АХ1
4.9-расм. Неъматларни чекли алмаштириш нормаси
Бефарқлик эгри чизиғи координата бошига нисбатан ботиқ бўлгани учун, МРСХ ,Хз бир неъмат билан бошқа неъматни алмаштириш ошиб борган сари камайиб
боради. 6.11-расмдаХ2 ўқи бўйича ажратилган АХ2 ни Хи ўқи бўйича ажратилган АХж га нисбатан чекли алмаштириш нормасини беради:
4.4. Бюджет чекланганлиги ва истеъмолчининг мувозанатлилик
шарти
Бюджет чизиғи. Бефарқлик эгри чизиқлари бир неъмат билан иккинчи неъматни алмаштириш мумкинлигини кўрсатади, холос. Лекин, улар истеъмолчи учун қайси товарлар мажмуаси нафлироқ эканлигини кўрсата олмайди. Бундай масалани бюджет чизиғи ёрдамида ечиш мумкин. Бюджет чизиғи товарлар нархига ва истеъмолчининг даромадига асосланади ва у мавжуд пул маблағлари чегарасида истеъмол учун қандай товарлар мажмуасини харид қилиш мумкинлигини кўрсатади.
Истеъмолчи танловида унинг афзал кўриши бефарқлик эгри чизиғи орқали ифодаланса, даромади ва неъматлар нархидаги ўзгаришларга муносабатини бюджет чизиғи воситасида акс эттириш мумкин (3.10-расм).
4.1.-расм. Истеъмолчи танловини бефарқлик эгри чизиғ ва чекланган
бюджет чизиғи орқали ифодаланиши
Бюджет чегарасини иккита неъмат мисолида кўрадиган бўлсак, агар истеъмолчи даромади Р бўлса, Хи ва Х2 лар биринчи ва иккинчи неъматлар миқдори, Пи ва П2 лар мос равишда, биринчи ва иккинчи неъматларнинг нархлари бўлса, бюджет чегараси берилган даромад Р ҳамда Пи ва П2 нархларда истеъмолчи томонидан сотиб олиниши мумкин бўлган, биринчи ва иккинчи неъматларнинг барча комбинатсияларини ифодалайди. Бюджет чегарасини қуйидагича ёзиш мумкин:
П Х1 + П2 Х 2 < Р ва бу тенгсизлик товарларга сарфланадиган харажатлар йиғиндиси, истеъмолчи даромадидан ошмаслигини билдиради. Хи ва Х2 ларнинг манфий бўлмаслик (Х1 > 0 ва Х2 > 0) шартини киритсак, у ҳолда биз истеъмолчининг товарларни сотиб олиши мумкин бўлган соҳасини (6.13-расмда штрихланган юза) аниқлаган бўламиз:
Бюджет чегараси тенгламаси П1Х1 + П2Х2 = Р графикда АБ чизиғини беради, бу чизиққа бюджет чизиғи дейилади. Бюджет чизиғи қуйидаги тартибда аниқланади ва тенгламасини қуйидагича ёзамиз:
Қисқа хулосалар
Нафлилик, нарх ва даромад - истеъмолчи танловининг асосини ташкил этади.
Неъматнинг нафлилиги - неъматнинг инсоннинг бир ёки бир нечта эҳтиёжини қондира олиш хусусиятидир. Умумий нафлилик бирор неъматдан кетма-кетликда истеъмол қилиб борилганда улардан олинган жами нафлилик йиғиндисини ифодалайди ва у ўсиб бориш хусусиятига эга. Шу билан бирга истеъмол тўйинган шароитда умумий нафлилик ўзининг максимал қийматига эришади. Чекли нафлилик неъматдан қўшимча бир бирлик истеъмол қилиш натижасида олинадиган қўшимча наф миқдорини ифодалади.
Бирор неъматдан қўшимча бир бирлик истеъмол қилганда (бошқа неъматлар истеъмоли ҳажми ўзгармаганда), қўшимча истеъмол қилинган бирлик олдингисига нисбатан камроқ наф беради ва унинг бу хусусиятига чекли нафлиликнинг камайиш қонуни дейилади.
Бефарқлик эгри чизиғи - бу истеъмолчи учун бир хил наф берувчи неъматлар комбинатсияларини ифодалайди. Бефарқлик эгри чизиқлари мажмуаси бефарқлик эгри чизиқлари картасини ҳосил қилади.
Неъматларнинг бир-бирини ўрнини босиши зонаси деб - бир неъматни иккинчи неъмат билан самарали алмаштириш мумкин бўлган оралиқга айтилади.
Бюджет чизиғи товарлар нархига ва истеъмолчининг даромадига асосланади ва у мавжуд пул маблағлари чегарасида истеъмол учун қандай товарлар мажмуасини харид қилиш мумкинлигини кўрсатади.
Истеъмолнинг оптимал (мувозанат) нуқтасида бефарқлик эгри чизиғи бюджет чизиғига уриниб ўтади. Мувозанатлик шартига кўра, истеъмолчи даромадини шундай тақсимлайдики, натижада товарларнинг ҳар бирига сарфланган охирги пул бирлиги (охирги сўм, охирги доллар, охирги рубл) бир хил чекли наф келтирсин. Агар шундай бўлмаса, истеъмолчи камроқ чекли наф берадиган охирги сўмини, кўпроқ чекли наф берадиган неъматга қайта тақсимлаши мумкин бўлади.
Назорат ва муҳокама учун саволлар
1.Истеъмолчи танловини бозор шароитида қайси омиллар белгилайди?
2.Умумий ва чекли нафлилик деганда нимани тушунасиз?
3.Нафлилик функсияси нимани ифодалайди?
4.Бирор неъматни кетма-кет истеъмол қилинганда максимал нафлиликка эришиш шарти қандай?
5.Чекли нафлиликнинг камайиш қонуни асосида нима ётади?
6.Бефарқлик эгри чизиғи ва неъматларни бир-бирини ўрнини босиши зонаси нимани ифодалайди?
7.Бюджет чизиғи ва бюджет тенгламаси нимани ифодалайди?
8.Истеъмолчининг мувозанатлик шартини изоҳлаб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |