Шу боисдан ҳам суд-ҳуқуқ соҳасида адвокатуранинг ўрни ва ролини янада ошириш, унинг ваколатларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга оширишимиз керак.
Биз «Адолат — қонун устуворлигида» деган тамойил асосида жамиятимизда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган ишларимизни жадал давом эттирамиз.
Бу борада ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилади. Бунинг учун аввало маҳалла имкониятларидан кенг фойдаланиш, профилактика инспекторларининг иш самараси ва масъулиятини ошириш, улар учун муносиб хизмат ва турмуш шароитини яратиб бериш чораларини кўришимиз даркор.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш учун биз фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари вап аҳоли билан самарали ҳамкорликни кенг йўлга қўямиз.
Айниқса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўзлари томонидан қонунни бузиш билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатга принципиал баҳо берилади ва қатъий чора кўрилади. Бунга ҳеч кимда шубҳа бўлмаслиги керак. Жамият ривожига ғов бўлаётган яна бир иллат — бу коррупция балосидир. Бундай хатарга қарши курашиш мақсадида яқинда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилган «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунни тезроқ амалиётга жорий этиш чора-тадбирларини кўришимиз лозим.
Буларнинг барчаси ўз навбатида инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга, халқимизнинг давлат ҳокимиятига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
7. Қандай ғоялар бунёдкор-конструктив ғоялар деб аталади?
7. Бунёдкор-конструктив ғоялар деб, инсонни улуғлайдиган, унинг куч-ғайрати ва салоҳиятини ошириб, халқи, Ватани, бутун инсоният учун фойдали ишлар қилишга сафарбар этадиган, ўзида меҳнат, тараққиёт, дўстлик, тинчлик, адолат, ҳалоллик каби эзгу мақсадларни мужассам этадиган ғояларга айтилади.
Бунёдкорлик ғоялари юртни обод, халқ ҳаётини фаровон қилишдек олижаноб мақсадлар билан ажралиб туради. Улар инсоният цивилизацияга эришган даврлардан буён жамият ҳаётининг энг эзгу ғоялари сифатида яшаб келмоқда. Ислом Каримовнинг «Ўзбек том маънода бунёдкордир» деган сўзларида ҳам ана шу боқий ғояларнинг маъно-мазмуни ўз ифодасини топган. Бундай бунёдкорлик халқимизга ота-боболаридан меросдир.
Инсоният тарихида одамлар онги ва шуурига адолат, ҳақиқат, эзгулик, меҳнатсеварлик каби юксак ғоялар уруғини сепган зот, пайғамбар Зардўшт яратган «Авесто» китобида қуйидаги сатрлар мавжуд: «Эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу ишлар билан эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу ишни алқайман. Ўзимни бори эзгу фикрга, эзгу сўзлар (айтиш)га, эзгу ишлар амалига бахшида қиламан, барча ёмон фикрлардан, ёмон сўзу ёмон ишлардан юз ўгираман». Бу юксак ғоялар бундан 2700 йил муқаддам яшаб ўтган ватандошимиз Зардуштнинг ўлмас мафкураси эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |