5-мавзу. Менежментда тизимли-вазиятли ёндашув



Download 25,06 Kb.
bet1/4
Sana23.02.2022
Hajmi25,06 Kb.
#125928
  1   2   3   4
Bog'liq
5-мавзу


5-МАВЗУ. МЕНЕЖМЕНТДА ТИЗИМЛИ-ВАЗИЯТЛИ ЁНДАШУВ.



  1. Тизим тўҳрисида тушунча ва уларнинг классификацияси

  2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёти бир бутун ижтимоий-иктисодий тизим сифатида.

  3. Менежментда тизимли ёндашув.

  4. Менежментда вазиятли ёндашув.



5.1. Тизимлар тўғрисида тушунча ва улар классификацияси.

Моддий дунё жуда кўп тизимдан ташкил топган. Тизим - «система» сўзи грекча булиб конуний жихатдан бир-бирига богланган кўплаб унсурларнинг маълум бир яхлитлигини ифодалайди. Унсурлар - мураккаб яхлит нарсанинг таркибий кисмидир.


Тизим нуктаи назаридан каралганда ишлаб чиқариш ахборот алокалари билан бирлашса кибернетика тизимини ташкил этади. Тизим унга кирувчи ва нарсаларда ифодаланувчи моддалар сифати ва холати билан характерланади, бошка тизимлар билан ўзаро таъсир натижасида мавжуд булади, яъни доимо харакатчан, ўзгарувчан хусусиятга эгадир.
Тизимлар турли шаклларга эга бўлади. Турли-туман бўлишига қарамай, уларни шартли равишда қуйидаги турларга ажратиш мумкин: техникавий, технологик, биологик, ташкилий, иктисодий ва ижтимоий тизимлар.
Тизимнинг хар бир тури ўзининг аниқ вазифаларига эга:

  • техникавий тизим, ускуналар мажмуининг ўзаро боғлиқ йигиндисидан, шу жумладан оргтехника, ЭХМдан иборат (бу корхонанинг ишлаб чиқариш кувватларидир);

  • технологик тизим конун-коида, меъёр, стандартлар йигиндиси, маркетинг хизматидан иборат;

  • ташкилий тизим ишлаб чиқариш жараённи амалга ошириш, мехнат ресурсларидан мақбул равишда фойдаланиш, бошқарув ташкилий тизимларини яратиш учун имкон беради;

Техникавий, технологик ва ташкилий тизимлар биргаликда иктисодиётни бошкаришнинг ташкилий-техникавий жихатларини таъминлайди.
Ҳар бир тизим унсурлари доимо ўзаро таъсир остида булиб, бу жараён тизим унсурлари уртасидаги боғлиқлик воситасида ифодаланади. Шундай килиб, унср- бу хар бир тизим таркибини ташкил этувчи кисмдир. Техникавий тизим унсрлари уртасидаги боғлиқлик моддийдир, масалан, автомобиль двигателинингкривошин-шатунли механизми моддий жихатдан бир-бири билан боғлиқ турли кисмлардан иборатдир. Ижтимоий-иктисодий тизим унсурлари уртасидаги боғлиқлик ахборот алокаларидир. Ахборот тизими сифатида урганилувчи ишлаб чиқариш мураккаб ижтимои-иктисодий тизимдир.
Инсон энг мухим ва фаол унсур бўлган ижтимоий-иктисодий тизим асосини ижтимоий, жамоа, шахсий манфаатлар: сиёсий, иктисодий, ижтимоий, ҳуқуқий, мехнат манфаатлари ташкил этади.
Ижтимоий иктисодий тизими икки мустакил кичиктизим - бошкариладиган ва бошкарилувчи тизимлардан ташкил топган. Кичик тизим - бу умумий тизимнинг аник белгилари буйича ажралиб турувчи, ўзига хос хусусиятларга эга, тизимнинг бошка унсурлари билан боғлиқ кисмдир. Кичик тизимни бутун тизим кулами ва таркибига боғлиқ равишда мустакил тизим сифатида хам урганиш мумкин.
Агар корхонани яхлит тизим сифатида тахлил этсак, у кичик тизимлар ва унсурлари йигиндисидан иборатлигини курамиз:



Ассосация ёки вазирлик
тизим

Концерн, қўшма корхоналар

кичик тизим





Корхона

унсур



Корхона
тизим



Цех

кичик тизим




Бўлинма

унсур

Демак, бошкариладиган тизим бир вактнинг ўзида бошқарувчи тиим хам булиши мумкин.


Бошқарувчи тизимга корхона, концернларнинг бошқарув жараёнини, яъни кишилар жамоасида очик максадда каратилган таъсир этиш жараёнини таъминловчи унсур ва кичик тизимлари киради. Бошкариладиган тизимга корхона концернларнинг бевосита моддий бойликлар яратиш ва хизмат курсатиш жараёнини таъминловчи унсур ва кичик тизимлари киради.
Моддий тизим сифатида урганиладиган ишлаб чиқариш ишлаб чиқариш воситалари, шенингдек, мехнат предметларини тайёр махсулотга айлантирувчи ишлаб чиқариш жараёнлари йигиндисидан иборат.



Download 25,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish