4-Мавзу. Маркетинг дастури



Download 94,5 Kb.
bet1/3
Sana03.03.2022
Hajmi94,5 Kb.
#481446
  1   2   3
Bog'liq
МАРКЕТИНГ ДАСТУРИ.


4-Мавзу. МАРКЕТИНГ ДАСТУРИ.

4.1. Маркетинг дастури хакида тушунча.


4.2. Максадли дастур ендошиши-маркетинг дастурининг услубий асосидир.
4.3. Маркетинг дастурининг ишлаб чикиш кетма-кетлиги ва асосий булимлари.


4.1. Маркетинг дастури хакида тушунча

Тор маънода маркетинг дастури (бизнес режа) хужжат булиб, корхонанинг бозорда аник фаолият курсатиш тамойилини ифодалайди. Маркетинг дастури кенгрок маънода эса корхона имкониятларини бозор талабларига мослаштиришга йуналтирилган тахлил, режалаштириш ва назорат килиш жараёни деб каралади. Маркетинг дастурлари киска муддатли(бир йилгача), урта муддатли (5 йилгача) ва узок муддатли (10 йилгача ва ундан купрок) булади. Улар умумий шаклда ёки корхонанинг махсус фаолиятларига мулжалланган булиши мумкин.


Маркетинг дастури бу корхонани умумхужалик фаолиятини директив режасини тузиш учун стратегик тавсияномадир ва юкори бошкариш бугини учун карор кабул килишни асосидир. Маркетинг дастурини асосий мазмуни - бу корхонани утган даврдаги фаолият натижалари булиб, унда максадли бозорни ривожланишини киска тахлили ва башорати, фирмани ривожланишини асосий максади, бозордаги хулк-атворини стратегик йули, товар, нарх, сотиш ва рагбатлантириш сиёсатларининг чора-тадбирларини, маркетинг тадкикотларини мазмуни, харажатлар сметаси, маркетинг харакатлари самарадорлигини олдиндан бахолаш, маркетинг дастурини амалга ошириш буйича назорат чора-тадбирлари ва харакатлари берилади.
Маркетинг дастури маркетинг комплекси тадкикотлари ва фирмани уз имкониятларини бахолаш асосида тузилади. Дастур тавсияли характерга эга булсада, компанияни стратегик режалаштиришда зарур боскич сифатида курилади. Фирмалар фаолиятининг замонавий шароитда маркетинг дастури компанияни юкори бошкарув бугини ( жорий режалаштириш , директив режалар, стратегик дастурлар, стратегияни танлаш) даражасида асосланиб бошкарув карорларини кабул килиш учун зарурдир.
Маркетинг дастурини стратегик йуналиши бозордаги мавкесидан ва корхонани уз холатини боглигига караб уз ичига турли вариантларни олади.
Стратегиялар диверсификацияси, тадбиркорлик фаолиятини сегментациялаш, хужум ва химоя стратегиялари булиши мумкин.
Маркетинг дастурини ишлаб чикаришда куп вариантлилик тамойиллари ишлатилади. Хизматни тузилишига биноан маркетинг дастурини ва режасини бир неча варинатлари: икки ёки уч, яъни минимал, оптимал ва максимал турлари булади. Дастурни минимал варианти, дастурни огир (ёмон) шароитларда ривожлантиришни, максимал вариантида эса яхши шароитларни ривожлантиришни кузда тутади. Масалан, Япония фирмалари маркетинг дастури ва режасини минимал вариантини назарда тутиб, уни амалга оширишда хакикий муваффакиятга иктисодий ва ижтимоий хамда психологик самарани олишни максад килиб эришади. Шунингдек дастурни уртача ёки оптимал вариантлари кенг таркалган.
Фирма турли маркетинг дастурларини ишлаб чикади, йуналишига караб маркектинг дастури юкори ва пастки бугин учун булиши мумкин. Агар дастур юкори бугин учун булса, у киска ва лунда тузилган булиши лозим. Чунки унда мухим томонлари ажратиб курсатилади Пастки бугин учун тузилган дастурларда эса хар бир саволлар ёритилиб берилади.
Муддатига караб маркетинг дастурлари киска, урта ва узок муддатли турларга булинади. Айрим фирмалар эса ики ёклама дастур тузадилар, яъни узок муддатли ва киска муддатли дастурлар.
Камраб олаётган вазифасига караб оддий ёки максадли дастурларга булинади.
Оддий маркетинг дастурлари фирмани ишлаб чикариш, сотиш фаолияти билан барча функцияларни саволларини ечишга йуналтирилади. Максадли дастурда эса янги махсулот ишлаб чикариш ёки сегментни узлаштириш, фирма сиёсатини рагбатлантириш самарадорлигини ошириш каби мухим вазифаларни амалга оширишга каратилади.
Объектига боглигига караб маркетинг дастурлари махсулотлар буйича ва ишлаб чикариш булими буйича булиши мумкин.
1. Ишлаб чикариш булими буйича маркетинг дастури куйидаги максадга эга:

  • товарлар сиёсатини хисобга олган холда чикарилаётган махсулотни зарурий номенклатурасини аниклаш;

  • инновация буйича карорни асослаш;

  • чикарилаётган махсулот сифати ва техник даражасини ошириш буйича карор кабул килиш;

  • товар ишлаб чикариш тузилишида хар бир махсулот улушини урнатиш;

  • ишлаб чикаришни устивор йуналишлари буйича харажатларни умумий хажми ва уларни тузилишини хисоблаш;

  • молиялаштириш манбаларини топиш;

  • ишлаб чикаришни моддий ва мехнат ресурслари билан таъминлаш;

  • ишлаб чикариш ва муомала харажатларини хисоблаш;

  • ишлаб чикариш самарадорлигини аниклаш ва фойдани башорат килиш.

Ишлаб чикариш булими буйича маркетинг дастури фирманинг тулик ички режалаштириш ва ишлаб чикариш режасини хисобга олувчи оптималлаштирилган курсаткичларни уз ичига олиши лозим. Шундай килиб, ишлаб чикариш буйича маркетинг дастури ишлаб чикариш булимининг хужалик фаолиятини жаъми курсаткичлари тупламини тахлили асосида ишлаб чикилган асосий хужжат хисобланади.
2. Махсулот буйича маркетинг куйидаги максадларга эга:

  • махсулотни оптимал техник-иктисодий курсаткичларини ишлаб чикиш;

  • махсулотни ишлаб чикиш ва сотиш самарадорлигини куп вариантли хисоб-китобини утказиш;

  • янги (такомиллашган) товар ишлаб чикариш рентабеллигини ва зарурлигини асослаш;

  • чикарилаётган махсулот хажмини натурал ва киймат бирлигида белгилаш;

  • истеъмолчиларни максадли бозорда кузлаган максадларини хисобга олган холда хар бир товар буйича сифат курсаткичларини урнатиш;

  • хар бир махсулотни интеграл бахолаш (харажатлари, нарх ва фойдани солиштириш);

  • максадли бозорда ракибларнинг мавжуд ухшаш товарларини хисобга олган холда хар бир товар буйича ракобатбардошлик даражасини хисоблаш.




Download 94,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish