31-боб. ҲАдя шартномаси. Хайр-эҳсон ҳадя шартномаси тушунчаси, ҳуқуқий белгилари



Download 31,62 Kb.
bet7/8
Sana19.11.2022
Hajmi31,62 Kb.
#868682
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Xadya shartnomasi. Xayr exson

3-§. УМРБОД РЕНТА

Фуқаролик кодексининг 525-моддасида белгиланишича, умрбод рента мулкини рента тўлаш шарти билан топшираётган фуқаро ҳаёт бўлган даврга ёки у кўрсатган бошқа фуқаро ҳаёт бўлган даврга белгиланиши мумкин.


Умрбод рентани бир неча фуқаро фойдасига белгилашга йўл қўйилади, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлма­са, рента олиш ҳуқуқида уларнинг улушлари тенг деб ҳисобланади.
Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, рента олувчиларнинг бири вафот этган тақдирда унинг рента олиш ҳуқуқидаги улуши ундан кейин ҳаёт бўлган рента олувчиларга ўтади, охирги рента олувчи вафот этган тақдирда рента тўлаш мажбурияти бекор бўлади.
Шартнома тузилган пайтгача вафот этган фуқаро фойдасига умрбод рента белгилайдиган шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
Ушбу шартноманинг моҳияти рента олувчи ҳуқуқларининг талабидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш йўли билан, шунингдек, ҳуқуқий ворислик тартибида ўтиш ҳолатларини истисно этади. Шунинг учун рента олувчининг вафоти ёки улар қонуний тартибда вафот этган деб топилганлиги мажбуриятнинг бекор бўлишига олиб келади. Умрбод рента тўловчиларга келганда эса уларга хеч қандай махсус талаблар қўйилмайди. Умрбод рента олувчи бўлиб фақат фуқаролар иштирок этишлари мумкин.
Умрбод рента предмети бўлиб, фуқаролик муомаласидан чиқарилмаган ҳар қандай кўчар ва кўчмас мулклар бўлиши мумкин. Рента тўлаш шаклига келганда эса қонун фақат бир шаклни кўзда тутади, яъни у пул шаклида тўланиши лозим. Бу ҳақда Фуқаролик кодексининг 526-моддасида қуйидаги ҳолат назарда тутилган. Умрбод рента шартномада рента олувчи ҳаёт бўлган даврда унга вақти-вақти билан тўланадиган пул суммаси сифатида белгиланади.
Умрбод рентанинг шартномада белгиланадиган бир ойлик миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақидан оз бўлмаслиги керак, бунда меҳнатга тўланадиган ҳақнинг қонун томонидан белгилаб қўйилган энг кам миқдори оширилишига мутаносиб равишда умирбод рента тўлови ҳам оширилиб борилади.
Умрбод рентанинг миқдори шартноманинг муҳим шартларидан ҳисобланади ва у шартномада назарда тутилган бўлиши шарт. Умрбод рентанинг микдорини аниқлашда томонлар рентанинг қонунда кўзда тутилган энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаслиги тўғрисида­ги талабни бузмаслиги шарт. Бу охирги талаб доимий рента шартномасидаги худди шу талабга кўра императивлик хусусияти билан фарқланади ва у томонлар келишуви бўйича бекор қилинмайди.
Фуқаролик кодексининг 527-моддасига мувофиқ шартноманинг амал қилиш муддати ҳаракат муддати рента олувчининг ёки охирги олувчининг ҳаёти давомийлиги билан белгиланади. Бу муддат давомида рента тўловчи рента олувчига ўз вақтида рента тўловларини тўлашга мажбур. Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган булмаса, умрбод рента ҳар бир календарь ойи тугаши билан тўланади.
Бу шартнома бекор бўлишининг табиий асоси бўлиб рента олувчининг вафоти ҳисобланади. Рента олувчининг ҳаёти давомида шартнома томонлар келишуви билан, шунингдек, тўловчининг қарзи кўпа­йиб кетиши ва рента олувчининг бир томонлама ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин. Бир томонлама шартномани рента олувчи томонидан бекор қилиш учун асос рента тўловчи томонидан шартноманинг жиддий бузилиши ҳисобланади. Бу жиддий бузилишлар рента тўловларини ўз вақтида тўламай кечиктиришда, рента олувчи манфаатларини хавф остига қўювчи рентани зарурий таъминлашнинг тақ­дим этилмаганлигида кўринади. Рента тўловчи томонидан шартноманинг муҳим деб топилган шартларининг бузилиши юқоридаги оқи­батларни келтириб чикдради.
Рента тўловчи умрбод рента шартномасини жиддий бузган ҳолларда рента олувчи рента тўловчидан рентани Фуқаролик кодекснинг 523-моддасида назарда тутилган шартларда сотиб олишни ёки шартномани бекор қилиш ва зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Агар умрбод рента тўлаш шарти билан текинга квартира, уй ёки бошқа мол-мулк топширилган бўлса, рента тўловчи шартноманинг муҳим шартларини жиддий бузган тақдирда, рента олувчи бу мол-мулкни унинг қийматини сотиб олинадиган рента ҳисобига қўшган ҳолда қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Шартнома бекор қилинганида рента олувчи зарарни ундириш билан бир қаторда барча мулкий йўқотишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бунда олинган рента суммаларига мос равишда мулк қиймати қисқаради. Умрбод рента тўлаш шарти билан топширилган рента тўловчини рента шартномасида назарда тутилган шартларда тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди. Шу тариқа рента олувчининг ҳуқуқ­лари муҳофаза қилинади.



Download 31,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish