Ўпирилмалар— алоҳида блоклар ва тоғ жинслари массаларининг, кўпинча уларнинг юмалаши, ағдарилиши ва парсаланиши билан кузатиладиган сирпанишнинг тик юзаси бўйича узилиши ва тез силжиши. Ўпирилмалар – тоғ жинслари массивининг энг хавфли деформацияси, чунки уларнинг ўпирилган массаси юқори кинетик энергияга эга бўлади.
Тоғ жинсларининг бевосита ўпирилиши қисқа вақт оралиғида – бир неча сониядан то бир неча дақиқагача содир бўлади. Бундан олдин эса, анча узоқ вақтли босқичга эга бўлган (бир неча кундан бир неча ойгача) яшириб бўлмайдиган микросилжишлар бўлади.
Ўпирилишларни шакллантириш механизми Э. Л. Галустьян томонидан тавсирфанган.
Нотурғун массив ўпирилишдан аввалги лаҳзада кинетик энергияга айланувчи маълум потенциал энергияга эга бўлади.
35.1-расм. Поғоналарнинг ўпирилиш схемси:
а — «тоза» силжиш; б — икки текислик бўйлаб силжиш; в — синиқли силжиш; г — поғонасимон силжиш; д, е — мураккаб силжишлар; эк — блокларнинг ўпирилиши; з — юмалоқ цилиндрик юза бўйлаб ўпирилиш; 1 — сирпаниш юзаси; 2 — силжиш йўналиши; 3 — қатламлилик, дарзланиш; 4 — тектоник бузилишлар.
Потенциал энергия массивдаги энг кучланган юзаси «о» бўйлаб тақсимланган ва ушбу юза бўйича жинслар заррачалари ўртасидаги алоқа энергиясини намоён этади. Маълум шароитларда (масалан, технологик портлатишларнинг сейсмик таъсири, массивда фильтрланадиган сувнинг кучли таъсири катталашганда) массивда микродефектлар пайдо бўлади ва алоқаларнинг микроскопик даражадаги алоқаларининг бир қисми бузилади. Ушбу йўқотиш кейинчалик массивга таъсир этганда камайиб борадиган қолган алоқалар ҳисобига қоРежаади. Массивни ўпирилишдан сақловчи алоқаларнинг минимал сонига турғунлик коэффициенти п—\бўлганда чегаравий мувозанат ҳолатига мос келади. Кейинчалик алоқалар бузилганда, турғунлиги сақланадиган ўз потенциал имкониятларини тугатган массив ўпирилади. Бутун потенциал энергия заҳираси, дарҳол ўпирилишнинг кинетик энергиясига айланади, бу эса ушбу турдаги деформациянинг ҳалокати хусусиятини изоҳлайди.
Ўпирилма деформациялари барча типдаги жинсларда содир бўлиши мумкин, бироқ уларнинг намоён бўлиш шакллари (2.2-расм) ва асосий сабаблари турлича. Қаттиқ қиялик жинсларда ўпирилишлар кўпинча 30° ортиқ бурчак остидаги ўйиқ томонга нишабланган сусайиш юзалари бўйлаб юзага келади. Баъзи ҳолларда ўпирилиш юзаси, қиялик юзасига нисбатан турлича мўлжал олинган бир неча сусайиш юзаларининг бирлашуви билан аниқланадиган мураккаб шаклга эга бўлади.
Ўпирилманинг энг оддий тури – монолит блокнинг силлиқ юза бўйлаб силжиши. Бундай турдаги силжиш “тоза силжиш” деб аталади (35.1-а – расм). Бундай ҳолатда жинсларининг таркиби ёки дарзларининнг текислиги ва таркиби бўйича бир хил бўлган сланецлиги бўйича турлича бўлган қатламларнинг сусайган контактлари силжиш юзаси ҳисобланади, ўпирилишнинг асосий сабаби эса – қатламлар контактларини, сланецликни ва дарзларни кон лаҳимлари билан кесиш.
Дарзларнинг икки тизими ёки сланецлилиги ва дарзлилиги мавжуд бўлса, силжиш икки ва ундан ортиқ текисликлар бўйича содир бўлиши мумкин (35.1, б, г-расм).Агар сланецлилиги ва дарзлилиги қияликка параллел бўлса, унда тиргакли призманинг пастқи қисмида синиқ жойи бўлган силжиш кўринишида ўпирилиши мумкин (35.1, в-расм). Бундай ҳолатда ўпирилишларнинг асосий сабаблари - сусайган зоналарни нишаблаш билан кесиш ва поғоналарнинг юқори баландлиги.
Агар поғона бир неча тектоник бузилишлар ёки йирик дарзлар билан кесишса, унда силжишнинг мураккаб текисликлари бўйича тоғ жинслари блокларининг тизими ўпирилиши мумкин (35.1, д, е-расм).Бунда силжиш юзаси бир бир нишабли ёки икки нишабли тарнов кўринишига эга бўлиши мумкин.
Бундай ўпирилмалар юзага келишига асосий сабаб - муҳандис-геологик қидирувлар вақтида аниқланмаган тектоник бузилишлар бўйича сусайиш юзасининг мавжудлиги, ва уларнин кон лаҳимлари билан кесиб ташланишидан иборатдир.
Вертикалларига яқин бўлган қияликлар учун (нишаб бурчаги 80° ортиқ), вертикал текисликлар (35.1.,з – расм) бўйича узилиш натижасида блокларнинг йиқилиши кўринишидаги ўпирилмалар хосдир).Деформацияларнинг бундай тури изотроп қиялик жинсларида ва юмшоқ жинсларда, шунингдек вертикал дарзли ва қатламли жинсларда кузатилади.
Изотроп (бир хил) суст (ярим қиялик, юмшов боғланувчан) жинсларда ўпирилиш юзаси устки қисмида узилиши вертикал дарзли эгри чизиқли (юмалоқ цилиндр) шаклга эга бўлади (35.1, ж-расм). Шунга ўхшаш шароитлар горизонтал ва ясси қатламли жинсларда, шунингдек қатламлари массив томонга нишабланган жинсларда юзага келиши мумкин. Изотроп жинсларнинг ўпирилишига асосий сабаб – қияликлар параметрларининг ортиши (қиялик баландлиги ва бурчаги).
Кўчки — қияликни (баъзан унинг асосини ҳам) қўшиб оладиган тоғ жинсларининг секин-аста силжишини намоён этувчи, карьерларда тоғ жинслари массиви деформациясининг энг кўп тарқалган ва мураккаб тури. Тоғ жинсларининг сирғалиши доимо ҳар қандай кўчкининг тузилиш элементларига хос ва улар учун мажбур бўлган бир ёки бир неча сирпаниш юзалари бўйлаб содир бўлади. Кўчкилар қияликларни бузади, уларнинг қиёфасини ўзгартиради ва бирор сабаб тоғ жинсларининг массиви таъсири остида турғунлигини йўқотганлигини кўрсатади.
Кўчкилар ўз ўлчамлари (Режада ва ҳажми бўйича), тоғ жинслари массаларининг силжиш шакли, ривожланиш динамикаси, уларнинг юзага келиш сабаблари ва бошқа аломатлар бўйича турли хил бўлади.
Кўчкилар ҳажми бўйича: майда (кўчки массаларининг ҳажми – юзлаб ва минглаб куб метрларда); ўртача (ўнлаб ва юзлаб минг); йирик (миллионлар) турларга ажратилади. Ҳар бир кўчки кўчкининг ўлчами ва унинг типи билан белгиланадиган чегаралар ва шаклга эга бўлган кўчкили чегарани ҳосил қилади. Сирғалувчан ёки сирғалиб кетган тоғ жинслари кўчки жисмини ҳосил қилади. Кўчки массалариннг узилиши ва уларнинг сирғалиши содир бўладиган юза сирпаниш юзаси деб аталади. Баъзан кўчки бир неча сирпаниш юзаларига эга бўлади, бундай ҳолатда унинг тузилиши анча мураккаб бўлади ва алоҳида кўчки блокларининг бир бирига нисбатан силжиши билан тавсифланади. Сирпаниш юзаси – кўчкининг муҳим диагностик аломати саналади. У турли шаклларга эга: бир хил изотроп жинсларда кўпинча эгилган, юмалоқ-цилиндр шаклга яқин бўлади; бир жнисли бўлмаган жинсларда сусайиш текислигининг ҳолати ва мўлжали билан белгиланади (бундай текисликлар - турли таркибли жинсларнинг алоқаси, бир массали жинсларнинг қатламлилиги, тектоник бузилишлар дарзларининг юзалари, сусут тоғ жинсларининг қатламлари, музлаб қоладиган жинслар знонаси ва ҳ.к. бўлиши мумкин. Қияликнинг устки ва пастки қисмларида сирпаниш юзасининг чиқиш жойи, кўчкининг учи ва этагининг ҳолатини, чапдан ва ўнгдан эса – унинг бортларини белгилаб беради. Унинг усоатткасида ва жисмда, кўчки ҳосил бўлишидан аввал ва ривожланиш жараёнида турлича йўналишдаги дарзлар шаклланади. Қияликнинг устки қисмида кўчки учида, одатда қиялик бўйлаб йўналтирилган вертикал узилиш дарзлари ҳосил бўлади. Шундай дарзларнинг бирининг текислиши, кўчкининг учининг устида асосий вертикал поғонани ҳосил қилади, у эса қияликда поғона яратади. Баъзан қияликда бир неча шундай поғоналар пайдо бўлади. Узилиш дарзларм ҳаам тортилувчан кучланишлар ҳаракатланадиган учтки қисмда кўчкининг жисмида юзага келади. Кзчки жисмининг пастки қисмида, кўчкили жисм тормрзланишидан кучланашларнинг ҳаракатланиши натижасида пайдо бўладиган парчаланиш (силжиш) дарзлари пайдо бўлади. Кўчки бортлари бўйлаб, қияликка перпендикуляр йўналтирилган парчаланиш дарзлари юзага келади. Кўчки жисмида бўйлама ва қиялама дарзлар юзага келиши мумкин. Уларнинг пайдо бўлиши сабаби – бортлар олдида ва кўчки марказида кўчкили массаларнинг бир хил бўлмаган силжиш тезлиги.
Кўчки Режаида турли кўринишлар бўлиши мумкин, ва бу уларнинг ҳосил бўлиш шароитлари ва қияликларнинг геометрик параметрлари билан боғланган. Кўпинча, узунлиги фронти бўйича (қиялик бўйлаб) кенглигига тенг бўладиган юмалоқ шаклдаги кўчкиларни учратиш мумкин. Бундай кўчкилар цирксимон деб аталади. Фронтал кўчкилар ҳам кенг тарқалган. Уларнинг фронти бўйича узунлиги кенглигидан анча катта бўлади. Чўзилган кўчки-оқимлар энг кам тарқалганларидир. Юзага келиши мумкин бўлган кўчкиларни баҳолаш, истиқболлар ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун учун силжиш жараёнининг динамикасини аниқлаш катта аҳамиятга эга. Кўчкиларнинг вақтда ривожланишини таҳлил қилиш асосида, улардан баъзилари тезроқ, тўсатдан содир бўлади ва ҳалокатли туга эга эканлиги, бошқалари эса секин, сўниб борувчи ёки ўсиб борувчи тезликда содир бўлиши ҳақида хулосага келиш мумкин. Ҳар бир кўчкининг ривожланиш жараёнида, кўчки деформациялари турли жадалликда ўтадиган даврлар, босқичлар кузатилади. Ҳар бир кўчкининг ривожланиш динамикаси уч босқичга ажратилади: тайёргарлик, ҳақиқий ҳосил бўлиши, мавжуд бўлиши (стабиллашиши) (35.2-расм). Уларнинг ҳар бир маълум вазиятдаги давомийлиги турлича. Кўчкининг тайёргарлик босқичи ойлаб ва йиллаб давом этиши, тоғ жинслари массивига жадал таъсир кўрсатганда эса минимумгача қисқаради. Ушбу босқич вақтида табиий ва сунъий (техноген) омиллар таъсири остида массивнинг турғунлиги секин-аста пасаяди. Турғунлик заҳираси коэффициенти секин-аста ёки саркраб ўтиш тарзида камаяди, ва массив чегаравий мувозанат ҳолатига ўтади. Тайёргарлик босқичи учун унчалик сезилмайдиган деформациялар (микросилжишлар) учун унчалик сезилмайдиган дарзлар, юмшоқ боғлама жинслар учун эса — пластик деформациялар хосдир. Кўпинча улар махсус ускуналар ва маркшейдерлик кузатувлари ёрдаида фақат асбоб билан аниқланиши мумкин (3-бобга қаранг). Тегишли шароитларда (кўчки ҳосил бўлиш омилларини бартарф этиш) кўчки деформациЛари сўниб қолиши мумкин, кўчкини ривожлантириш эса тайёргарлик босқичида тугайди.
Кўчкининг ушбу ҳақиқий ҳосил бўлиши шунингдек бир неча сониядан то кўплаб ойларгачабўлган турли давомийликка эга. Ушбу тур учун тоғ жинслари массиви билан турғунлигини йўқотиш ва кўчки жисмининг ёки унинг алоҳида қисмларининг (блокларининг) максимал силжиш тезликлари хос саналади.
Кўчкининг мавжудлик (турғунлик) босқичи у тўлиқ шаклланиб бўлганидан ва сурувчи ва тутиб турувчи кучларкелганидан сўнг, бироз қияликларнинг янги геометрик параметрларида келади. Бошқа ҳолатларда кўчки унинг ҳосил бўлиш сабабларина юзага келтирган сабабларни бартараф этиш натижасида мустаҳкамланиши мумкин.
Тоғ жинслар массивларининг кўчки деформациялари намоён бўлиш шакли бўйича ҳам, ўзининг ривожланиш динасикаси бўйича ҳам турличадир, ва карьерларнинг геологик тузилиши ва уларнинг геометрик параметрлари билан белгиланади. Кўчкилар қуйидаги турларга ажратилади: изотроп массивли, контактли ва қопламали, ётувчан биқиннинг чуқурлик қатламли жинслари осилиб турувчи биқинининг чуқур қатламли жинслари (силжувчан кўчкилар ва итариб турувчи кўчкилар).
Do'stlaringiz bilan baham: |