4-мавзу: Аҳоли ва ҳудудларни табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишни ташкил этиш. Режа


Довул - тезлиги 120 км/с, ер юзига яқин жойда 200 км/с ни ташкил этувчи шамол. Бўрон



Download 35,04 Kb.
bet10/14
Sana25.02.2022
Hajmi35,04 Kb.
#296815
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Аҳоли ва ҳудудларни табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза

Довул - тезлиги 120 км/с, ер юзига яқин жойда 200 км/с ни ташкил этувчи шамол.
Бўрон - тезлиги 20 м/с дан ортиқ ва узоқ давом этувчи кучли шамол. У циклон даврида кузатилади ва денгизда катта тўлқинларни, қуруқликда эса вайроналикларни келтириб чиқаради.
Қуюн - момоқалдироқ булутида юзага келувчи ва кўпинча ер юзасигача диаметри ўнлаб ва юзлаб метрга етувчи хартум шаклида чўзилувчи шамол. У узоқ муддат давом этмайди, булут билан биргаликда ҳаракат қилади.
Ушбу табиий жараёнларда одамлар учун хавф йўл ва кўприкларнинг бузилиши, иншоотларнинг вайрон бўлиши, электр ва алоқа тизимлари, ер усти қувурларига шикаст етиши, шунингдек одамларнинг вайрон бўлган иншоотларнинг бўлаклари, ойна парчалари билан жароҳатланишидан иборат бўлади. Бундан ташқари, бинолар тўла вайрон бўлганида одамлар қурбон бўлиши ёки жароҳатланиши мумкин.
Довул, бўрон ва қуюнлар юзага келаётганлигидан шамол тезлигининг ортиши, атмосфера босимининг кескин тушиб кетиши, жала ва сувнинг шамол ёрдамида ҳайдаб келиниши, кўп миқдорда қор ёғиши дарак беради.
Агар сиз довул, бўрон ва қуюнлар бўлиб турадиган ҳудудда яшасангиз, у ҳолда:
бошланаётган табиий офат тўғрисидаги хабар бериш сигнали;
аҳолини муҳофаза қилиш ва бино (иншоот)ларнинг шамол таъсирига
барқарорлигини ошириш усуллари;
довул, бўрон, қуюн вақтида аҳолининг ҳаракат қоидалари;
довул, бўрон, қуюн оқибатларини бартараф этиш ва воситалари, шунингдек жабрланганларга ёрдам кўрсатиш усуллари;
яқин орадаги ертўла, панажой ёки энг мустаҳкам ва барқарор биноларда оила аъзолари, қариндошлар ва қўшниларни яшириш жойлари;
юқори хавфга эга бўлган ҳудудлардан уюшган ҳолда эвакуация
ўтказилганда унинг йўналиши ва жойлашиш ҳудудлари;
фавқулодда вазиятлар бошқарма ва бўлимларининг манзиллари ва телефон рақамларини билиб олишингиз керак.
Довул, бўрон ва қуюн вақтида қандай ҳаракат қилиш керак? Агар довул (бўрон) бошланган вақтда бино ичида бўлсангиз, деразадан узоқлашинг ва ички хоналар деворлари олдидаги хавфсиз жойларда, йўлакда, деворий шкафлар олдида, ваннахонада, ҳожатхонада, мустаҳкам шкафлар ичи, стол остидан паноҳ топинг. Печкалардаги оловни, электр тармоғи, газ манбаларини ўчиринг.
Тунда фонар, лампа, шамлардан фойдаланинг, фавқулодда вазиятлар бошқармаси (бўлими) ахборотларини тинглаш учун радиоприёмникларни ишлатиб қўйинг, имкон қадар панажойларда, ертўлаларда бўлишга ҳаракат қилинг. Агар довул, бўрон ва қуюн вақтида кўчада бўлсангиз, у ҳолда бинолар, кўприклар, эстакадалар, электр узатиш тизимлари, дарахтлар, дарё, кўл ва ишлаб чиқариш объектларидан узоқроқ бўлишга ҳаракат қилинг. Тепадан тушаётган бино қисмларининг парчалари, ойна синиқларидан муҳофазаланиш учун фанера, картон ва пластмасса яшиклар, тахта ва бошқа қўл остидаги воситалардан фойдаланинг. Зудлик билан ертўла, радиациядан яшириниш жойларида беркинишга ҳаракат қилинг. Шикастланган биноларга кирманг, шамол таъсирида улар қулаб тушиши мумкин.
Қуюн яқинлашиб келаётганлиги тўғрисидаги сигнални олгач, зудлик билан панажой, ертўлага тушиш ёки кровать ва бошқа мустаҳкам мебель остидан паноҳ топиш зарур. Қуюн сизга очиқ жойда етиб олса, ариқлар ости, чуқурлик, жарликларда ерга маҳкам ёпишиб олиш, бошингизни кийимингиз ёки дарахт шохлари билан беркитишингиз лозим. Автомобиль ичида қолманг.

Download 35,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish