Тожбарг. Картошка тожбаргининг ранги навларнинг энг ўзига хос белгиси бўлиб хизмат қилади. У пигментнинг ранги бўйича ва унинг тарқалиши бўйича фарқланиши мумкин. пигмент ранги бўйича кўк, кимтир-бинафшаранг, қизғиш-бинафшаранг, ва оқ тожбаргли навлар ажратилади. Бунда оқ тожбаргли навлар Курьердаги каби кремсимон ёки яшил тусга ҳам эга бўлиши мумкин (----------расм).
--------расм. Тожбарг ранги
Пигментнинг тарқалиши бўйича тожбарги бутунлай бўялган, оқ жойлари бор, оқ учли, оқ йўлакчали навлар фарқланади. Айрим навлар учун тожбарг юлдузчаси атрофида пигментнинг кучайиши хосдир: масалан Бульба навида. Айрим навларда эса тожбарг бўлаклари асоси бўялади, (------расм), (ушбу белги туганак кўзчаларининг бўялиши билан корреляцион боғлиқдир). Тожбаргнинг орқа томонида бинафшаранг томирлар кузатилувчи навлар ҳам учрайди ушбу белги, тожбарг юлдузчаси атрофида пигментнинг кучайиши белгиси каби, асосан янги очилган гулларда кузатилади.
------расм. Тожбарг бўлаклари асосининг ранги (а)
Тожбарг ранги турлича бўлиши мумкин – тўқ рандан деярли оппоқ ранггача. Унутмаслик лозимки, ранг жадаллиги гул ёши ортган сари сусайиб боради, шу боис уни янги очилган ёш гулларда аниқлаш лозим.
Тожбарг шакли очиқ, ташқарига қайрилган, ичкарига эгилган бўлиши мумкин.
Тожбарг бўлаклари ва бўлакларининг учи шакли бўйича қуйидагича бўлиши мумкин: қисқа сбегаюший , узун сбегаюший, бандсиз қисқа , бандсиз узунчоқ, кескин эгилган елкали бўлаклар, учи аста-секин ўткирлашиб борувчи бўлакли .
Тожбарг бўлакларининг бир-бирига туташган чизиғи аксарият навларда тўғри, аммо гофрисимон туташганлари ҳам учраб туради.Айрим навларда тожбаргининг ички ёки ташқи томонидан ички ёки ташқи қат-қатли қўшимча бўлаклар ҳосил бўлади (-----расм).
Айрим навлар йирик тожбаргга эга бўлиб, бу кўзга яхши кўринувчи навларни бир-биридан фарқловчи белгилардан бўлиб хизмат қилади. Йирик тожбарг мўл гулловчи, майда тожбарг эса аксарият ҳолларда суст гулловчи навларда кузатилади.
Йирик тожбаргларда кўпинча ёриқлар кузатилади. Улар: ички ёки ташқи бўлиши мумкин .
-------расм. Гулнинг қат-қатлилиги: а – ташқи; б – ички.
Чангчилар. Навни аниқлашда чангдонлар катта аҳамиятга эга бўлиб улар ранги, шакли ва ўлчами бўйича фарқланади.
а) Ранги:
- тўқ сариқ ;
- сариқ ;
- сарғиш-яшил .
б) Чангдон колонкасининг шакли (-----расм):
в) Чангдонларининг ўлчами:
------расм. Чангдонлар шакли: а – конуссимон; б – нотўғри.
Резавор меваси табиий ҳосил бўладиган навларда чангдонларининг ранги доимо тўқ сариқ бўлади; чангдонларнинг яшил ёки оч сариқ рангда бўлиши доимо чангларининг бепуштлигидан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |