5-мавзу. Менежментда тизимли-вазиятли ёндашув


Ўзбекистон Республикаси иктисодиёти яхлит ижтимоий иктисодий тизим сифатида



Download 25,06 Kb.
bet2/4
Sana23.02.2022
Hajmi25,06 Kb.
#125928
1   2   3   4
Bog'liq
5-мавзу

5.2. Ўзбекистон Республикаси иктисодиёти яхлит ижтимоий иктисодий тизим сифатида.

Ўзбекистон Республикаси халк хужалиги, корхоналар, бирлашмалар, ташкилот, тармоклар ва минтакалар мураккаб, ўзгарувчан, яхлит ижтимоий иктисодий тизим булиб, унинг хар бир бўғини ижтимоий ишлаб чиқариш ва такрор ишлаб чиқариш, таксимот ва истеъмолнинг турли жараёнларини амалга оширади, бир-бири билан ўзвий боғлиқ ва бир-бирини тулдиради. Ўзбекистон Республикаси халк хужалиги иктисодий тизимдир, чунки мехнат ва моддий ресурслар кушилиши натижасида моддий бойликлар, шу жумладан, миллий даромад яратилади, шунингдек, жамият ишлаб чиқариш кучларининг кенгайтирилган такрор ишлаб чикарилиши жараёни юз беради. Шу билан бирга, республика халк хужалиги ижтимоий тизим хамдир, чунки кишилар томонидан яратилган ташкилотдир. Мехнат жараёнида кишилар ўзаро ижтимоий муносабатда бир-бирлари билан ўзаро таъсирда буладилар, ўз фаолиятлари натижаларини айирбошлайдилар. Демак, ижтимоий муносабатлар субъектлари кишилардан, объектлари эса уларнинг турли сохалардаги турли туман фаолиятларидан (ишлаб чиқариш, фан, маданият, санъат ва х.к.) иборат.


Ўзбекистон Республикаси халк хужалигини бошкариш тизими иктисодий, сиёсий, гоявий, ахлокий, рухий ва бошка муносабатлар йигиндисидан иборатдир. Улар орасида энг мухими иктисодий муносабатлардир.
Иктисодий ишлаб чиқариш муносабатлари - бу барча усткурма муносабатлар асосида турувчи ва ўз салмоги жихатидан муносабатлар тизимида етакчи бўлган, асосий муносабатлардир. Шу сабабли, рсепублика иктисодиётини кайта куришнинг мохияти маъмурий муносабатлар устунлигидан иктисодий муносабатларга бошқарувнинг барча даражаларида манфаатларни бошкариш ва кишилар манфаатлари воситасида бошкаришга утишдан иборат. Лекин мехнат жамоалари факат иктисодий эмас, балки ижтимоий-сиёсий, мафкуравий, ҳуқуқий вазифаларни хам бажарадилар. Демак, халк хужалиги бошқарув объекти сифатида мураккаб, ўзгарувчан ижтимоий-иктисодий тизимдан иборат экан.
Таркибий жихатдан рсепублика халк хужалиги турли хил ишлаб чиқариш унсурларидан (иш жойи, цех, корхона, концерн, тармок ва х.к.) иборат. Иктисодиётнинг асосий бўғини - корхонадир. Корхона (фирма) ўз иш натижалари буйича тулик жавобгардир. Корхона даромадлари бутун мехнат жамоаси мехнати натижаси билан ўзвий боғлиқдир.
Иктисодиётни бошкариш тизими икки кичик тизимдан ахборот окимлари билан бир тизимга богланган ишлаб чиқариш жамоаси ва бошқарувчилар жамоасидан иборат бошқарув объекти ва субъектидан ташкил топган. Тўғри алока йуллари буйича юкоридан пастга бошқарув буйруклари, акс таъсир йуллари буйича пастдан юкорига қарорлар баарилиши хакида ахборот юборилади.
Корхона (фирма) цех булинма, хизмат каби унсурларнинг ўзаро богланмаган, тасодифий бирикмаси эмас. У ўзи ташкил топган унсурларнинг корхона ташкил этилишида кўзда тутилган максадга эришиш учун ўзига хос бирикишдан иборат. Корхона (фирма) йирикрок ижтимоий иктисодий тизим - тармок таркибига киради ва унинг унсуридан иборат булади, тармок эса ўз навбатида яхлит тизим - халк хужалигининг таркибий кисмидир (схемага каранг).
Шундай килиб, Ўзбекистон халк хужалиги яхлит йирик тизим булиб, барча тармокларни хужалик юритишнинг мураккаб механизмига бириктиради.



Download 25,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish