Пруссиядан дастлаб Дерпт (ҳозирги Тарту)га сўнгра Петербургга кўчиб келган машҳур олим конструктор Б.С.Якоби (1801-1874) 1834 йилда амалда ишлатилиши мумкин бўлган электро магнит двигатели қурди. Якоби ўзининг бу двигателини такомиллаштириб, биринчи марта 1838 йилда сув транспортида ишлатди. Якоби ишлаб чиқариш усталарини ва бошқа ходимларини бу сирли кучдан (электрдан) фойдаланишга ва уни яқинидан ўрганишга‖ чақирди. (1839), ―электрнинг айни замонда уларга двигатель сифатида хизмат қилишини, ѐритиш воситаси бўлишини ва яна кўпгина бошқа соҳаларда ишлатилиши мумкин‖лигини таъкидлаб ўтди. Аммо Якобиннинг ва Якоби маслакдошларининг фаолияти бу масалада ўша замон техника тараққиѐти даражасидан илгарилаб кетган эди. Бу айтиб ўтган барча электромагнит двигателлари, иқтисодий жиҳатдан олганда, жуда кучсиз, қўпол ва тежамсиз эди, шунинг учун улардан ишлаб чиқаришда ѐки транспортда фойдаланиш мумкин бўлмади. Бунинг устига етарли даражада кучли ва тежамли магнитоэлектр генератори яратиш масаласи ҳануз ҳал қилинмай қолган эди. 60 йиллар билан 70 йиллар орасида ўзидан уйғониш (машина электромагнитларини машинанинг ўз токи билан таъминлаш) принципига асосланган динамомашина ихтиро этилгандан, сўнгра эса, Х1Х асрнинг 90 йиллари бошига келиб, кучли токларни симлар орқали узатиш усули билиб олингандан кейингина янги типдаги электр генераторлари ва электр моторлари кенг кўламда ишлатила бошлади. - Пруссиядан дастлаб Дерпт (ҳозирги Тарту)га сўнгра Петербургга кўчиб келган машҳур олим конструктор Б.С.Якоби (1801-1874) 1834 йилда амалда ишлатилиши мумкин бўлган электро магнит двигатели қурди. Якоби ўзининг бу двигателини такомиллаштириб, биринчи марта 1838 йилда сув транспортида ишлатди. Якоби ишлаб чиқариш усталарини ва бошқа ходимларини бу сирли кучдан (электрдан) фойдаланишга ва уни яқинидан ўрганишга‖ чақирди. (1839), ―электрнинг айни замонда уларга двигатель сифатида хизмат қилишини, ѐритиш воситаси бўлишини ва яна кўпгина бошқа соҳаларда ишлатилиши мумкин‖лигини таъкидлаб ўтди. Аммо Якобиннинг ва Якоби маслакдошларининг фаолияти бу масалада ўша замон техника тараққиѐти даражасидан илгарилаб кетган эди. Бу айтиб ўтган барча электромагнит двигателлари, иқтисодий жиҳатдан олганда, жуда кучсиз, қўпол ва тежамсиз эди, шунинг учун улардан ишлаб чиқаришда ѐки транспортда фойдаланиш мумкин бўлмади. Бунинг устига етарли даражада кучли ва тежамли магнитоэлектр генератори яратиш масаласи ҳануз ҳал қилинмай қолган эди. 60 йиллар билан 70 йиллар орасида ўзидан уйғониш (машина электромагнитларини машинанинг ўз токи билан таъминлаш) принципига асосланган динамомашина ихтиро этилгандан, сўнгра эса, Х1Х асрнинг 90 йиллари бошига келиб, кучли токларни симлар орқали узатиш усули билиб олингандан кейингина янги типдаги электр генераторлари ва электр моторлари кенг кўламда ишлатила бошлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |