Маърифат воситасида курашиш деб, бирон бир хавфнинг моҳиятини чуқур англаб, унга қарши билим билан онгли равишда курашишга айтилади.
Жамият аҳлининг мустаҳкам ва равшан мафкураси, унинг мақсад-муддаоси бўлиши керак. Модомики, мақсад, ғоя ҳақида мулоҳаза юритар эканмиз, олдин баён этганимиздек, «Мақсад дегани - халқни, миллатни бирлаштирувчи, йўлга бошловчи бамисоли бир байроқ. Бу байроқ бутун Ўзбекистон халқининг руҳини, ғурур-ифтихорини, керак бўлса, қудратини, орзу-интилишларини мужассамлаштирадиган улуғ кучдир. Давлатимизнинг, халқимизнинг, эл-юртимизнинг мақсади ўзининг улуғворлиги, ҳаётийлиги ва ҳаққонийлиги ҳаммамизни жалб этадиган бўлмоғи лозим. Токи бу мақсад халқни - халқ, миллатни - миллат қила билсин, қўлимизда енгилмас бир кучга айлансин».
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев маърузаларида коррупциянинг жамият ривожига салбий таъсири масалалари қандай ёритилган ?
6. Коррупция - шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик - коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган қилмиш; Манфаатлар тўқнашуви - шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятлари лозим даражада бажаришга таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келиши мумкин бўлган азият.
Қонуннинг 4-моддасига кўра, коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: қонунийлик; фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги; очиқлик ва шаффофлик; тизимлилик; давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги; коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги; жавобгарликнинг муқаррарлиги.
5-модда. Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари - аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш; - давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;
- коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш.
Конституциямизда олий қадрият сифатида белгилаб қўйилган инсон ҳуқуқларини таъминлаш масаласи бундан буён ҳам эътиборимиз марказида бўлади. Бунинг учун суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигига эришиш нақадар муҳим аҳамиятга эга эканини албатта барчамиз яхши тушунамиз. Бу борада яқинда қабул қилинган Фармон ижросини таъминлаш биринчи даражали вазифамиздир.
Хусусан, судьяларнинг ваколат муддатини узайтириш, суд ишларида адолатли қарорлар қабул қилишга қодир бўлган, юксак малакали суд ходимлари корпусини шакллантиришимиз лозим. Суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўғрисидаги конституциявий нормаларга ва одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш олдимизга қўйган мақсадларга эришишнинг муҳим кафолатидир.
Судларда ишларни кўриш сифатини ошириш, айниқса, фуқаролик ишларида овора бўлиб юришларнинг олдини олиш, айнан бир инстанция судида ишни бир неча маротаба кўриб турли қарорлар қабул қилиш амалиётига чек қўйиш вақти келди. Қонунчилигимизда адвокатларнинг самарали фаолият юритиши учун барча асослар яратилган. Лекин, афсуски, адвокатура ҳанузгача фуқаролар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш институтига айлангани йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |