4–амалий : Бурчак ўлчаш. (4-соат) Бурчак ўлчаш асбоблари ва уларнинг асосий қисмлари



Download 104,47 Kb.
bet5/6
Sana25.01.2023
Hajmi104,47 Kb.
#902249
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4-amaliy

5.6–шакл. Цилиндрик адилак.
Шиша ампула қутича ичига жойлаштирилган бўлиб, унинг устига концентрик доирачалар ўйилган бўлади, доирачанинг марказига адилак ноль пункти дейилади.

5.7– шакл. Контактли адилакда цилиндрик адилак пуфакчасининг тасвири.
Адилак ноль пунктига ўтказилган уринма текисликка ноль пунктдан ўтган перпендикулярга доиравий адилак ўқи UU1 дейилади. Пуфакча доира марказига тўғри келганда адилак ўқи вертикал вазиятда бўлади. Доиравий адилак аниқлиги юқори эмас. Лекин ундан фойдаланиш анча қулай, шу сабабли доиравий адилак асбоб ўқларини тахмиман 3' ÷ 5' аниқликда горизонтал ёки вертикал ҳолатга келтириш учун ишлатилади.

5.8– шакл. Доиравий адилак.


Саноқ олиш мосламалари
Теодолитларда саноқ олиш мосламалари лимб доирасининг бутун бўлмаган бўлак қисмини баҳолаш учун хизмат қилади, лимбдан саноқ олиш аниқлигини оширади.
Саноқ олиш мосламалари сифатида верньер, штрихли ва шкалали микроскоплар, микроскоп-микрометр ва оптик микрометрлар ишлатилади.
Верньер саноқ олиш мосламаси 1990 йилларгача ишлатиб келинди, ҳозир ҳам айрим сақланиб қолган бурчак ўлчаш асбобларида учраб туради.






5.9– шакл. Саноқ олиш мосламалари: а) штрихли микроскоп Т30 теодолитида; б) шкалали микроскоп 2Т30 теодолитида;
в) шкалали микроскоп Т15 теодолитида.
Лимб доираси махсус шишадан ясалган теодолитларга оптик теодолитлар дейилади ва уларда штрихли микроскоп саноқ олиш мосламаси ишлатилади, лимб бўлак қиймати 10' бўлса, штрихли микроскоп ёрдамида унинг ўндан бир қисмини баҳолаш билан 1' аниқликда саноқ олиш мумкин бўлади (5.9-шакл).
Штрихли микроскоп ёрдамида минутни ўндан бир аниқлигида саноқ олиш мумкин. 5.9,а-шаклда ТЗО теодолити саноқ олиш мосламаси келтирилган бўлиб, унда саноқ кўзғалмас штрихга нисбатан олинади, шаклдаги саноқ горизонтал доира бўйича 35o50' тўлиқ бўлмаган бўлак кўзда чамаланганда тахминан 6', демак тўлиқ саноқ 35o56' га тенг, вертикал доира бўйича саноқ 357o37' га тенг.
5.9,б – шаклда 2Т3О теодолитининг шкалали микроскоп саноқ олиш мосламаси келтирилган. Бу теодолитда горизонтал ва вертикал доираларнинг лимб доиралари бир градусдан бўлинган бўлиб, ҳар бир градуси ёзилган. Лимб бўлагини тўлиқ бўлмаган қисми узунлиги лимб доирасининг бир бўлаги, яъни 60' тенг бўлган шкала билан баҳоланади. Шкала 12 бўлакка бўлинган бўлиб, унинг хар бир бўлаги 5-минутга тенг. Шкала бўлагининг тўлиқ бўлмаган қисми бир бўлакнинг 0,1 аниқлигида кўз билан чамалаб олинади, бу 0,5' га тенг бўлади. 5.9, б –шаклда горизонтал доирадан олинган саноқ 124o06' га тенг. Вертикал доира шкаласи ҳам ҳудди шундай тузилган бўлиб, юқори қисмида 0 ÷ 6, пастки қисмида – 6 ÷ -0 деб ёзилган.
Агар ўлчанаётган вертикал бурчак мусбат бўлса, тўлиқ бўлмаган градус бўлагини баҳолаш шкалада чапдан ўнга санаш билан баҳоланади. Агарда вертикал доира шкаласини манфий ишорали градус кесиб ўтган бўлса, уни бўлагини баҳолаш шкала бўлагини ўнгидан чап томонга санаш билан баҳоланади ва олинган саноқ олдига минус ишораси қўйилади. 5.9,б – шаклда вертикал доирадан олинган саноқ - 1o33' га тенг.
5.9,b – шаклда Т15 теодолитни шкалали микроскопли саноқ олиш мосламаси келтирилган. Бунда шкала узунлиги лимб доирасининг бир градус узунлигига тенг бўлиб, 60 бўлакка бўлинган, демак шкала бир бўлаги 1' га тенг бўлиб, унинг тўлиқ бўлмаган қисми 0,1 аниқликда кўзда чамалаб олинади. Ўз навбатида бу аниқлик 0.1' га тенг бўлади. 5.9, в – шаклда горизонтал доирадан олинган саноқ 65o05,3', вертикал доирадан олинган саноқ 3o11,2'.

Download 104,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish