35-маъруза фойдали ыазилма конларини очиы усулда ыазиб олишда тоғ жинсларининг силжиши



Download 72,3 Kb.
bet5/6
Sana21.02.2022
Hajmi72,3 Kb.
#53631
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
35-МАЪРУЗА ГЕОМЕХ

2 — қияликнинг кўчкигача бўлган контури;
3 — қопламали қумоқ тупроқлар;
4 — маҳаллий жинслар.
35.4-расм. Карьернинг ишчи бортидаги
тўкилма кўчкиси:
1 — кўчкидан кейин бортнинг профили;
2 — кўчки ҳосил бўлгунга қадар
тўкилмаларнинг юзаси;
3 — тўкилмалар ҳосил бўлгандан сўнг
маҳаллий жинслар қияликларининг ҳолати;
4 — тўкилмалар ҳосил бўлгунга қадар
маҳаллий жинслар қияликларининг
ҳолати.



бундай қопламали қатламлар Қияликлар юзаларида чегаравий мувозанат ҳолатида жойлашади ва бузилган тузилиши билан тавсифланади. Бундай шароитларда кўчкиларнинг юзага келиш сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин: қопламали қатламлари массивининг ер юзаси ва ер ости сувлари билан намланиши; дренажлаш йўли ёпилиб қолиши натижасида карьер бортидаги маҳаллий жинслар ер ости сувларининг тиркагичлари; портлашларнинг сейсмик таъсири.
Контактли кўчкилар массивларнинг геологик тузилиши билан белгиланадиган, яққол ифодаланган ясси, синиқ ёки поғонали сирпаниш юзалари билан тавсифланади. Сирпаниш юзалари кўпинча кам қувватли лойли қатламлар, қатламланиш текисликлари, тектоник емирилишлар, йирик ёриқлар ва тоғ жинслари массивидаги бошқа бўшашиш юзалари бўлади.
Контактли кўчкиларнинг юзага келиш шароитлари қулашлар ҳосил бўлиш шароитларига ўхшаш бўлади, бироқ улар сусайиш текисликлари қияликларининг анча кичик бурчакларида юзага келади (кўп ҳолларда ушбу бурчак 30° камни ташкил этади). Бундай кўчкилар ҳосил бўлишида сув ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Ер ости ёки ер усти сувлари сусайган зоналарга тушиб, тоғ жинсларининг сирпанувчан блокига динамик таъсир кўрсатади, уларнинг сусайиш текисликларидаги мустаҳкамлик хусусиятларини пасайтиради ва сирпаниш юзаси бўйлаб ишқаланиш коэффициентини кесқин камайтиради. Мазкур турдаги кўчкиларнинг ҳосил бўлишига сейсмик ва вибрацион таъсир кучлари шарт-шароит яратиб беради.
Кўчки ёриқлар ва тектоник бузилишлар текисликларини кон лаҳимлари билан остидан очиши, портлашларнинг сейсмик таъсири натижасида юзага келди. Кўчкининг ривожланишига сирпаниш текисликлари зонасига сув кириб қолиши шарт-шароит яратди.
Ётувчан биқинқатламсимон массивларининг чуқур кўчкилари геологик тузилишида заиф қум-лойли жинслар иштирок этадиган қатламсимон конлар учун хосдир. Бундай кўчкилар жинсларнинг қатламлари ишлаб бўлинган бўшлиқ томонга ясси тушишга эга бўлган жинслар қатламлари карьерлар бортларида юзага келиши мумкин ва бир неча поғонани, баъзан эса карьернинг бутун бортини қамраб олиши мумкин. Ушбу кўчкиларнинг сирпаниш юзас и одатда қатламлар қатламланиш текислиги бўйлаб ўтади ; пастки ёки устки қисмида эса қатламлилик юмалоқ цилиндрик юза бўйлаб кесишади.
Кўчкиларнинг ушбу туригаСоатов-Ярск оловбардош буюмлар комбинатининг “Жанубий” кони карьерида содир бўлган кўчки мисол бўла олади (35.5-расм). Кўчки умумий баландлиги 37 м ва қиялик бурчаги 25...30° бўлган учта очиқ поғонани қамраб олди . Устки қисмида сирпаниш текислиги қатламсимон қалинликни кесиб ўтди, ўрта ва пастки қисмларда эса ишлаб бўлинган бўшлиқ томонга 10... 16° йиқилиш бурчагига эга бўлган оловбардош лой контакти бўйича борди. Кўчки массаларининг 20 сутка давом этган кўчкининг фаол ривожланиш босқичидаги ҳаракатланиш тезлиги 0,2... 1,75 м/сут. ташкил этди.
Ётувчан биқиннинг кўплаб чуқур кўчкиларининг юзага келишига асосий сабаб – тоғ жинсларининг қатламсимон қалинлигида босимли ер ости сувларининг мавжудлиги, шунингдек карьер бортлари қиялигининг тик бурчаклари саналади.
Осма биқинқатламсимон массивларининг чуқур кўчкилари ётувчан биқин кўчкиларига қараганда камроқ учрайди, ва бу осма биқинли жинсларда қатламларнинг кон лаҳимлари билан кесилиши туфайли ер ости сувларининг катта босимлари сақланиб қолмайди (Г. Л. Фисенко маълумотлари). Бундан ташқари, осма биқин бортлари узлуксиз ҳаракатда бўлади, ҳамда зичлаштириш ва бўртиш жараёнлари ривожланишга улгурмайди.
Кўчкилар икки турга ажратилади: устки сурилма (қоплама) кўчки ва туртиб чиқиб турадиган кўчки. Биринчи турдаги кўчкининг юзага келиш шарт-шароитлари заиф силлиқ қатламлар ва карьернинг поғоналар билан очилган контактларининг мавжудлиги.
Устки қисмида бундай кўчкиларнинг сирпаниш юзалари тоғ жинслари қатламларини кесиб ўтади, пастки қисмида эса уларнинг сустлашган контактлари бўйича ёки силлиқ лойли қатламчалар бўйлаб ўтади.
Устки сурилма (қоплама) кўчкига оддий мисол Э. Л. Галустьян томонидан тасвирлаб берилган(35.6-расм). Кўчки Денгиз бўйи қўнғир кўмир кони томонидан ишлов бериладиган «Реттиховский» карьерида содир бўлган ва узунлиги 520 м. бортни қамраб олди. Кўчки жинсининг майдони 15ХЮ4 м2га тенг, ҳажми эса - 5ХЮ6 м3 атрофида. Устки қисмидаги кўчкининг сирпаниш юзаси лойли қумликлар, алевролитлар, аргиллитлар ва кўмир қатламчалари билан намоён этилган бурчакусти қатламсимон қалинликни кесиб ўтди, ўрта ва пастки қисмда эса туфоген аргиллитлар билан контакти бўйича ўтди. Биринчи 15 кунликда деформаци ялар нисбатан секин бўлди, ушбу даврда устки қисмдаги массивнинг умумий чўкиши 0,5 м ташкил этди. Сўнгра горизонтал силжиш тезлиги кескин тарзда ўсди (0,35...0,40 м/сут.гача). Охирида бир неча дақиқа ичида тезлик критик қийматга етди ва бортнинг вертикал бўйлаб 25 м.га тез силжиши содир бўлди.







Download 72,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish