбекистон бастакорлар жамияти,
Ўзбекистон архитекторлар жамияти, Ўзбекистон ёзувчилар жамияти;
ташқи-сиёсий тарғибот соҳасида – тинчликни сақлаш қўмитаси, Осиё
ва Африка халқлари билан бирдамлик қўмитаси; маданий-тарихий
соҳада – Ўзбекистон тарихий ва маданий ёдгорликларни ҳимоя қилиш
жамияти; гуманитар соҳада – Ўзбекистон Қизил Хоч ва Қизил Яримой
Жамияти, сув (ҳавзалари) ни қутқариш жамияти ва бошқалар.
Ушбу ташкилотларнинг ҳаммаси расмий характерга эга бўлган –
табиийки, буни аҳолидан сир тутиш қийин эди, зеро аҳоли орасида
уларга нисбатан икки томонлама ёндашув шаклланди: бир томондан,
ҳамма уларнинг зарурлигини тушунарди, бошқа томондан эса,
уларнинг фойдасиз эканлигини кўришди (ёки шунга гувоҳ бўлишди).
Совет ҳукумати бу бирлашмаларнинг ҳар қандай сиёсийлашувига
ниҳоятда эҳтиёткорона муносабатда бўлган. Айниқса, ушбу
жамоатчилик бирлашмаларига уларнинг деярли бефойда эканлигини
намоён қилган аъзоликнинг «ихтиёрий-мажбурий» характери
одамларнинг ғашига тегар эди.
Тўртинчиси, 1985 йилда бошланиб 1991 йилгача давом этган
давр. Бу даврда «қайта қуриш» орқали «социализмни янгилаш» ғояси
остида фуқаролик бирлашмаларининг ривожланган моделини қуришга
ҳаракат қилинган. Лекин, вазият коммунистик режим назоратидан
чиқиб кетди. Бу, биринчидан «жараённинг бориши»га умумий Кремль
кайфиятини ва мамлакатда умумий бошқарувсизликни акс эттирди,
иккинчидан, жамоатчилик бирлашмалари фаолиятининг ҳуқуқий
механизмлари йўқлиги, ва учинчидан, бундай бирлашмаларни
молиявий таъминлаш имкониятининг йўқлиги эди.
Аммо, шу даврда Ўзбекистонда мамлакатнинг олий раҳбарияти
бошчилигидаги соғлом кучлар давлат мустақиллигига эришишда
ҳақиқий маънодаги жамоатчилик бирлашмаларининг ролини
инобатга олган ҳолда, уларнинг ривожланишига замин ҳозирлади.
Шундай қилиб, Президент И.Каримов ташаббусига кўра, ҳали 1991
йилнинг ёзиданоқ, жамиятда хотин-қизларнинг роли ва айниқса,
мамлакатда демографик вазиятнинг хусусиятларини инобатга
олган ҳолда, Ўзбекистон хотин-қизлар Қўмитаси қайта тикланди.
1995 йилнинг мартидан жамоатчилик-давлат мақомини олган бу
ягона ташкилот ўз структурасида вертикал иерархия тизимига эга
бўлди: Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят
қўмиталари – 14 та, туман қўмиталари – 170 та. Хотин-қизлар
қўмиталарининг барча раҳбарлари маълум даражадаги ҳоким
ўринбосарлари саналади. Бугун мамлакатимизда 91 та хотин-қизлар
ноҳукумат ташкилотлари фаолият юритмоқда. Уларнинг 55%и таълим
йўналишидаги лойиҳалар билан ишламоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |