4. Сифатнинг доимий эмаслиги (хизматлар сифати кўп ҳолларда манбанинг ҳолати, хизмат кўрсатувчининг малакавий тажрибаси, кайфиятига боғлиқ бўлади). Меҳмондўстлик соҳасидаги хизматлар ўзининг ўзгарувчанлиги билан ажралиб туради. Бундай ўзгарувчанликнинг бир неча сабаблари мавжуд. Биринчидан, бундай турдаги хизматлар бир вақтнинг ўзида кўрсатилади ва қабул қилинади, бу еса уларнинг сифатини назорат қилиш имкониятини чеклайди.
Эҳтиёжнинг вақтинчалик нобарқарорлиги эҳтиёж юқори бўлган даврда хизмат сифатини сақлашни муаммоли қилиб қўяди. Кўп нарсалар хизмат кўрсатиш вақтида уни рад етиш ҳолатига боғлиқ бўлади. Айнан бир киши бугун сизга яхши хизмат кўрсатиши мумкин, аммо эртаси куни сифатсиз хизмат қилиши мумкин. Бундай сифатсиз хизмат кўрсатишни турли сабаблари бўлиши мумкин: хизмат сифатидаги ўсиш ва тебранишлар, меҳмондўстлик индустрияси шаънига мижозлар томонидан айтиладиган эътирозлар норозиликнинг бош сабаби бўлиб ҳисобланади.
Туристик хизматларнинг ўзига хос хусусиятлари 7.3-расмда келтирилган.
Sezilmaslik
Servis va iste’molchining o‘zaro bog‘liqligi
Saqlanmaslik
Sifatning doimiy emasligi
7.3-расм. Туристик хизматлар хусусиятларининг «Тўртта С» билан ифодаланиши
4.4. Хизмат кўрсатиш класслари ва хизматлар пакети
Хизмат кўрсатиш класслари тақдим етилаётган хизматлар сифатини белгилаш учун ишлатилади. Туристик маҳсулот турли-туман хизматлар йиғиндисидан иборат бўлганлиги учун уларни туристга сотишда даражасини белгилаш билан боғлиқ муаммолар келиб чиқади. Турлар ва хизматларнинг даражасини белгилаш бўйича бизнинг мамлакатимиз бозорларида ҳам халқаро бозорда ҳам меъёрий стандартлар мавжуд эмас. Шунинг учун туроператор ва турагентлар турни сотишда шартли равишда тур бўйича хизматларни люкс, биринчи класс, туристик класс, эконом (иқтисод) класс қилиб белгилайди.
Люкс класс. Ушбу класс бўйича турларни ташкил қилишда одатда энг юқори даражали хизматлар жалб қилинади: 5 юлдузли ҳашаматли меҳмонхоналар, биринчи класс ва бизнес авиация самолётларида учиш, ҳашаматли ресторанларда овқатланиш, алоҳида транспорт, люкс класс машиналарида, алоҳида гид хизматлари ва ҳ.к. Бундай турлар VIP -хизмат кўрсатиш туркуми (разряди) бўйича тақдим этилади.
Биринчи класс – бу ҳам нисбатан юқори даражали хизмат кўрсатиш бўлиб, 4-5 юлдузли меҳмонхоналарга жойлаштириш, бизнес класс даражадаги самолётларда учишни, қимматбаҳо ресторанларда овқатланишни, индивидуал трансфертни, гид хизматларини назарда тутади.
Туристик класс. 2-3 юлдузли меҳмонхоналарда жойлаштиришни, доимо авиарейсларнинг иқтисод классларида учишни, швед столи бўйича овқатланишни, гуруҳли трансфертни назарда тутувчи энг оммалашган хизмат кўрсатиш туридир.
Иқтисод класс. Энг арзон хизмат кўрсатиш туридир. Одатда иқтисод классдан талабалар ва кам таъминланганлар фойдаланади. Ушбу класс дастурлари юқори даражада бўлмаган хизматларни кам миқдорда тақдим етишни кўзда тутади: 1-2 юлдузли меҳмонхонада жойлаштириш, ётоқхона ва хостелларда жойлаштириш, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тамойили бўйича фаолият юритувчи кичик ва кооператив меҳмонхоналарда жойлаштириш, чартер авиарейсларида учиш, кутиб олиш ва кузатиш жамоат транспортида амалга оширилиши мумкин. Бир сўз билан айтганда, ҳаммаси тежамли ва арзон бўлади.
Аммо шуни унутмаслик лозимки, ушбу белгилашларнинг барчаси шартлидир ва кўпинча улар миллий вариантлар ва фарқларга эга . Нима бўлганда ҳам турни сотиб олишда ҳар бир хизмат даражасини ва унинг таркибини аниқлаштириш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |