5-мавзу. ЎЗбекистонда демократик, фуқаролик жамияти асосларининг шаклланиши, амалга оширилган сиёсий ислоҳотлар(2-соат). режа


) 1991–1994 й.: яккапартиявийликнинг тугатилиши ва кўппартиявийликнинг шаклланиши учун зарур бўлган шарт-шароитларининг яратилиши



Download 114,15 Kb.
bet7/14
Sana30.04.2022
Hajmi114,15 Kb.
#595997
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
5-маъруза

1) 1991–1994 й.: яккапартиявийликнинг тугатилиши ва кўппартиявийликнинг шаклланиши учун зарур бўлган
шарт-шароитларининг яратилиши;

2) 1995–1999 й.: кўппартиявийликнинг қонунчилик асослари яратилиши ва янги партияларнинг ташкил топиши.
“Сиёсий партиялар тўғрисида”ги (26.11.1996 й.), “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги (14.04.1999 й.) Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг қабул қилиниши;

3) 2000–2004 й.: сиёсий тажриба тўплаш ва молиявий мустақилликни таъминлаш, доимий электоратни белгилаб
олиш. “Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисида”ги (14.12.2000й.), “Ўзбекистон Республикасининг
референдуми тўғрисида”ги (30.08.2001 й.), “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий тамойиллари тўғрисида”ги (04.04.2002), янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига
сайлов тўғрисида”ги (29.08.2003 й.) Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг қабул қилиниши;

4) 2005–2006 й.: сиёсий партиялар парламент назоратининг кучайиши, конструктив мухолифатнинг шаклланиши;
5) 2007 йилда то ҳозирги кунга қадар: сиёсий партиялар фаолияти “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг янги Конституциявий қонуни асосида (11.04.2007 й.) янада жадаллашуви, сиёсий партияларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтган сайловлардаги иштироки, партиялараро рақобатнинг кучайиши.

Ҳозирга пайтда республикада бешта сиёсий партия фаолият
кўрсатмоқда. Булар Ўзбекистон халқ демократик партияси, «Адолат»
социал-демократик партияси, “Миллий тикланиш” демократик
партияси, Ўзбекистон тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати —
Либерал-демократик партиясидир. Энг тажрибали, кўп сонли ва шаклланган деб, 1991 йил 1 ноябрда ташкил қилинган Ўзбекистон халқ демократик партиясини (ЎХДП) айтиш мумкин. ЎХДПнинг II съезди 1994 йил 1 ноябрда бўлиб ўтди. У Ўзбекистон Олий Мажлиси ва халқ депутатларининг маҳаллий Советларига сайловлар ўтказилиши билан боғлиқ равишда Низомда белгиланган муддатдан илгари чақирилди. Унда Партия сайловолди
дастурининг масалалари, парламент депутатларига номзодлар
кўрсатилиши, унинг Низомига ўзгартиришлар киритилиши кўриб
чиқилди. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий қўллаб-қувватлашга ва ҳимояга муҳтож фуқаролари манфаатларини ифодалайди ва ҳимоя қилади. Энг аввало, булар
иқтисодиётда банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли, ижтимоий
қўллаб-қувватлашга эҳтиёж сезадиган ва ишга жойлашишда
қийинчиликларга дуч келаётган одамлардир. Булар – педагоглар,
врачлар, бошқа ижтимоий соҳаларнинг ходимлари ва мутахассислари,
кам таъминланган ва кўп болали оилалар, пенсионерлар ҳамда
имкониятлари чекланган кишилар.
Шуни айтиш жоизки, бугунги кунга келиб ЎХДП сафларида 360
мингдан ортиқ (2012 й.) аъзолар бор. Партия аъзоларининг ярмидан кўпини хизматчилар, 40 фоиздан ортиғини аёллар, 50 фоизини
ёшлар ташкил қилади. Зиёлилар, хизматчилар ва талабалар
аъзоларнинг 50 фоиздан кўпини, 40 фоизини моддий ишлаб
чиқаришда бандлар, 10 фоизини нафақадагилар ва уй бекалари
ташкил қилади. Партиядаги ишни 60 дан ортиқ миллат вакиллари –
ўзбеклар, қорақалпоқлар, қозоқлар, тожиклар, руслар, украинлар,
татарлар, уйғурлар, туркманлар, қирғизлар, корейслар ва ҳоказолар
юритадилар Партиянинг матбуот органлари ўзбек ва рус тилида чоп
этиладиган газеталар «Ўзбекистон овози» ва “Голос Узбекистана”
газеталаридир.
1995 йил февралда ташкил қилинган «Адолат» социалдемократик партияси таркибида фан-техника зиёлилари, муҳандис
ва олимлар, давлат муассасалари ишчилари етарли даражада кенг
ифодаланган. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг асосий
мақсадлари қуйидагилардан иборат:
- кучли ижтимоий-ҳуқуқий давлат барпо этиш;
- адолатли фуқаролик жамиятини яратиш;
- ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти ривожланишига таъсир қилиш;
- жамиятда ижтимоий адолат тамойилларини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлаш.
Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳозирда ўз тараққиётининг янги сифат
босқичида турибди. Бу партия сафларининг минтақалардаги сонининг
ортиши ва ташкилий мустаҳкамлашувида намоён бўлмоқда. Ҳозирда
Ўзбекистон “Адолат” СДП сафларида салкам 90 мингдан зиёд аъзони
(2012 й.) бирлаштириб, Ўзбекистоннинг 188 аҳоли ҳудудида 2500 дан
ортиқ бошланғич ташкилотга эга. Ўз навбатида, бу партия ижтимоий
базасининг кенгаётганлигидан далолат беради. «Адолат» социал-демократик партияси, аввалдан ўзининг тутган ўрнини, социал-демократизмнинг умумжаҳон мафкуравий оқими билан солиштиради. «Адолат» ижтимоий-сиёсий ва хуқуқий газетаси партиянинг бош матбуот органидир. 1995 йил май ойида «Миллий тикланиш» демократик партияси ташкил қилинди, унинг асосий мақсади – миллий ўзини ўзи англашни ривожлантириш жараёнларини фаоллаштириш, аҳолини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳоказо. «Миллий тикланиш» партияси ўз дастурида консерватив жиҳатларга таяниб, ўзини фуқароларнинг миллий руҳ, дунёқараш, миллий англаш ва
ватанпарварликка асосланган нуқтаи назарлари ва манфатларини бирлаштирувчи сиёсий ташкилот, деб таърифлайди. Партиянинг ўз олдига қўйган мақсади:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароларида миллий ўзликни англашнинг ўсиши, миллий ғурур, Ватанга
    муҳаббат ва садоқат туйғусини шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш учун қулай шароитлар яратиш;

  • ўз сафида юрт ватанпарварларини бирлаштириш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини Ўзбекистон манфаатлари ҳамда унинг халқаро обрў-эътиборини ошириш йўлида сафарбар этиш;

  • ёшларни ўз Ватанини ҳурмат қилиш, севиш ва у билан фахрланиш, ҳар қандай шароитда миллий мустақилликни, халқнинг қадриятлари, анъана ва урф-одатларини асраш ва ҳимоя қилиш руҳида тарбиялаш, шунингдек, унинг маънавий эҳтиёжлари ва қизиқишларини чеклашга бўлган уринишларга
    қарши курашишга етарлича ҳисса қўшиш. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси халқимизни комил миллат мақомига олиб чиқишни ўзининг муқаддас мақсади деб ҳисоблайди. Миллий уйғониш, тикланиш ва юксалиш орқали Ўзбекистон халқи ер юзидаги ҳеч бир халқдан кам бўлмагани ва кам бўлмаслигини кўрсатишга интилади. Бугунги кунда “Миллий тикланиш” партияси унинг ўз атрофига жипслаштирган сафдошларининг сони 120 000 дан ошиб кетди (2012 й.). 1995 йил июнь ойидан партия «Миллий тикланиш» газетасига эга. Ушбу газетанинг турли бўлимлари миллий ва умумбашарий бойликларни тиклашга, ёшларни тарбиялашга, миллий тикланиш ғояларини тарғибот қилишга қаратилган.

Мамлакатимиздаги энг ёш сиёсий партия – Ўзбекистон
ишбилармонлар ва тадбиркорлар ҳаракати – Либералдемократик партияси
(ЎзЛиДеП) ҳисобланади. У 2003 йил 15
ноябрда ташкил топган. Кичик бизнес вакиллари ва хусусий
тадбиркорлар, фермерлар, моддий ва интеллектуал мулк эгалари
ҳамда ўрта синфни ташкил этувчи бошқа табақалар ушбу партиянинг
электоратини ташкил этади. ЎзЛиДеП мамлакатимизда либералдемократик йўналишдаги илк сиёсий партия ҳисобланади. ЎзЛиДеПнинг ўз олдига қўйган мақсадлари:
- биринчидан, сиёсий куч сифатида бирлашган ҳолда тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг янада кенгроқ фаолият юритишлари учун янги имкониятлар очиш, уларнинг истиқболини ҳам назарий, ҳам амалий
жиҳатдан асослаб бериш, жамиятнинг ушбу табақаси манфаатларини ҳимоялаш баробарида унинг эртанги кунини таъминлаш;
- иккинчидан, партиянинг куч ва имкониятларини бошқа сиёсий партия ва ҳаракатлар билан ҳамкорликда мамлакатнинг миллий манфаатлари ва тараққиётининг стратегик истиқболларига жавоб берадиган бозор
иқтисодиётига асосланган демократик, ҳуқуқий давлат қуриш, фуқаролик институтларининг ривожига кенг йўл очиб бериш ва демократик қадриятларни халқимиз, аввало, ёшлар онги ва ҳаётига сингдиришга
қаратилган ҳаракат дастурини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш;
учинчидан, партиянинг давлат бошқаруви, жамиятда шаклланаётган қарашларга таъсир ўтказиш, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги иштирокини таъминлаш. Давлатнинг ижтимоий-иқтисодий
ва сиёсий тараққиёти билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, Ўзбекистоннинг халқаро обрўсини ошириш,
юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, миллатлараро ва фуқаролараро аҳиллик ва тотувликни мустаҳкамлаш ишида фаол қатнашиш, ёшларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, ўз элим, ўз юртим, жон
Ўзбекистоним, дея ғурурланиб яшаш руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, ҳар қандай шароитда мустақиллик йўлимиз, қадриятларимиз, миллий ва диний анъаналаримиз, урф-одатларимизни қадрлаш,
шу билан бирга, бошқа миллат ва элатлар қадриятларини камситишга йўл қўймаслик, бундай хуружларга қарши изчил кураш олиб бориш;
тўртинчидан, ўзи учун сиёсий платформа деб танлаб олган либерал-демократик ғоя ва мақсадларни ўз фаолияти орқали кенг омма онгига сингдириш, бу борада сафини кенгайиштиришга йўналтирилган ҳар томонлама чуқур ўйланган партия сиёсатини тарғиб қилиш ишларини амалга ошириш.
Бугунги кунда ЎзЛиДеПнинг 180 000 дан ортиқ аъзоси (2012 й.)
бор. Ушбу партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги
фракцияси энг кўп сонли бўлиб, 2009 йилги парламент сайловларидан
сўнг 53 нафар депутатдан иборат
3-§. Ўзбекистонда парламент тизими ва ундаги ислоҳотлар. Ҳуқуқ-тартибот органлари ва суд тизимидаги ўзгаришлар.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасидаги демократлаштириш ҳамда тубдан янгиланиш жараëнлари ижтимоий-сиëсий ҳаëтнинг барча жабҳаларини қамраб олган. Мамлакатимизда ҳақиқий маънодаги фуқаролик жамияти қуришнинг қонунчилик базаси изчиллик билан мустаҳкамланмоқда. Истиқлол йилларида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиëсий ҳаëти, шунингдек, суд-ҳуқуқ соҳасида катта ўзгаришлар юз берди.
Шуни очиқ тан олишимиз керакки, қонун устуворлигини ҳаëтимизнинг
барча жабҳаларида таъминлаш, эскича фикрлаш, умуман, қотиб қолган
қарашлардан тезроқ воз кечиш ва аввало, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини
таъминлаш масаласини устувор вазифа деб қараш ва шу асосда йўл тутиш, бу
жараëнни тубдан тезлаштириш бугунги кунда биз учун энг долзарб масала
бўлиб қолмоқда. Суд-ҳуқуқ тизимининг либераллашуви бу шунчаки қонун
талабининг юмшатилиши ëки заифлашуви эмас, аксинча қонунларнинг
инсонийлик ва демократик асослари мустаҳкамланишидир.
Суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий
мақсадлардан бири – фуқароларда суд ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш
органларига нисбатан жазоловчи орган эмас, балки шахс ҳуқуқ ва
манфаатларини ҳимоя қиладиган органлар сифатида қарашни
шакллантиришдир. Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг тамал-тоши бу Асосий қонун – Конституциядир. Конституция давлатимизнинг қонунчилик негизини шакллантиришнинг асосий пойдевори, мустақил давлатимизнинг пойдевори бўлади. Мамлакатимиз Асосий қонуни - Конституция асосида суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар изчиллик билан амалга ошириб келинмокда. 1993 йилда "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг қабул қилиниши судларнинг мустақил ҳокимият тармоғи сифатида шаклланишида муҳим асос бўлиб хизмат қилди. Суд ҳокимияти давлат органлари тизимида алоҳида аҳамият касб этади. Суд ҳокимиятининг фаолияти инсон ҳуқуқлари ва эркинлигига бевосита дахлдорбўлиб, одил судловни амалга ошириш фаолияти натижасида шахсларнинг
конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланади.
Суд ҳокимияти давлат ҳокимиятининг алоҳида мустақил тармоғи бўлиб, у
ўз функцияси бўйича ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи
тармоқларидан фарқ қилади. Суд ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ва ижро
этувчи ҳокимиятлар билан биргаликда мавжуд бўлиши, демократик давлатнинг муҳим белгисидир. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва "Судлар тўғрисида"ги қонунлари асосида мамлакатимизда мустақил суд ҳокимияти шаклланди, унинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги ваколатларини янада кенгайтиришга доир ҳуқуқий асослар такомиллаштирилиши учун замин тайёрланди. Ўзбекистонда суд ҳокимиятининг янги тармоқлари яратилди. Суднинг ваколатлари сезиларли даражада кенгайтирилди, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қилинишни кафолатлашнинг ҳуқуқий меъёрлари такомиллаштирилди. Ўзбекистон Республикасининг одил судлов органлари давлат ҳокимиятининг мустақил бир тармоғига кирувчи ва қонун устуворлигини таъминлаб, тартибга солиб турувчи органдир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 107-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг суд тизими беш йил муддатга сайланадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қоракалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судидан, шу муддатга тайинланадиган фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят ва
Тошкент шахар судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича туманлараро,
туман, шахар судлари, ҳарбий ва хўжалик судларидан иборат”, деб
белгиланган. Суд тизимидаги ушбу ўзгаришлар 2000 йил 14 декабр куни қабул қилинган "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг янги таҳририга кўра, юқорида санаб ўтилган суд тизимига ўзгартириш киритилиб, судлар ихтисослаштирилди, яъни жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман(шаҳар) судлари,
жиноят ишлари бўйича туман (шахар) судлари шу даврда жорий килинди.
И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон Республикасида суд тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони (ПФ-2682. 2000 йил 14 август) билан умумий юрисдикция судларининг ихтисослашуви, яъни, фуқаролик ишлари ва жиноят ишлари бўйича судларнинг ажратилгани судларда ишларни кўриш ва ҳал қилиш сифатининг ошишига, судьяларнинг профессионаллашувига, аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини суд томонидан ҳимоя қилинишининг янада такомиллашишига сабаб бўлди.
Ушбу фармон талаблари ва республикамизда суд ислоҳотларини олиб
боришнинг янги босқичига ўтилишини таъминлаш мақсадидида 2000 йил 14
декабрда Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги Қонуни янгитаҳрирда қабул қилинди. Ушбу қонун умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судларининг замон талаблари асосида фаолият юритиши учун ҳуқуқий асос бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг ташаббуси
асосида судлар ихтисослашувининг жорий этилиши, яъни умумий юрисдикция судларининг фуқаролик ишларини кўриб чиқадиган ва жиноят ишларини кўриб чиқадиган судларга ажратилиши суд тизимини ислоҳ қилишдаги жиддий қадам бўлди. Фуқароларнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини таъминлашда адвокатура институти ҳамда жиноий ишларни либераллаштиришда адвокатларнинг ўрни беқиёсдир. 2008 йил 1 майда И.А.Каримовнинг “Адвокатура тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида адвокатура тузилмалари тубдан кўриб чиқилди ва такомиллаштирилди, Адвокатлар палатаси тузилди.
2001 йил 30 августда "Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши
муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал
кодексларига ҳамда маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси
қонуни қабул қилинди, ушбу қонун асосида жиноятларнинг таснифланишиўзгартирилди, ўта оғир бўлмаган жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил жазо турлари, ярашув институти жорий этилди. Бундай ëндашув кўпгина демократик, ривожланган давлатлар амалиëтига тўла мувофиқдир. Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришлар туфайли озодликдан маҳрум килиш билан боғлик бўлмаган жазоларни қўллаш имконияти кенгайди. Натижада
мамлакатимиз, аҳоли жон бошига ҳисоблаганда, озодликдан маҳрум қилиш
жазосини ўтаётган шахслар бўйича дунёда энг паст кўрсатгичга эга бўлди.
Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши натижасида шахс озодлигини
чеклайдиган жазо чоралари ўрнига етказилган зарарнинг ўрнини қоплашни
рағбатлантирадиган, айниқса, иқтисодий соҳадаги жиноятлар учун жарима
шаклидаги иқтисодий санкцияни қўллаш имконияти анча кенгайтирилди.
Жиноий жазо тизимида инсонпарварлик тамойилларига мутлақо зид
бўлган мол-мулкни мусодара қилиш тарзидаги жазо тури чиқариб ташланди.
Жиноят қонунчилигидан етказилган зарарнинг ўрни қоплаган тақдирда
озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланишини истисно қиладиган
рағбатлантирувчи нормалар киритилди. Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг яна бир муҳим босқичи 2005 йилда
амалга оширилди. И.А. Каримов 2005 йил 28 январь куни “Бизнинг бош
мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни
модернизация ва ислоҳ этишдир” номли маърузасида “Суд-ҳуқуқ тизимини
либераллаштириш борасида биз ҳал этишимиз лозим бўлган яна бир масала –
бу жазолаш тизимидан ўлим жазосини чиқариб ташлашдир. Бу ўринда гап,
айрим мамлакатларда бўлганидек, ўлим жазосига мараторий қўллаш, яъни
маҳкум йиллар давомида ушбу жазо чорасини қачон ижро этилишини кутиб
ётиши тўғрисида эмас, балки уни бутунлай бекор қилиш ҳақида бормоқда”1,
деб таъкидлаган эди. И.А.Каримов томонидан 2005 йил 10 мартда ПҚ-24 – сонли қарор билан тасдиқланган "Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва янада эркинлаштиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини амалга ошириш Концепцияси"да жазо тизимидан ўлим жазосини олиб ташлаш ва уни умрбод ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштиришда устувор йўналишларни амалга ошириш вазифалари белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан 2005 йил 1 август куни имзоланган "Ўзбекистон Республикасида ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисида"ги фармони суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг жуда муҳим босқичи ҳисобланади. Ўлим жазосининг жиноий жазо тизимидан бекор қилинишининг зарурий хусусияти жиноят содир этган шахснинг жазосини енгиллаштириш ёки бундай шахсларга мурувват кўрсатишдан ҳам кўра кўпроқ айбсиз кишиларнинг гуноҳсиз жазоланиб кетишининг олдини олиш учун ҳам муҳимроқ
ҳисобланади.

Download 114,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish