5 – мавзу: Жамият ва инсон фалсафаси. Мавзу режаси



Download 66,85 Kb.
bet12/18
Sana21.03.2022
Hajmi66,85 Kb.
#504996
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
5-мавзу Жамият ва инсон фалсафаси

Онг феноменини фалсафий таҳлил қилишга материализм, идеализм, дуализм, гилозоизм, пантеизм каби фалсафий оқимларда турлича ёндашувлар мавжуд.
Материализм намояндаларининг кўпчилиги онгни инъикоснинг алоҳида шакли деб билади. Материалистик нуқтаи назардан инъикос ҳаракатланувчи, ривожланувчи, ўзгарувчи материянинг атрибутларидан биридир, онг – ташқи дунёнинг инсон миясидаги инъикосининг олий шаклидир, жонли табиат эволюциясининг якунидир, бу – бугунгача маълум бўлган моддий тузилмалардан энг мураккабининг – инсон миясининг – қуршаб турган дунёни идеал образлар шаклида акс эттириш лаёқатидир.
Идеалистик фалсафа онгни, руҳий, идеал ҳодисани, моддийликка боғлиқ бўлмаган, ундан олдинги ва ҳатто уни туғдирадиган омил деб билади. Объектив идеализм вакилларининг фикрича, гўё номукаммал, иллюзор моддийликдан фарқли ўлароқ, идеал нарса ҳақиқий, абадий, мукаммал борлиқдир. Руҳ, ақл, идеал нарса материядан аввал бўлган ёки у билан бирга яшайди. Афлотуннинг «ғоялар дунёси», Хегелнинг «абсолют ғоя»си ана шундай. «Ғоялар дунёси», «абсолют идея» фаолдир; материя, табиат - пассив, турғундир. Аристотелнинг фикрича, фаол руҳ инерт, аморф, турғун, ўз мавжудлигига лоқайд материяни шакллантиради, руҳлантиради, унга тегишли тус беради, ички шакл, демак моҳият ва маъно ато этади.
Бошқа бир фалсафий йўналиш – субъектив идеализм тарафдорлари онг муаммосини бирмунча бошқача ҳал қиладилар. Уларнинг фикрича, субъектнинг иродаси, онги ва ақлига боғлиқ бўлмаган ҳолда объектив реаллик мавжуддир деган тезис тўғри эмас, аксинча, одам яшаб турган дунё фикрловчи субъектнинг сезгилари, тасаввурлари, кечинмалари, кайфиятлари, таъсуротлари комплексидир, йиғиндисидир. Субъектив идеализмнинг энг йирик намоёндалари – Д.Беркли, И.Г.Фихте, Д.Юм. Ҳозирги вақтда неопозитивизм, танқидий рационализм, эксистенциализмнинг айрим тарафдорлари мазкур оқимга яқинроқ позицияда турадилар.
Ҳозирги, постклассик фалсафанинг кўпдан-кўп оқимлари онгни таҳлил қилишга зўр эътибор бермоқдалар. Масалан, З.Фрейд, К.Юнг, Э.Фромм номлари билан боғлиқ бўлган психоанализ фалсафаси онгсизни, унинг субъектнинг маънавий борлиғидаги ролини, шахснинг онги ва хулқ-атворига таъсирини ўрганишга катта эътибор беради.
Инсон онгининг келиб чиқишини тушуниб олиш калити, бу – унинг биологик тузилиши (энг аввало, миянинг ғоят мураккаб тузилиши ва функцияси) ҳамда шаклланаётган одамнинг табиатни ва ўзини ўзгартириб борган фаолиятидир. Инсоннинг амалий фаолияти моҳиятини тушунмай туриб онгнинг келиб чиқишини тушуниш мумкин эмас. Ҳайвондаги инъикос шакллари билан одамдаги инъикос шакллари ўртасидаги туб фарқнинг сабаби улар фаолиятининг характеридадир. Ҳайвонларнинг инстинктив-биологик, адаптацион-мослашувчанлик фаолияти одамнинг меҳнатидан қанчалик фарқ қилса ҳайвонларнинг психик фаолияти ҳам одамнинг онгидан шунчалик фарқ қилади.
Фикрлаш фаолияти асосида пайдо бўлган ва шаклланган инсон онги ўз шакли бўйича индивидуал, лекин моҳияти бўйича ижтимоий, социал ҳодисадир. Инсон онгининг физиологик асоси миядир. Лекин бу ерда мия ўз-ўзича фикрламаслигини, балки мия ёрдамида одам фикрлашини тушуниб олиш муҳимдир. Онгнинг пайдо бўлишида асосий ижтимоий ролни меҳнат ўйнайди, чунки меҳнат одамни шахс сифатида шакллантиради, унинг ижодий потенциали, имконияти ва қизиқишларини, қуршаб турган дунёни тушунишга, унинг таркибида ўз ўрнини танлашга, уни ўз мақсад ва вазифаларига бўйсиндиришга, инсон учун фойдали қилишга интилишларини ривожлантиради.
Онг пайдо бўлишининг яна бир энг муҳим омили тилдир. Тил одамларнинг ижтимоий тажрибаларини ифодалаб беради, инсониятнинг тарихий тараққиётида тафаккурнинг узлуксизлигини таъминлайди. Инсон фикри, ғоялари, тасаввурлари сўзларда ифодаланади, шаклланади, шунинг учун тил, бу – фикрни, онгни ифодалашнинг универсал воситасидир, кишиларнинг алоқа қилиш, ахборот алмашиш воситасидир.
Меҳнат ва тил – онг ривожининг асосий ижтимоий омилларидир, аммо бирдан-бир омили эмас. Инсон ҳаётининг, демак тафаккурининг ҳам ижтимоий асоси кўпгина бошқа компонентларни, масалан, сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, ташкилий, гносеологик ва ҳоказо компонентларни ўз ичига олади.
Инсон онги бошқа кишилар онгининг, бутун социум ижтимоий онгининг, ижтимоий гуруҳлар (миллий, диний, касбий, ёш бўйича ва ҳоказо гуруҳлар) онгининг, маданият, фан, мафкура, оммавий ахборот воситалари ва коммуникациянинг таъсири остида бўлади ва улар билан фаол ўзаро таъсирда бўлади. Худди шулар орқали одам ўзининг кундалик ҳаётида шахсга, ижтимоий мавжудотга, инсоний маданият соҳибига айланади.
Шахснинг асосий тузилмавий элементи руҳият (психика)дир. Онгнинг ўзи эса психиканинг олий кўринишидир, чунки олий ҳайвонларда материя тузилишининг биологик даражасида вужудга келган психиканинг ўзи мураккаб тузилишга эгадир ва тадрижий эволюция натижасида борлиқ тузилишининг сифат жиҳатидан бошқача, ижтимоий даражасида онгни келтириб чиқаради.
Одамнинг психикаси шахснинг психик тузилишини, унинг характерини, темпераментини, қобилиятларини, қадрият мўлжалларини, ўзини-ўзи таҳлил қилиш ва баҳолашини, индивидуал фикрлаш услуби ва турмуш тарзини белгилаб беради. Инсон психикаси онгни ҳам, инсон ички дунёсининг онг назоратидан ташқарида бўлган қатламини, яъни онгсизлик ва онгостини ҳам ўз ичига олади.
Онгга, бир бутун боғланган тизим сифатида, унинг сезги, идрок, эмоция, ирода, фикр ва хотира каби ажралмас элементлари киради. Бир бутунлик онгнинг тизимий сифати бўлиб, онг феномени моҳиятининг ўзига хослиги унинг таркибий қисмларининг ҳар қандайига нисбатан мутлақо зарурлигини билдиради.
Хотира. Онг тизимида хотира тажрибанинг интеграл йиғувчиси ва ифодачиси бўлиб хизмат қилади. Хотира - кишининг ёки кишилик жамиятининг ўзининг ёки ўзганинг ўтган замондаги фаолиятини ҳозирги замонда сақлаб қолиш ва тиклаш лаёқатидир. Хотира шундай бир йўналтирувчики, у туфайли субъект вақтда ҳам, маконда ҳам муваффақиятли йўналиш олади, бу эса унинг фаолият режалари, схемалари ва дастурларини тузишида ифодаланади. Хотиранинг бошқа бир функцияси – ўтмишдаги воқеликни тафаккурий қайта тиклашдир. Хотира инсонга тарихий ўтмишни ва истиқболни кўришга, келажакни олдиндан кўришга имкон беради.

Download 66,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish