4-шўъба. Олий таълим тизимида психолог фаолиятини такомиллаштириш дарс таҳлилининг илмий – методик асослари


Foydalanilgan adabiyotlar ro’yhati



Download 391,92 Kb.
bet54/74
Sana31.05.2022
Hajmi391,92 Kb.
#623179
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   74
Bog'liq
4-SHO`BA. TO`PLAM.

Foydalanilgan adabiyotlar ro’yhati:
1. О‘zbekiston Respublikasida oliy ta’limning davlat ta’lim standarti. Asosiy qoidalar. 2002 yil 16 – avgustda tasdiqlangan.
2. Davletshin M.G. Jalilova S.X. Oliy maktabda ta’lim jarayonini samaradorligining psixologik tomonlari. – T., 2001. – 10 b.
3. Davletshin M.G. va boshqalar. “Yosh davrlar va pedagogik psixologiya” T.TDPU. 2009.


КАСБИЙ ФАОЛИЯТГА ТАЙЁРЛАШНИНГ ПСИХОЛОГИК МАСАЛАЛАРИ ХУСУСИДА
Турахонов Абдукарим Эшкузиевич
Сурхондарё вилояти ХТХҚТМОҲМ ўқув жараёнини ташкил этиш бўлими бошлиғи. 99-677-84-87


Аннотация: Мақолада талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг психологик масалалари ёритилган. Шунингдек, ушбу муаммонинг ўзбек ва рус психолог олимлари томонидан ўрганилганлик ҳолати, касбий фаолиятга оид турли назариялар мазмуни, ҳамда айрим эмпирик тадқиқотлар натижалари ҳам мақола матнида таҳлил этилган.
Калит сўзлар: Талаба, касб, касбий тайёргарлик, касбий тасаввур, касбий психология, касбий этика, касбий етуклик, шахс, касбий хусусиятлар, касб олами, касбий педагогика.

Маълумки, касбий камолотга эришиш шахс фаолиятининг узоқ муддатли даврини қамраб олган бўлиб, бунда у ижтимоий мавқеъ, яшаш тарзи ва авлодлар ўртасидаги анъаналарнинг давом эттирилиши билан ҳам тавсифланиш мумкин. Шу сабабли олий ўқув юртида таълим олаётган талабаларнинг мутахассис сифатида камол топишида уларнинг шахсий ҳамда касбий шаклланишини таъминлашга тўсиқ бўлувчи бир қатор омилларни санаб ўтиш мумкин. Булар:


1. Касбларга қўйиладиган талабларнинг ўсиб бораётганлиги;
2. Талабаларнинг касбий тасаввурларининг ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларга, бозор муносабатларига ҳамоҳанг ўзгараётганлиги ҳамда касб-ҳунар ва тегишли мутахассислик йўналишлари ўртасидаги тафовутнинг кескин ортаётганлиги;
3. Ёшларнинг касб танлашларида аниқ тасаввурга, мақсадга, фаолият йўналишига, истиқбол режаларини белгилаш қобилиятига эга эмаслиги ва бошқалардир.
Юқорида келтирилган ҳолатлар ҳозирги кунда талабалик даврида касбий шаклланиш муаммосининг қанчалик долзарб эканлигини кўрсатади.
Касбий установкалар касбий камолот босқичларига қараб касбий фаолиятнинг тайёрлик ҳолатини белгилаб беради. Шу сабабли ҳам талабаларнинг ўз фаолиятини онгли равишда ва тўғри ташкил эта олишлари кўзда тутилган натижаларга енгил эришишга ёрдам беради.
Касбий психология маълумотларига кўра, касбий ўзликни аниқлаш борасидаги изланишларнинг таҳлилидан касбий фаолиятнинг ҳар бир босқичига тизим сифатида қараш керак, деган хулосани чиқариш мумкин. Т.М.Буякас, Н.Д.Левитов, О.Н.Родиналар ўз тадқиқотларида касбий камолотнинг босқичларидан бири ҳисобланган касбий маслаҳатга алоҳида эътибор қаратиб, уни шахснинг маълум касбий фаолиятга мослашуви жараёнининг йўналтирувчиси сифатида баҳолайдилар ҳамда фаолият самарадорлигини шахснинг қобилиятларига боғлаб тушунтирадилар.
Талабаларнинг касбий қизиқишлари, касбий мотивлари ва касбий қадриятлари орасидаги номутаносиблик ҳолатлари уларнинг касбий фаолиятга тайёргарликни белгиловчи касбий установкаларига ҳам ўз таъсирини этмасдан қолмайди.
Талабаларда касбий номувофиқлигининг олдини олиш ва уларнинг муносиблашувини таъминлашга ёрдам берувчи ҳолат “Мутахассисликка кириш курслари” ва унда машғулотларни профессиографик жадвал бўйича ташкил этиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Дастлабки курсда талабалар томонидан касбий билимларни ўзлаштира олмаслик, касбнинг мазмунини ва моҳиятини тушунмаслик уларда танлаган касбига муносабатининг салбийлашишига олиб келади. Бундай ҳолатнинг олдини олиш учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади:

  1. Таълимни ҳаёт билан боғлаш;

  2. Талабалар фаолликни шакллантириш;

  3. Ҳар бир босқичдаги фаолиятдан қониқиш ва келгуси фаолият учун ижобий тассаввурларни шакллантириш;

  4. Ҳар бир талабанинг «Келажак режаси»ни мувофиқлаштириш ва курснинг юқорилашувига қараб буни такомиллаштириб бориш;

  5. Ўқув-методик қийинчилик билан шахсий муросасизлик белгилари ўртасидаги узвийликни йўқотиш;

  6. Касбий фаолиятдаги муваффақиятлар талабаларнинг ўзига ишонишга ёрдам беришлигини инобатга олиб амалий машғулотларни ташкил этиш.

Талабанинг танлаган касбига муносиблигини таъминлаш бир неча йиллик фаолият натижасидир. Шу сабабли ушбу жараённи такомиллаштириш механизмини ишлаб чиқишга эҳтиёж туғилмоқда. Назарий маълумотлар, тадқиқотимиз натижаларида ҳам касб танлаш, касбга муносибликни белгилаш, касбий аҳамиятли ва шахсий аҳамиятдаги касбий сифатларни шакллантириш жараёнида учрайдиган ўзгаришларга йўл қўймаслик учун қандайдир психологик чора-тадбирлар ишлаб чиқиш лозим бўлар экан. Бу жамият миқёсидаги муаммо бўлганлиги боис, шахс ҳаётининг барча босқичларини инобатга оладиган дастурий синов керак бўлади.
Психологик таҳлилларга кўра, касбий ўз-ўзини аниқлаш бешта босқични ўз ичига қамраб олади:
1. Касбни илк танлаш босқичи. Бу босқичда бола касблар олами ҳақида етарлича тасаввурга эга бўлади, ўз ички имкониятлари тўғрисида кам билади, унинг касбий интилиши ҳали суст даражада бўлади. Бу босқич кичик мактаб ёшига тааллуқли бўлиб, унда касбнинг мазмуни ва иш шароитлари ҳақида болада саволлар туғилмайди.
2. Касбий жиҳатдан ўз-ўзини аниқлаш босқичи катта мактаб ёшига тўғри келади (15-17 ёшлар). Бу босқичда илк профессионал интилишлар пайдо бўлади ва ривожланади ҳамда меҳнатнинг турли хил соҳалари ичидан ўзига маъқулини танлаш жараёни кузатилади.
3. Касбий таълим босқичида танланган касбни ўзлаштириш жараёни содир бўлади.
4. Касбий мослашиш босқичи касбий фаолиятнинг индивидуал услубининг пайдо бўлиши ҳамда кишининг ишлаб чиқариш ва ижтимоий муносабатлар тизимига боғланиши билан характерланади.
5. Меҳнатда ўзини кўрсатиш босқичи касбий меҳнатга тааллуқли бўлган талабларнинг бажарилиши ёки бажарилмаслиги билан боғлиқ ҳолда кечади .
Кўпинча ёшларимиз ва мактаб битирувчиларимизда касбий фаолиятга нисбатан “ҳужжатларни топшириш - қабул қилиш” тарзидаги фикр устунлик қилиб қолмоқда. Аммо касбий шаклланиш ва камолот оддий юмуш эмаслиги табиий. Касбий шаклланиш узоқ вақтли мураккаб, доимий ҳаракатни талаб этувчи ва кенг режада амалга ошириладиган жараён, уни уч босқичли жараён сифатида қаради:
Биринчи босқич Талаба архитектура касбини танлаб Олий ўқув юртига кирди. Касбий таълим ва тарбия босқичи. Бунда талаба ўз танлаган касбининг субъекти эканлигини англаши, касбий йўналишга муносабатни ва касбий аҳамиятга эга бўлган сифатларни камол топтириши, яъни касбий ўзини ўзи белгилаши лозим. Бу босқич шахснинг талабалик даврларига тўғри келади.
Иккинчи босқич талабанинг ОЎЮнинг муваффақиятли якунлаб, ўз касби фаолият турига кириб бориши, ишлаб чиқаришда иштирок этиши ва хизмат масъулиятига эга бўлишидан иборат.
Учинчи босқич - талабанинг мустақил меҳнат фаолиятида касбий имкониятларини тўлиқ татбиқ этиши. Бунда талаба касбий фаолиятнинг операционал томонларидан муваффақиятли ўтиш, касбий аҳамиятга эга бўлган сифатларни таркиб топшириш, меҳнатга муносабат, ижодкорликни ва маҳоратни, касбий аҳамиятли шахсий сифатларни шаклланганлиги билан белгиланади. Шахснинг касбий камолоти бир қатор босқичлардан иборатки, уларнинг ҳар бири белгиловчилик ролига эга: касб танлаш, касбга йўналтириш, касбий диагностика, касбий маърифат, касбий таълим ва касбий шаклланиш, ўз касбининг устаси ва бошқалар.Бугунги кунда мутахассислар тайёрлаш жараёнида учрайдиган нуқсонларнинг мавжудлиги айнан талабаларнинг касбга номуносиблиги ва ўз имкониятларини чамалай олмаганлиги, касбий фаолиятни белгилашга хизмат қилувчи омилларнинг ўрнини белгилай олмаганлиги оқибати, деган хулосага олиб келди.

Download 391,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish