Шу даврда металл ишлаш машина ва станокларининг Англияда Жозеф Клемент (1779-1844), Жозеф Витворт (1803-1887), Ричард Робертс (1789-1875), Жемс Нэсмит (1808-1890), АҚШда-Уильям Селлерс (1827-1905) ва Кольмэн Селлерс (1827-1907) дек конструкторлари майдонга чиқди. Россияда машинасозлик ва ишлаб чиқаришни механизациялаштириш соҳасида ғоят катта хизмат қилган техника арбоблари механиқани мустақил билиб олган крепостной Ефим Черепанов (1774-1842) билан унинг ўғли Мирон (1803-1849) эди. Улар Вийскда (Х1Х асрнинг иккинчи ўн йиллигида) махсус машинасозлик корхонаси қурган эдилар. Нижний Тагиль заводлари ва бошқа заводларга Черепановлар ясаган 20 дан ортиқроқ буғ машинаси ўрнатилган эди. Петербургдаги Александров, Колпин ва Берд заводлари, Петрозаводскдаги Александров заводи ва бошқа заводларнинг конструкторлари ҳам ҳар хил иш машиналари ва буғ двигателларини такомиллаштирган эдилар. Машина билан кўплаб машиналар ишлаб чиқаришни ривожлантиришда машина деталларини стандартлаштириш ва ўзаро алмашина оладиган қилиш йўлидаги ҳаракатлар муҳим аҳамиятга эга бўлди. Мануфактура давридаѐқ дастлабки қуроллар ишлаб чиқарадиган ҳарбий корхоналарда мушкетлар, милтиқлар ва ҳоказоларнинг деталлари нормаллаштирилган (стандартлаштирилган) эди. Ҳарбий машинасозлик билан умумий машинасозликнинг ўзаро маҳкам боғланганлиги токарлик револьвер станоги яратган ихтирочилардан бири инглиз инженери Витвортнинг фаолиятидан ҳам кўриниб турибди. Витворт станокка айланувчи барабан ўрнатиш фикрини тўппонча (револьвер) ихтиро қилган америкалик Кольтдан олган эди. Витворт 1841 йилда машина деталларининг нарезкасини стандартлаштирди. Шу билан бир вақтда Витворт винтовканинг янги типини ихтиро қилган эди.