2-§. Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимининг шаклланиши ва унинг аҳамияти. Сиёсий партиялар фаолиятидаги хусусиятлар.
Кўппартиявийлик замонавий демократик жамиятлар сиёсий
ҳаётини ташкил қилишнинг асосий конституциявий тамойилларидан
бири ҳисобланади. Айнан кўппартиявийлик туфайли демократиянинг
сиёсий плюрализм, қонун устуворлиги, имкониятлар тенглиги каби
тамойилларини ўзида мужассам этган сиёсий партиялар ва уларнинг
вакиллари ўртасида доимий мулоқот таъминланади.
Мамлакат сиёсий ҳаётининг барча соҳаларини, давлат ва жамият
қурилишини эркинлаштиришда, фуқароларнинг сиёсий, иқтисодий
фаоллигини кучайтириш ва инсоннинг ўз қобилиятини тўла рўёбга
чиқариши учун тегишли шарт-шароит яратишда, одамларнинг ўз
хоҳиш-иродасини эркин ифода этиш, ўз манфаатларини рўёбга
чиқариш ва ҳимоя қилиш ҳуқуқини ривожлантириш ва амалда намоён
қилишда, жамиятимизда мавжуд бўлган турли манфаатларини рўёбга
чиқариш ва ҳимоя қилиш ҳуқуқини ривожлантириш ва амалда намоён
қилишда, жамиятимизда мавжуд бўлган турли манфаатлар, қарамақарши кучлар ва ҳаракатлар ўртасидаги мувозанатни таъминлайдиган
самарали механизмни шакллантиришда кўппартиявийлик тизими
муҳим роль ўйнайди. «Партия» сўзи лотинча «part» сўзидан келиб чиққан бўлиб, «иш»,«қисм» деган маъноларни англатади. Сиёсий партия — аҳолининг,синфнинг, ижтимоий қатлам ёки қатламларнинг бир қисми. Унинг
пайдо бўлишини сиёсатшунослар буржуа демократиясининг вужудга
келиш даврига нисбат берадилар. Бироқ замонавий давлатларнинг
конституцияларида партиялар ҳақидаги моддалар фақат XX асрга
келиб пайдо бўлди.Ҳозирги замон жамиятининг сиёсий ҳаёти мураккаб, зиддиятли ва хилма-хилдир. Бугун сиёсий партия мавжуд бўлмаган бирорбир давлатни тасаввур қилиш қийин. Ҳозирга дунёнинг аксарият демократик мамлакатларида икки партиявий ёки кўппартиявий
тизимлар мавжуд. Сиёсий партиялар сиёсий ҳокимият механизмининг фаолият кўрсатишида иштирок этади ёхуд унга муайян таъсир ўтказади. Улар фаолиятининг асосий жиҳати аҳоли сиёсий онгининг шаклланишига
таъсир кўрсатишидир. Сиёсий партия кўп мезонли ва мураккаб ҳодиса бўлганлиги туфайли уни таърифлашга ҳам турлича ёндашувлар мавжуд.
Умуман олганда, ана шундай асосий ёндашувлардан учтаси алоҳида
ажратиб кўрсатилади. Айримлар партияни кўпроқ мафкуравий
бирлашма сифатида тушунадилар. Бошқалар партияни сайлов
жараёни, сайловолди кураши, ҳокимиятни эгаллашга интилиш билан
боғлиқ ҳолда таърифлайдилар. Марксизм тарафдорлари «партия»
тушунчасига синфий нуқтаи назардан таъриф берадилар. Улар
партияни муайян синфнинг энг онгли, уюшган, ўз манфаатларини
ҳимоя қиладиган қисми, деб ҳисоблайдилар.
Шундай қилиб, илмий нуқтаи назардан сиёсий партиялар учун
берилган қуйидаги таърифни асос сифатида қабул қилиш мумкин:
сиёсий партия — фуқароларнинг энг фаол, муштарак мафкура
асосида боғланган, давлат ҳокимиятини қўлга киритиш, уни сақлаб
қолиш ва амалга оширишга интилувчи қисми, ихтиёрий иттифоқи.
Ҳокимиятни қўлга киритиш ҳар қандай партиянинг бош мақсади
ҳисобланади. Партия қайси ижтимоий гуруҳ ёки синфнинг ташаббуси
билан юзага келган бўлса, айнан шуларнинг манфаатларини
амалга ошириш воситаси ҳисобланади. Партия ўз олдига қандай
мақсадларни қўйган бўлса ҳам уларга ҳокимият учун кураш, ўз
ҳукуматини шакллантириш ёки коалицион ҳукумат таркибига ўз
вакилларини киритиш орқали эришади. Ҳукмронликни қўлга киритган
партия давлатнинг бутун қудратидан ўзига ваколат берган ижтимоийсинфий кучларнинг манфаатлари йўлида фойдаланишга интилади.
Партия фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, хусусан
ННТлар, жамоат ташкилотлари ва ҳаракатлардан, лоббистлар
тузилмаларидан айнан шуниси билан фарқ қилади. Ушбу санаб
ўтилган тузилмалар ҳам худди партиялар сингари сиёсий ҳаётда фаол
иштирок этади, лекин ўз олдига давлат ҳокимиятини қўлга киритиш,
уни сақлаб қолиш ва уни амалга ошириш мақсадини қўймайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |