4-Мавзу. Истеъмолчи танлови назарияси режа: Истеъмолчи танлови ва нафлилик тушунчаси



Download 104,67 Kb.
bet3/6
Sana10.11.2022
Hajmi104,67 Kb.
#863468
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4-Мавзу

Функсионал талаб иқтисодий неъматнинг ўзига (товар ёки хизмат турига) хос бўлган истеъмол хусусиятлари таъсирида шаклланади.
Нофунксионал талаб иқтисодий неъматга хос бўлмаган истеъмол хусусиятлари таъсирида шаклланади. Унга ижтимоий, спекулятив ва норатсионал омилларни киритиш мумкин.
Ижтомоий омиллар истеъмолчиларнинг неъматга бўлган муносабати билан узвий боғлиқликка эга. Айрим истеъмолчилар кўпчиликка тақлид қилишни ёқтиради ва кўпчилик нимани харид қилса, ўшани олишни маъқул кўради. Иккинчи турдаги истеъмолчилар бошқалардан ажралиб туришни хоҳлашади ва ниҳоят яна бир тоифаси юқори даражадаги турмуш фаровонлиги таъсирида обру-эътибор талаб намойишкорона истеъмолни хуш кўради. Шундан келиб чиқиб америкалик иқтисодчи Х. Лейбенстайн ижтимоий омиллар таъсирида шаклланадиган талабни уч тоифага ажратган:

  1. Кўпчиликка эргашиш самарасида истеъмолчи атрофдагилар ва модадан ортда қолмасликка тиришиб, кўпчилик нимани маъқул кўрса шуни харид қилишга мойил бўлади. Бунда унинг харидга оид ҳатти-ҳаракати бошқаларнинг фикрига бевосита боғлиқ бўлиб қолади. Кўпчиликка эргашиш самараси деганда истеъмолчининг умум қабул қилинган нормалар таъсирида кўпчилик харид қиладиган неъматларга талабини ошиши билан боғлиқ самара тушунилади. Бунда талаб эластиклиги юқори ва талаб чизиғи ётиқ бўлади.

  2. Сноб самарасида истеъмолчининг атрофдагилардан ажралиб туришга иштиёқи баланд болади. Бу ерда ҳам унинг танлови атрофдагилар ҳатти-ҳаракатига боғлиқ, аммо бу тескари боғлиқлик. Сноб самараси бошқа инсонлар шу неъматни истеъмол қилиши таъсирида талабда юз берадиган тескари ўзгаришни ифодалайди. Яъни, агар атрофдагилар шу неъматга талаб ҳажмини оширса, сноб уни қисқартиради ёки умуман истеъмолдан воз кечади. Сноб самарасида талаб эластиклиги паст бўлади.

  3. Веблен самараси (Т. Веблен номидан олинган) обру-эътибор кетидан қувиб унутилмас таассурот қолдириш мақсадини кўзловчи намойишкорона истеъмолни назарда тутади. Бунда товарнинг нархи икки қисмдан: реал нарх ва обру келтирувчи нархдан ташкил топади. Веблен самараси товарнинг нархи қимматлиги туфайли истеъмолчи талабининг ошиши билан боғлиқ самарани акс эттиради. Сноб ва Веблен самараларининг асосуй фарқи шундаки, агар сноб самарасида муайян товарга талаб бошқаларнинг шу товарни истеъмол қилиш ҳажмига бўғлиқ ҳолда ўзгарса, Веблен самарасида талаб товар нархининг қиммат ёки арзонлигига қараб ўзгаради.

Неъматга хос хусусиятлардан холи бўлган нофунксионал талабга яна спекулятив ва норатсионал талаблар киради.
Спекулятив талаб инфлятсион кутишлар юқори бўлган жамиятларда, келгусида нархларнинг ошиб кетиш хавфи жорий даврда қўшимча талаб ва истеъмол ҳажмини юзага келтириши билан изоҳланади.
Норатсионал талаб эса олдиндан режалаштирилмаган, лаҳзалик хоҳиш, кайфиятнинг ўзгариши каби омиллар таъсирида тўсатдан пайдо бўлади ва у истеъмолчининг одатдаги турмуш тарзига мос келмайди.
4.3. Истеъмолчининг афзал кўриши қоидалари
Истеъмолчининг энг яхши истеъмол неъматлар мажмуини танлашини, неъматлар тури иккита бўлган ҳол учун қараймиз. Умуман олганда бу таҳлилни кескин даражада чекламайди. Ҳақиқатдан ҳам истеъмолчи танловини берилган неъмат билан бошқа қолган барча неъматлар ўртасида қарасак ҳам бўлади. Иккита неъмат учун нафлилик функсияси қуйидаги кўринишга эга (6.6-расм).

4.4-расм. Икки ўзгарувчили нафлилик функсияси графиги
Юқоридаги расмда келтирилган нафлилик функсиясининг ТУ = ф15 Х2) графигида функсиянинг ТУи ва ТУ2 қийматларига тўғри келувчи чизиқлар келтирилган. Масалан, АБC чизиғи нафлилик функсиясининг ТУи қийматига мос келади ва шу АБC чизиқнинг ҳар бир нуқтасига мос келувчи Хи ва Х2 неъматлар миқдори комбинатсиялари бир хил даражадаги нафлилик ТУи ни таъминлайди. Графикдаги АБC чизиқнинг Хи0 Х2 текисликдаги проексияси А1Б1C1 эгри чизиқ нафлилик функсиясининг ТУи қийматига тўғри келувчи бефарқлик эгри чизиғи дейилади. Нафлилик функсиясининг ТУи ва ТУ2 қийматларига мос келувчи бефарқлик чизиқлари қуйидаги кўринишга эга (6.7-расм).


4.5-расм. Бефарқлик эгри чизиқлари

Бефарқлик эгри чизиғи - бу истеъмолчи учун бир хил наф берувчи неъматлар комбинатсияларини ифодалайди (6.8-расм). Фараз қилайлик, Хи - гамбургер, Х2 - фанта ичимлиги.







Download 104,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish