5.3. Менежментда тизимли ёндашув.
Менежментда тизимли ёндашув аввало бошқарув объекти мураккаб ижтимоий-иктисодий, ўзгарувчан тизим, ички тартиб ва ўзаро алокага бир бутун яхлитликни ташкил этувчи унсурлар йигиндиси сифатида урганилишини ифодалайди. Тизим ёндашуви бошкариладиган объектнинг барча таркибий кисмлари ўзвий амал қилишини таъминлайди, бир томонлама ёндашувни инкор этади, тизимнинг турли унсурлари уртасида номутаносиблик ва карама-каркиликларни бартараф этишга ёрдам беради ва шу сабабли факат бошқарув объектига нисбатан эмас, балки бошқарувнинг ўзига нисбатан хам амалга оширилиши керак.
Мураккаб ижтимоий-иктисодий тизимни урганиш жараёнида менежментда тизимли ёндашув мохияти асосан куйидагилардан иборат:
бошқарув максадларини яратиш;
куйилган максадларни амалга оширишдан энг кам харажат килиб, энг катта самарага эга булиш;
максад, усул ва ва уларга эришиш воситаларига микдоран бахо бериш ва фаолиятнинг режалаштирилган натижаларига эга булишнинг барча имкониятларини бахолаш.
Ўзбекистон Республикаси ҳалк хўжалиги
Тармоклар
Қишлоқ хўжалиги
Саноат
Транспорт
Сохалар
Асбобсозлик
Машинасозлик
Авиасозлик
Корхоналар (Акционерлик жамиятлари)
Концерн
Ассосация
Фирма
Ширкат
Фирма
Ижара корхона
Бошкариладиган кичик тизим
Бошқарувчи кичик тизим
Менежментда тизимли ёндашув кўплаб муаммоларни самарали хал этиш учун асос булиб хизмат килади. Уни куллаш максадларни аник баён қилиш, вазифалар кулами ва бажарилиши лозим бўлган иш хусусиятлари хакида тасаввурга эга булиш, тизим доирасида буйсунуш тартибини урнатиш, қарор қабул қилиш ва уни бажариш борасида мажбурият ва жавобгарликни таксимлаш имконини беради.
Тизимли ёндашувнинг асосий вазифаси бутун тизим амал қилиш самарадорлигини оширишдан иборатдир.
Тизимли ёндашувни куллаш умуман вазиятга бахо бериш барча холат ва окибатларни хисобга олган холда бошқарув қарорлари қабул килувчи хар бир рахбар учун зарурдир. Бошқарувда тизимли ёндашувни куллаш рахбардан мантикий фикр юритишни яъни, хар бир қарорга келиш ва асослаш жараёнида тизимнинг умумий максадини аниклаш ва барча кичик тизимлар фаолиятини бу максадга эришишга йуналтиришни талаб этади. Бунда хар бир тизим ундан йирикрок тизимнинг таркибий кисми сифатида урганилади, уни ривожлантиришнинг умумий максади ушбу йирик тизим ривожланиши максади билан мувофиклаштирилади.
Тизимли ёндашувнинг компьютерларни қўллаш натижасида ривожланиши маълумотларнинг аниклаштирилган, кенгайган базасидан самарали фойдаланиш имконини беради ваўз навбатида ахборот йигиш ва уни кайта ишлашни талаб этади. Иқтисодиёт таркиби ўзгариши хакида илмий асосланган, аник ахборотга эга бўлмай туриб, унинг самарадорлигини оширишйулларини аниклаб булмайди.
Шундай килиб, рсепублика иктисодиётига ўзаро боғлиқ жараёнлар тизими сифатида караш мумкин. Кандайдир бир жараён натижасида маълум махсулот яратилади ва бу маълум харажатлар йигиндиси билан боғлиқдир.
Икки жараён ўртасида тўғридан-тўғри боғликлик мавжуд бўлиб, бунда бир жараён махҳсулоти бўлган кўмир электроэнергетика учун ресурсдир. Бундай алокалар тармоги бир-бирига боғлиқ унсурлар тизимини ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |