1999 йил 14 апрель куни “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди. Унда
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи бевосита мустаҳкамлаб
қўйилди, маҳалла фаолиятининг асосий тамойиллари, унинг
фаолиятини қўллаб-қувватлашга давлат кафолати белгилаб
берилди, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ваколатлари
кенгайтирилди.
2004 йил 29 апрелда «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)
ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги қонуннинг қабул
қилиниши маҳалла фаолиятини демократлаштириш йўлидаги
улкан қадам бўлди. Ушбу қонунда, биринчидан, фуқаролар йиғини
органларига сайловнинг демократик тамойиллари белгилаб берилди
ва маҳалла органларига сайлов тизими барпо этилди; иккинчидан,
сайлов жараёнининг барча босқичлари батафсил тартибга солинди;
учинчидан, қонун даражасида мустаҳкам ҳуқуқий кафолат яратилди.
Маҳалла ўз фаолиятини молиялаштириш бўйича ҳам давлат
кўмагини ола бошлади. Шундай қилиб, раис, масъул котиб, “Маҳалла
посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбари ва фуқаролар йиғинларининг
диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича
маслаҳатчисидан иборат тўрт нафар масъул шахс иши, шунингдек,
маҳалланинг қўшимча харажатлари давлат ҳокимиятининг маҳаллий
органлари бюджетидан молиялаштирилмокда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан илгари сурилган
“Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари концепцияси”ни
ҳаётга татбиқ этишда энг муҳим ташкилий-институционал бўғинга
айланди. Олиб борилган тадқиқотлар шундан далолат берадики,
2003 йилнинг ўзидаёқ фуқароларнинг умумий ҳисобда 65,1%и ўз
оиласи ёки ўзларининг муаммоларини ҳал этиш борасида фуқаролар
йиғинларига мурожаат қилиб турган222. Бу кўрсаткич бугун янада
мустаҳкамланмоқда. Бир сўз билан айтганда маҳалла аҳолининг
ишончини тўла оқламоқда.
Дарҳақиқат, маҳалла – Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини барпо
этишнинг муҳим институти. Айнан маҳаллий ҳокимият ваколатларининг
бир қисми ушбу институтга олиб берилгани, унинг аҳамияти ошиб
бораётганидан далолат беради. Маҳалланинг бошқаруви миллий
ва давлатчилигимиз тажрибасидан келиб чиқиб, раис, яъни оқсоқол
томонидан амалга оширилмоқда. Оқсоқоллар ва унинг маслаҳатчилари
ҳар 2,5 йилда бир неча нафар номзод орасидан аҳоли вакиллари
томонидан демократик тарзда сайлов асосида ўз вазифасини
бажаришга киришади. Чунончи, 2013 йил ноябрь–декабрь ойларида
ўтказилган сайловлардаги вакиллар йиғилишларида 32292 нафар
номзод кўриб чиқилгани, улардан 9756 нафар (бир ўринга ўртача
3,3 нафар номзод) энг муносиблари сайлангани ҳам фикримизни
тасдиқлайди. 18 фоиз ҳолатда эса фуқаролар ёпиқ овоз бериш
ҳуқуқидан фойдаланишди. Шунингдек, 99618 нафар фуқаролар
йиғинлари раислари маслаҳатчилари ҳам сайланди223.
Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда 10 000га яқин ўзини ўзи бошқариш
органи фаолият кўрсатмоқда, шундан 8275 та маҳалла, 1301 та
қишлоқ, 154 та шаҳарча ва 155 та овул фуқаролар йиғинидир. Маҳалла
фуқаролар йиғинлари ва фаоллари қонунчилик белгилаб берган
ваколатлардан келиб чиқиб, фуқаролар йиғинлари фаолиятининг
асосий йўналишлари бўйича тузилган комиссиялар ёрдамида
аҳолини ижтимоий-сиёсий ҳаётга жалб қилиш, маънавий-ахлоқий
тарбияни кучайтириш, оилаларда қулай муҳитни сақлаб қолиш,
эҳтиёжманд оилалар ва ногиронларга моддий ёрдам кўрсатиш,
аҳолининг тадбиркорлик соҳасидаги билим ва кўникмаларини
ошириш, ҳудудларни ободонлаштириш бўйича улкан ишларни амалга
оширмоқда, бошқа бир қанча тадбирларни ташкил этмоқда. Ўтган давр мобайнида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари таркибида бир қатор тузилмавий ўзгартишлар киритилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25
майдаги “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллабқувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
Фармони асосида 2004 йилнинг 1 июлидан бошлаб фуқаролар
йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия
масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19
апрелдаги қарори асосида фуқаролар йиғинларида “Маҳалла
посбони” жамоатчилик тузилмалари фаолиятининг йўлга қўйилиши
ҳудудларда осойишталикни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олишда, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда катта
аҳамият касб этмоқда. Хусусан, ҳозирда фуқаролар ўзини ўзи
бошқариш органларида ташкил этилган ушбу жамоатчилик
тузилмалари сафига 50 мингдан ортиқ посбонлар жалб этилган.
Уларнинг самарали фаолияти натижасида 2011 йилда 2254 та,
2012 йилда 2331 та маҳаллада жиноят содир этиш ҳолатларига йўл
қўйилмади224.
Бугунги кунда аҳолининг кундалик ҳаёти, атроф-муҳит билан
боғлиқ бўлган кўпгина йўналишлар фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органлари орқали ҳал этилмоқда. Улар аҳолининг
ижтимоий ночор қатламларини қўллаб-қувватлаш, тегишли ҳудудда
қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик
назоратини ўрнатиш, тўйлар ва бошқа маросимлар ўтказиш бўйича
тавсиялар беради, атроф-муҳитни муҳофаза этади, ободонлаштириш
ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини ўтказади, тадбиркорлик
фаолияти субъектларини ташкил этади, қайта ташкил этади ва
тугатади, ижтимоий инфратузилмани ривожлантиради, гузарлар
барпо этади, коммунал тўловларнинг тўланишига кўмаклашади,
кам таъминланган ёшларнинг никоҳ тузишида ва тўй тадбирларини
ўтказишида моддий ёрдам кўрсатади, оилавий тадбиркорлик
субъектларини банкдан кредит олишига кафил бўлади ва ҳ.к225.
Дарҳақиқат, олиб борилган ислоҳотлар натижасида фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органлари фаолият қамрови кенгайди. Буни
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида фуқаролар
йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялармисолидан ҳам кўриш мумкин. 2013 йилда янги таҳрирда қабул
қилинган “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги
қонунга кўра фуқаролар йиғинларидаги асосий йўналишлар бўйича
комиссиялар рўйхати қуйидагилардир:
8 яраштириш комиссияси;
8 маърифат ва маънавият масалалари бўйича комиссия;
8 ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия;
8 хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия;
8вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссия;
8 тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича комиссия;
8 экология ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия;
8 жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссия.
Тегишли ҳудуддаги муаммоларнинг долзарблигига қараб,
фуқаролар йиғини томонидан фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий
йўналишлари бўйича бошқа комиссиялари ҳам тузилиши мумкин226.
Комиссиялар турли соҳалардан иборат таркибда фуқаролар
йиғини фаолиятига кўмаклашади. Бундай комиссиялар 2011 йилнинг
ўзидаёқ 50 мингдан ортиқ эди227. Улар бошқа функциялар билан
бирга, турли ташкилотлар устидан жамоатчилик назоратини ҳам
олиб боради. Хусусан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари
раҳбарларининг фуқаролар йиғинлари фаолияти соҳасига кирувчи
масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитиш амалиётининг
тобора такомиллашиб бориши, ўз навбатида, ҳудудларда қонун
ҳужжатларининг устуворлигини таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар
ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, энг муҳими, фуқароларнинг
турмуш фаровонлигини ошириш тизимини янада такомиллаштиришда
алоҳида ўрин тутмоқда. Бу борада туман (шаҳар) ҳокимлари
томонидан 2013 йилнинг биринчи чорагида фуқаролар йиғинларига
4757 маротаба, иккинчи чорагида 6459 маротаба, учинчи чорагида
5407 маротаба ҳисоботлар тақдим этилганини қайд этиш лозим.
Шунингдек, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, бандликка кўмаклашиш,
коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасидаги ваколатли давлат
органлари раҳбарларининг фуқаролар йиғинлари фаолияти соҳасигакирувчи масалалар бўйича ҳисоботлари ҳам тизимли равишда
эшитилиб борилмоқда228.
Ўзбекистон Республикаси Президенти 1992 йил 12 сентябрь куни
имзо чеккан “Республика “Маҳалла” хайрия жамғармасини ташкил
қилиш тўғрисида”ги Фармон мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий,
маънавий-маърифий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётида ноёб маҳалла
институти тутган улкан ролнинг эътирофи бўлди.
“Маҳалла” хайрия жамоат Фонди нодавлат нотижорат ташкилот
бўлиб, унинг асосий мақсади – фуқаролар йиғинларини аниқ
йўналтирилган асосда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий
тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига
айлантириш, шунингдек, ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат
бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати
олиб бориш тизимидаги вазифаларини янада кенгайтиришга
кўмаклашиш, маърифий, маданий ишларни кенг йўлга қўйиш, миллий
ва маънавий қадриятларни изчил тарғиб қилиш, фуқаролар йиғинлари
фаолиятини такомиллаштириш орқали ижтимоий ва маънавий муҳит
барқарорлигини таъминлашга кўмаклашишдан иборат.
Бугунги кунда мазкур Фонд мамлакатнинг барча ҳудудларидаги
бўлим ва бўлинмалари билан бирга фуқаролар йиғинлари
фаолиятини такомиллаштириш, маҳалла фаолларининг билим ва
кўникмаларини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Давлат дастурида маҳалла институтининг жамиятдаги ўрнини
кучайтириш ва мақомини ошириш, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш
органларининг аҳоли, хусусан, ёшлар билан ҳамкорлиги усулларидан
бири бўлган ижтимоий ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш,
хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни
амалга ошириш, уларнинг ўсиб келаётган авлод тарбиясидаги руҳини
ошириш, оилада қулай маънавий-ахлоқий муҳитни қўллаб-қувватлаш,
маҳалланинг жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларнинг
ижтимоий мослашуви ва ишга жойлашишида иштирок этиши,
шунингдек, ҳуқуқбузарликка мойил бўлган кишилар билан ишлаш
учун жамоатчилик кенгашлари ташкил этиш зарурлигига алоҳида
эътибор қаратилган.
Президент Ислом Каримов 2012 йил 12 ноябрь куни Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатинингкирувчи масалалар бўйича ҳисоботлари ҳам тизимли равишда

Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси қонунининг янги таҳририга киритилган
ўзгартиш ва қўшимчаларнинг асосий мазмуни қуйидагилардан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |