5-машғулот. Картошка гулининг тузилиши бўйича нав белгилари ишдан мақсад


ТОПШИРИҚ. 1. Картошка гулларининг тузилишини ўрганиш



Download 0,89 Mb.
bet4/5
Sana06.06.2022
Hajmi0,89 Mb.
#642177
1   2   3   4   5
Bog'liq
5 мавзу

ТОПШИРИҚ.
1. Картошка гулларининг тузилишини ўрганиш
2. Маълумотлар асосида 3-жадвални тўлдиринг
Ишни бажариш тартиби
Картошка ўсимлиги гулларидан, уларнинг расмларидан, шунингдек мазкур ишга оид услубий кўрсатмалардан фойдаланган ҳолда, гулларнинг морфологик белгилари билан танишиб ва уларнинг расми чизилади. Майда гулларни кўздан кечирганда тўрт марта катта қилиб кўрсатадиган лупалардан фойдаланилади. Гулларнинг морфологик белгиларини тасвирлаётганда талабалар косабаргларнинг ва гултож гулбаргларнинг миқдори ва рангини аниқлайдилар. Гулда чангчи ва уруғчининг бор йўқлигини, уларнинг миқдорини, тугунннинг жойлашишини, чангчи ва тугунчанинг бир-бирига нисбатан ҳолатини аниқлайдилар. Дастлаб ўз-ўзидан чангланадиган картошка гулларининг асосий морфологик белгиларини, тасвирлаб ёзадилар. Кузатиш натижаларини дафтарларга ёзиб оладилар. Шундай қилиб, 2-шакл тарзида ҳисобот ёзадилар.
Ҳисоботнинг биринчи устунига ўқитувчи томонидан гуллари тарқатиб берилган картошка навларининг номини ёзиб қўядилар. Гулнинг тузилиши билан танишиш гулкосанинг ва гултожининг тасвиридан бошланади. Кўздан кечириб бўлгандан сўнг 2-5 устунларга гулкосабарглар ва гулбаргларнинг миқдорини ва рангини ёзиб қўядилар. 6-устунга бутунлай бир-бири билан қўшилиб кетган гулбарглар (салат ўсимлигида найча ҳосил қилиши), бир қисми қўшилиб кетган гулбарглар (бодрингда) ёки гулбарглари айрим-айрим ҳолда бўлган ўсимликлар (карамдошлар) ёзиб қўйилади.
Шундан сўнг гулдаги чангчи ва уруғчининг қанча эканлиги ва шу асосда гулнинг қайси типга кириши аниқланади: биргина орган мавжуд бўлганда айрим жинсли, ҳар иккала орган бўлганда икки жинсли ўсимлик эканлиги маълум бўлади. Бордию шу ўсимликда соф эркак ва урғочи гуллар билан бир қаторда гермофродит гуллар ҳам бўлса, айрим жинсли ва икки жинсли ўсимликлар деб ёзиб қўйилади.
Икки жинсли гуллари бўлган ўсимликларда чангчи ва уруғчи мазкур гулда қандай эканлиги ёзиб қўйилади. Айрим жинсли ўсимлик гуллари бўлган ўсимликларда эса чангчиларнинг тасвири эркак гулда, уруғчини тасвири эса урғочи гулда бажарилади. Чангчиларнинг тасвири (8-10 устунлар.) уларнинг битта гулдаги сонига қараб ҳисоблаб чиқилади. Уларнинг қандай жойлашганлиги (эркин ҳолдами ёки найча ҳосил қилиб бирлашганми?), улар бир-бирларига қўшилиб кетганми (жуфт-жуфт ҳолда), улардан қайсилари бир бирига қўшилиб кетган ва қанчаси эркин ҳолда? Чангдонлар очилиш пайтида гулоғзига нисбатан қандай ҳолатда жойлашганлиги қайд этилади. Уруғчилар тасвирлаб ёзилаётганда (11-12 устунлар) уруғчининг нечта оғзи борлиги ва унинг тугунчаси пастдами ёки юқоридалиги аниқланади.
Чангланиш хусусиятлари ва гулчангнинг қайси йўл билан кўчишини акс эттирадиган 13-15 устунлар методик кўрсатмалардан, маълумотнома (справочник) адабиётлардан ёки ўқитувчидан олинган маълумотлар асосида тўлдирилади. Бу графаларга гулоғизчасининг қачон етилиши (чангдонлар очилмасдан олдинми ёки очилгандан кейинми) ва қанча вақтдан сўнг пишиб етилиши ёзиб қўйилади; чангланиш хусусиятига кўра тасвирланадиган ўсимлик қандай группага кириши ( ўз-ўзидан чангланадиган ўсимликларга, аралаш чангланадиган ўсимликларга кириши) қайд этилади. Агар ўсимлик ташқаридан чангланадиган бўлса, 15-устунга гулчангнинг қайси йўл билан (ҳашарот ёки шамол ёрдамида келтирилиши) кўрсатиб қўйилади.
Маълумотнома адабиётлардан, методик кўрсатмалардан ёки ўқитувчилардан олинган маълумотлар асосида 16-18-устунлар тўлдирилади. Бу устунлар айрим гулнинг, тўпгулнинг ва умуман ўсимликнинг қанча вақт| гуллашини акс эттиради.
Ҳар бир ўсимлик гули тасвирлаб бўлингандан сўнг талабалар ўз дафтарларига гулнинг расмини схематик тарзда чизиб олиши керак. Бу расмда гулбарглар ва чангчилар миқдори чангчилар ва уруғчиларнинг бир- бирига нисбатан жойлашиши акс этиши керак. Расм солаётганда шу қўлланмада келтирилган ёки ўқитувчи тақдим этган расмлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Агар бир ва икки ўсимлик турларининг гуллари | 8-10 та асосий ботаник оилаларга оид сабзавот ўсимликларнинг гуллари тасвирланган бўлса, иш бажарилган ҳисобланади.



Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish