5-мавзу. ЎЗбекистонда демократик, фуқаролик жамияти асосларининг шаклланиши, амалга оширилган сиёсий ислоҳотлар(2-соат). режа


-§. Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. Инсон ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш



Download 114,15 Kb.
bet14/14
Sana30.04.2022
Hajmi114,15 Kb.
#595997
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
5-маъруза

6-§. Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. Инсон ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, ўз олдига эркин, демократик
ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришни мақсад қилиб
қўйди. Мазкур мақсадга эришиш жараёнида босқичма-босқич фуқаролик
жамиятининг таркибий институтларини, хусусан, унинг муҳим бўғини
ҳисобланган нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамият ҳаётидаги
ролини ошириш борасида туб ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.
Бинобарин, самарали фаолият юритадиган нодавлат нотижорат
ташкилотларини шакллантириш учун зарур шарт-шароитларни
яратиш мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ
фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидаги энг муҳим вазифалардан
бири ҳисобланади. Шу мақсадда, мустaқилликнинг дaстлaбки йиллaридaёқ
Конституциямиздa нодaвлaт нотижорaт тaшкилотлaри фaолиятигa
доир aсосий тамойиллaрнинг мустaҳкaмлaб қўйилгaни бaрчa aҳоли
қaтлaмлaри мaнфaaтлaрини aкс эттирaдигaн бундaй тaшкилотлaр
кенг тaрмоқлaрининг ривожлaниши учун қулaй шaроит ярaтди.
Мaмлaкaтимизни демокрaтик янгилaш жaрaёнидa фуқaролик жамияти
институтлaрининг роли вa aҳaмиятини кучaйтиришгa, фуқaролaрнинг энг муҳим социaл-иқтисодий муaммолaрини ҳaл этишгa қaрaтилгaн
200 дaн ортиқ қонун ҳужжaтлaри қaбул қилингaни ҳaм бу соҳa
ривожигa бўлгaн кaттa эътиборни кўрсaтaди.
Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини демократлаштириш
ва эркинлаштириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоийиқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнидаги кенг
иштирокини таъминлаш юзасидан ҳам салмоқли ишлар амалга
оширилди. Хусусан, ушбу институтлар фаолиятининг ҳуқуқий
асосларини яратишга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан,
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ХIII боби жамоат
бирлашмалари фаолиятининг конституциявий асосларига
бағишланган бўлиб, унда ушбу ташкилотларнинг турлари, фаолият
кўрсатиш тартиби, уларнинг давлат ҳокимияти органлари ва
мансабдор шахслардан мустақиллиги каби тамойиллар мустаҳкамлаб
қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 56-моддасида
“Ўзбекистон Республикасида қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан
ўтказилган касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг
жамиятлари, хотин-қизлар, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари,
ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг бошқа
уюшмалари жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади”, деб
белгилаб қўйилди. Шунингдек, Конституциямизнинг бошқа моддаларида ҳам
фуқаролик жамияти институтлари фаолиятига оид бўлган
конституциявий тамойил ва қоидалар мустаҳкамлаб қўйилган.
Хусусан, Асосий Қонунимизнинг 34-моддаси Ўзбекистон Республикаси
фуқароларининг касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа
жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок
этиш ҳуқуқига эга эканлигини эътироф этиш билан бирга, сиёсий
партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда,
шунингдек ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил
этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадрқимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмаслигини белгилаб қўйган.
Асосий Қонунимизнинг 12-моддасида Ўзбекистон Республикасида
ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрлар хилмахиллиги асосида ривожланиши ҳамда ҳеч қайси мафкура давлат
мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги
конституциявий тамойил ўз ифодасини топган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» мавзуидаги маърузаси Ўзбекистоннинг миллий давлатчилигини ривожлантиришда янги босқични бошлаб беради. Концепцияда давлат ҳокимияти асослари, мамлакатимизни ижтимоий-сиёсий жиҳатдан қайта қуриш соҳасидаги кенг кўламли ва туб ислоҳотлар илгари сурилган ҳамда ҳар томонлама асослаб берилган бўлиб, уларни амалга ошириш жамият, давлат қурилиши, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш борасидаги асосий мақсадларимизга эришишга – Ўзбекистоннинг жаҳондаги ривожланган демократик давлатлар қаторига киришига, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашига кўмаклашиши лозим.
Дастур Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракцияларининг фикрларини ҳисобга олган ҳолда кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган демократик ўзгаришларни, либерал ислоҳотларни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, мамлакатимизда фуқаролик жамиятининг муайян ижтимоий қатламлари манфаатларини ифодаловчи ҳар бир партиянинг дастурий ғояларини ўзида акс эттиради.
Дастурда демократик ва ҳуқуқий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ҳамда фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг энг муҳим йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланади.
I. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш. Конституцияга давлат тузилиши ва бошқаруви тизимини яратишга қаратилган, давлат ҳокимиятининг учта субъекти: Президент, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ўртасида ваколатларни тақсимлашнинг принципиал жиҳатдан янги, энг олий демократик принципларга мос келадиган ҳуқуқий механизмига асосланган бир қатор жиддий ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади.
Асосий Қонунимиз 98-моддасининг янги таҳририда мустаҳкамлаб қўйилиши билан конституциявий тартибга мувофиқ Бош вазир номзоди парламент сайловида ғалаба қозонган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча партия томонидан кўрсатилиши натижасида ижро этувчи ҳокимиятни шакллантириш ва унинг фаолият кўрсатиш тизими принципиал жиҳатдан ўзгаради. Бу ўринда фуқаролик жамиятининг энг муҳим институти бўлган сиёсий партиялар ҳал қилувчи роль ўйнай бошлайди, Конституцияда назарда тутилган тўғридан-тўғри халқ ҳокимиятининг конституциявий механизмлари рўёбга чиқади.
Олий Мажлис томонидан Бош вазирга ишончсизлик вотуми билдириш парламент институтининг жорий этилиши, ҳукуматнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масалалари юзасидан парламент олдида мунтазам ҳисобот бериши (Конституциянинг 78-моддасига ўзгартиш), шунингдек Президентнинг Ҳисоб палатаси Раисини лавозимга тайинлаш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш ҳуқуқи (Конституциянинг 93-моддаси) парламентнинг давлат ҳокимиятини ташкил этиш тизимидаги роли ва ўрнини маълум даражада кучайтиради, қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг ваколатлари ва назорат қилиш соҳасидаги вазифалари кенгаяди, мамлакатимиз олий қонунчилик органи амалга оширадиган қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил ишларининг сифатига нисбатан талаб ошади.
Давлат бошлиғининг мана шу ва бир қатор бошқа конституциявий ташаббусларини рўёбга чиқариш ҳуқуқий давлатнинг жуда муҳим принципи сифатида ҳокимиятларни тақсимлаш конституциявий принципини изчил амалга ошириш, ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизимини такомиллаштириш, парламент палаталари фаолиятининг ва улар янги демократик шароитларда ижро этувчи ҳокимият билан ўзаро ҳамкорликда ҳаракат қилишининг самарали механизмларини яратиш мақсадини кўзлайди.
II. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш. Инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни ва суд ҳокимиятининг мустақиллигини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар назарда тутилмоқда. Хусусан, жиноят-процессуал қонун ҳужжатларига киритиш таклиф этилган ўзгартишлар ва қўшимчаларга мувофиқ жиноий ишларни судга қадар юритув босқичида дастлабки тергов органларининг фаолияти устидан суд назорати кучайтирилади. Лавозимдан четлаштириш ва тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чоралари учун санкциялар бериш ваколатлари прокуратурадан олиниб, қўшимча равишда судга ўтказилади. Жиноят ишларини қўзғатиш ҳуқуқини суд ваколатларидан чиқариш ва биринчи инстанция судида иш бўйича айблов хулосасини ўқиб эшиттириш мажбуриятини фақат прокурор зиммасига юклаш суднинг мустақиллигини мустаҳкамлашга, жиноят ишларининг кўриб чиқилиши вақтида холислик, беғаразлик ва адолатни, жиноят процессида тортишув принципини таъминлашга қаратилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳимоя қилишга, жиноятчиликка қарши курашга, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган фаолиятида қонун устуворлигини, қонунийликни таъминлаш бўйича қонунчиликка доир чора-тадбирлар қабул қилинади. Бу ўринда «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Қонунни қабул қилиш ҳақидаги таклиф жуда муҳим аҳамият касб этади, у инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг юридик кафолатларини кучайтиришга, жиноятларга қарши кураш, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишга кўмаклашади. Худди мана шу мақсадларда Концепциядан давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шу жумладан прокуратура органлари фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда, қонун устуворлигини таъминлашда Адлия вазирлигининг ролини кучайтиришга қаратилган таклифлар ўрин олган. Мамлакатимизда ҳуқуқий таълим ва маърифатни, жамиятда ҳуқуқий билимлар тарғиботини тубдан яхшилашга йўналтирилган мақсадли кенг кўламли чора-тадбирлар дастурини яратиш тўғрисидаги таклиф жуда муҳим аҳамиятга эгадир.
Концепциянинг суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишга доир қисмидаги таклифларни рўёбга чиқариш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатини сақлашнинг юридик механизмларини яратишга, давлат ҳокимияти органлари устидан кенг жамоатчилик ва фуқаролар назоратини таъминлашга қаратилган.
III. Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш. Оммавий ахборот воситаларини янада демократлаштиришга, сўз эркинлигини, ўтказилаётган ислоҳотларнинг очиқ-ойдинлигини таъминлашга қаратилган тўртта янги қонун қабул қилиш ва амал қилиб турган бир қатор қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритилмоқда. Фуқароларнинг ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти билан боғлиқ ахборотлардан кенг хабардор бўлишини таъминловчи самарали ҳуқуқий механизмлар яратишга қаратилган «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонунни қабул қилиш алоҳида аҳамиятга эга бўлади. «Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг иқтисодий асослари тўғрисида»ги ва «Телерадиоэшиттиришлар тўғрисида»ги қонунларнинг қабул қилиниши катта аҳамиятга моликдир.
Концепцияга мувофиқ ахборот соҳасида нодавлат секторини ривожлантириш бўйича тизимли ва босқичма-босқич фаолият давом эттирилади. Кўрилаётган қонунчиликка доир чора-тадбирлар медиа бозорида, хусусан, радиочастота спектрига кириш, медиа маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда уларни тарқатиш бўйича давлат буюртмалари олиш соҳаларида ҳалол рақобатни рағбатлантириш механизмларини яратиб беради.
ОАВ соҳасига бозор механизмларини жорий этиш, ОАВнинг иқтисодий мустақиллигини, бошқарув ва ўзини ўзи ташкил этишининг демократик шаклларини таъминлаш жамиятни ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли тарзда хабардор қилишнинг зарур шарти сифатида оммавий ахборот воситалари мустақил фаолият кўрсатиши ва ривожланишининг асосига айланади, Ўзбекистон Республикаси жаҳондаги ривожланган демократик давлатлар қаторига кириши учун ахборот-коммуникация негизини яратади, мамлакатимизда кучли фуқаролик жамияти изчил равишда шакллантирилишига кўмаклашади.
IV. Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш. Давлат тузилиши соҳасида демократик ўзгаришларни амалга ошириш вазифаси партиялар ўртасидаги кураш ва рақобатни, энг аввало, мамлакат парламентига сайловлар, ҳокимият вакиллик органларини шакллантириш вақтидаги кураш ва рақобатни анча кучайтиришни тақозо қилади. Бундан ташқари, аввалги сайловларни ўтказиш вақтида тўпланган тажриба сайлов тизимини янада демократлаштириш юзасидан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилишини талаб этади.
Шу муносабат билан сайлов жараёнининг жуда муҳим босқичи – сайловолди ташвиқотини ташкил этишнинг ҳуқуқий механизмларини янада демократлаштириш ва такомиллаштиришга қаратилган қонунчилик ташаббуслари алоҳида аҳамият касб этади. Бундай механизмларни рўёбга чиқариш бу соҳадаги турли суиистеъмолликлар ва қоидабузарликларнинг олдини олиш имконини беради ва сайловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш чоғида демократик муҳит яратилишига, фуқаролар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш каби ўз конституциявий ҳуқуқларини монеликсиз амалга оширишларига, мамлакатда халқ ҳокимиятини мустаҳкамлашга кўмаклашади.
V. Фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш. Нодавлат нотижорат ташкилотлари билан давлат тузилмалари ўзаро ҳамкорликда ҳаракат қилишининг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларини яратишга, давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қонунларни, социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ривожланишнинг жуда муҳим дастурларини сўзсиз ижро этиш бўйича фаолияти устидан фуқаролик институтлари назорати, жамоатчилик назорати тизимини яратишга қаратилган «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назорати тўғрисида»ги, «Экологик назорат тўғрисида»ги қонунларнинг қабул қилиниши назарда тутилган.
Давлат бошлиғининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ҳамда «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги қонунларни такомиллаштиришга, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексини янги таҳрирда қабул қилишга қаратилган қонунчилик ташаббусларида фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини таъминлашда маҳалланинг ролини янада ошириш, маҳаллани аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг марказига айлантириш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш чора-тадбирлари белгилаб берилади, бу соҳадаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун мансабдор шахслар жавобгарлигининг юзага келиши шартлари назарда тутилади.
Мана шу таклифларнинг амалга оширилиши, шунингдек жамиятда инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантиришга, аҳолининг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий ҳаракат дастурининг ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш юзасидан олдимизга қўйган мақсадларимизга эришишнинг, Ўзбекистон жаҳондаги ривожланган демократик давлатлар қаторидан ўрин олишининг ҳал қилувчи омилига айланади.
VI. Демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш. Иқтисодиётда демократик бозор ислоҳотларини ва либераллаштиришни амалга ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик жадал ривожланишини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан, «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-қоидалари тўғрисида»ги, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги (янги таҳрири), «Рақобат тўғрисида»ги ва бошқа қонунларни ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш назарда тутилмоқда.
Банк-молия соҳасига хусусий капитални жалб қилишга, қонун асосларини шакллантириш воситасида хусусий банклар ҳамда хусусий мулкка асосланган лизинг, суғурта компаниялари, кредит уюшмалари, микромолия ташкилотлари каби молия институтларини ташкил этишга қаратилган чора-тадбирларни рўёбга чиқариш режалаштирилмоқда.
Кўрсатиб ўтилган асосий қонунларни бундан буён ҳам такомиллаштириб бориш мақсадида эркин бозор иқтисодиёти йўлидан янада илгарилашга кўмаклашадиган «Кредит бюролари фаолияти ва кредит ахбороти алмашуви тўғрисида»ги, «Гаров реестри тўғрисида»ги, «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги, «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида»ги, «Инновациялар ва иқтисодиётни модернизация қилиш тўғрисида»ги қонунларни ҳамда Ўзбекистонда амалга оширилаётган бозор ўзгаришларининг мантиқи ва суръатлари тақозо этаётган бошқа янги қонунлар қабул қилиш таклиф қилинмоқда.
Умуман олганда, Концепцияда таклиф этилган давлат ҳокимиятини ташкил этиш, ижтимоий-сиёсий тузумни тубдан ислоҳ этиш мустақилликка эришилган кундан бошлаб Ўзбекистонда амалга ошириб келинаётган демократик ўзгаришларнинг ва миллий давлатни барпо этиш негизидаги жуда муҳим, базавий принцип — босқичма-босқич тадрижий ривожланиш принципининг мантиқий давомидир. Мазкур принцип Концепцияда баён этилган ислоҳотларнинг барча йўналишларини қамраб олади
Download 114,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish