Уруғчи. У устунча, тумшуқча ва тугунчадан иборат. Ушбу қисмларнинг барчаси систематика учун аҳамиятга эгадир.
Устунчаси узунлиги ва шакли бўйича навлар бир-биридан фарқланади. Айрим навларда устунча узун бўлиб, чангдон колонкасидан кучли чикиб туради, бошқаларида эса чангдон баландлигида ёки ундан бироз пастроқ бўлади.
Шакли бўйича устунча: тўғри ва эгилган бўлади.
Устунча тумшуқчага бирикади, у ҳам тугунча каби шакли ва ранги бўйича фарқланади.
Тумшуқча шакли бўйича:
карнизсимон ;
игнасимон ;
икки ёки уч куракли.
Ранги бўйича:
қорамтир-яшил (у кўкимтир-бинафшаранг ўсимта билан корреляцион боғлиқ);
яшил;
оч яшил ;
рангсиз.
Тугунча қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин:
овал, учи думалоқлашган ;
ноксимон, учи ёйилган;
оралиқ.
Ранги бўйича:
кесими бўялган (кўпгина навларда тугунаги рангли) (------расм);
рангсиз (оқ рангли туганакли навларда).
--------расм. Тугунчанинг бўйлама кесими
Ғунчалар. Гул каби ғунчалар ҳам навга хос қатор фарқларга эга бўлади. Шакли бўйича ғунчаларни уч гуруҳга ажратиш мумкин:
Навларни белгиларини баҳолашда асосан биринчи ва учинчи гуруҳ белгилардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Чунки ташқи шароит туфайли ўзгарувчан бўлгани сабабли овал шаклни аниқ баҳолаш қийинчилик туғдиради.
Ғунчаларининг очилиши табиатига кўра навларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: ғунчалари нормал очилувчи навлар (аксарият навлар) ва яхши ривожланмаган, чангчилари ғунчадан чиқиб турган вақтда эрта очилувчи ғунчали навлар .
Қатор навлар учун ғунчада пигментларнинг тарқалиш хусусиятлари ҳам ўзига хос белги бўлиши мумкин. Масалан, айрим навларда ғунча учида пигмент юлдузчаси (------расм), бошқа навларда эса ғунчанинг ташқи томонида қизил томирлар кузатилади. Косачабарг учининг шакли бўйича навлар тарқоқ учли ва йиғилган учли гуруҳларга ажратилади. Ғунчалар яхши тукланган, суст тукланган ёки туксиз бўлиши мумкин.
-------расм. Ғунчалар учидаги пигмент юлдузчалари
Тўпгул. Картошка ўсимлигининг гуллари мураккаб тўпгул ҳисобланади.
Шакли бўйича тўпгуллар йиғилган ва тарқоқ бўлиши мумкин.
Гулбанд белгилари ичида унинг узунлиги, пигментацияси ва шингиллари сони аҳамиятга эгадир.
Узунлиги бўйича картошка навлари узун гулбандли ва қисқа, туп устида ажралиб турмайдиган гулбандли белгилари билан фарқ қилади.
Пигментацияси бўйича гулбандлар орасида кескин фарқ кузатилмайди, одатда физиологик ёш ўсимликдаги пигментланган тўпгул банди кейинчалик яшил тус олади. Туганак кўзчалари бўялган навларда шингилда айримлари кескин пигмент концентрациясига, шунингдек гулбандчаларининг юқориги қисми пасткиси билан бирикувчи бўғинларда халқа кўринишидаги пигментга эга бўлади (------расм). Ҳар хил навларнинг тўпгулида иккитадан тўрттагача шингилда бўлади.
-----расм. Бўялган кўзчали навларда пигмент концентрацияси:
а – бўғимланиш жойларида; б – шингил айриларида.
Айрим навларнинг гулбанди айриларида устки баргчалар ривожланади (------расм), у навларни фарқловчи яхши белги бўлиб хизмат қилади.
------расм. Гулбанд айриларидаги устки баргчалар
Навлар гулбандининг пастки ва юқориги қисмининг узунлиги бўйича ҳам фарқланади. Айрим навларда гулбандининг пастки ва юқориги қисми бир хил узунликда бўлади, бошқаларида эса гулбандининг юқориги қисми пасткисидан қарийб икки-уч баробар қисқа бўлади, хусусан Берлихинген навида гулбандининг юқориги қисми жуда ҳам қисқа бўлиб, гулкоса асосига яқин жойлашган.
Гулбандининг пигментацияси бўйича ялпи пигментланган, ялпи яшил , юқориги қисми пигментланган ва пастки қисми яшил ёки аксинча бўлиши мумкин.
Маълумки, картошканинг гуллаши ва резавор мевасининг ҳосил бўлиш жадаллиги навлар етиштириладиган тупроқ ва иқлим шароитларига боғлиқ. Масалан, намлик юқори йилларда қурғоқчил йилларга нисбатан гуллаш мўл бўлади ва узоқ давом этади. Одатдаги шароитларда фақатгина айрим навлардагина резавор мева ҳосил бўлади. Аксарият навлар чангларининг стериллиги туфайли мева бермайди. Аммо алоҳида шароитларда мева бермайдиган навлар ҳам резавор мева ҳосил қилиши мумкин. Масалан, одатда мевасиз ҳисобланувчи Лорх нави Арманистон тоғлари шароитида яхши мева ҳосил қилади.
Навларни гулининг морфологик белгилари бўйича аниқлашда кун мобайнида гулнинг очилиш ва ёпилиш вақти бўйича навлар орасидаги вақтни унутмаслик лозим. Маълумотларга кўра, турли навларда гулларининг очилиш вақти бўйича фарқи нисбатан кичик бўлиб, 5 - 7 соатгача, гулларнинг ёпилишида эса ушбу амплитуда катта бўлиб 14 -21 соатгача бўлиши мумкин. Битта нав ўсимликлари гулининг ҳаво очиқ ва булутли кунлардаги ёпилиш вақти жуда ҳам яқиндир. Кўпгина навлар учун ушбу хусусият тезпишарлик билан корреляцион боғлиқ бўлиб эртаги навларнинг гуллари эрта очилади ва кеч ёпилади. Кечки навларда эса гуллари кеч очилади ва эрта ёпилади. Оралиқ гуруҳларга ўртапишар ва ўртача кечкиларни киритиш мумкин, кундузги вақтлардаги гуллаш уларда эртапишар навлар каби амалга ошиши кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |