31-боб. ҲАдя шартномаси. Хайр-эҳсон ҳадя шартномаси тушунчаси, ҳуқуқий белгилари



Download 31,62 Kb.
bet3/8
Sana19.11.2022
Hajmi31,62 Kb.
#868682
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Xadya shartnomasi. Xayr exson

3. Хайр-эҳсон
Ривожланиб бораётган бозор иқгисодиёти муносабатларида. турли-туман шартномалар вужудга келмоқда. Икки ёки ундан ортиқ шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келти­риш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишувларнинг ҳуқу­қий ифодаси, шакли сифатида шартномалар фуқаролик ҳуқуқий му­носабатлар тизимида муҳим ўрин тутмоқда. Ана шундай шартнома­лардан бири хайр-эҳсондир. Хайр-эҳсон ҳадянинг бир кўриниши бўлиб, бунда қилинадиган ҳадя умумфойдали мақсадларга хизмат қилиши билан характерлидир. Демак, хайр-эҳсон кенг омманинг умумфойдали мақсадларини амалга ошириш учун қилинади. Қонун­чилик хайр-эҳсон, асосан, нотижорат субъектларига (даволаш, тар­бия, ижтимоий ҳимоя муассасаларига, хайрия, илмий муассасаларига, фонддарга, музейларга, жамоат бирлашмалари, диний, ташкилотларга ва бошқа шунга ўхшаш субъектларга), шунингдек фуқароларга ва давлатга қилиниши мумкинлигини нормалайди. Хайр-эҳсон қилинган мол-мулк келгусида уни қабул қилиб олган шахснинг маблағлари жумласига киради, унинг оцератив бошқарувига ўтади. Жумладан, амалдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғриси­да”ги3 қонуннинг 24-моддаси, “Виждон эркинлиги ва диний ташки­лотлар тўғрисида”ги4 қонуннинг 15-моддаси мазмунига кўра, фуқаро­лар ва меҳнат жамоаларининг ихтиёрий хайр-эҳсонлари мазкур юри­дик шахслар мол-мулкининг ташкил топиш манбаларидан ҳисоблана­ди ва улар томонидан тегишли тартибда мустақил тасарруф этилади.
Хайр-эҳсоннинг предмети фуқаролик муомаласида бўлган объ­ектлар, яъни пуллар, қимматли қоғозлар, мол-мулклар, ашёлар, бино­лар, иншоотлар (уларнинг бир қисми), автомобиллар ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Хайр-эҳсонни қабул қилишга бирор кимсанинг (яъни, учинчи шахснинг) рухсати ёки розилиги талаб қилинмайди.
Хайр-эҳсон қилинган мол-мулк бир қатор шартлар асосида амалга оширилади. Чунончи:
биринчидан, хайр-эҳсон қилувчилар мол-мулкни топшираётганда ундан маълум бир мақсадда фойдаланишни шарт қилиб қўйиши лозим. Масалан, “ҳадя қилинган уй-жойдан фақат болалар яслиси учун фойдаланиш лозимлигини шарт қилишлари мумкин”5. Бундай шарт қўйилмаса, у одций ҳадя деб ҳисобланади ва ундан ҳадя олувчи мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ фойдаланади;
иккинчидан, аниқ мақсадда фойдаланишга мўлжалланган хайр-эҳсонни қабул қилиб олаётган юридик шахс хайр-эҳсон қилинган мол-мулқдан фойдаланиш бўйича амалга оширилган операцияларнинг алоҳида рўйхатини юритиши лозим;
учинчидан, вазият жиддий ўзгарганлиги боис бундай мол-мулк­дан кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлмаса, ундан бошқа мақсадда фақат хайр-эҳсон қилувчининг розилиги билан, агар мол-мулкни хайр-эҳсон қилган фуқаро вафот этган бўлса ёки хайр-эҳсон қилган юридик шахс қайта ташкил этилган ёхуд тугатилган бўлса, бундай ҳолларда суднинг қарорига мувофиқ фойдаланиш мумкин.
ФКнинг 511-моддаси мазмунига кўра, хайр-эҳсон қилинган мулкдан кўрсатилган мақсадда фойдаланмаслик келгусида хайр-эҳсон қилувчига, унинг меросхўрларига ёки бошқа ҳуқуқий ворисига хайр-эҳсонни бекор килишни талаб қилиш ҳуқуқини беради.



Download 31,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish