Алидада эксцентриситети. Алидада айланиш ўқи лимб доирасининг маркази билан устма – уст тушиши керак. Теодолит ясашда бу шартни бажарилмасдан қолиши лимбдан олинган саноқни ўзгаришига олиб келади. Алидада маркази билан лимб доираси марказини устма – уст тушмаслигига алидада экспцентриситети дейилади.
5.10 – шаклда С–лимб маркази, C'– алидада маркази, M ва N диаметрал қарама – қарши саноқлар бўлсин.
Агарда лимб ва алидада марказлари устма - уст тушмаса, M ва N саноқлар x катталикка хатолик беради. 5.10 - шаклдан x - хатоликка эга бўлган саноқлар M', N' бўлса, у ҳолда эксцентриситет хатолигидан ҳоли бўлган M ва N саноқлар қуйидагига тенг бўлади:
M=M'-x, N=N'+x (5.5)
бундан
. (5.6)
Демак диаметрал қарама - қарши жойлашган саноқ мосламасидан олинган саноқларнинг ўртачасида эксцентриситет хатолиги бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |