141
Жорий
Бозорга чуқурроқ кириб
бориш
стратегияси
Сотишни жадаллаштириш
Янги
харидорларни
қидириш
Рақобатчиларни синдириш
Товарни истеъмол соҳасини
кенгайиши
Бозорни ривожлантириш
стратегияси
Янги бозорлар
Янги сотиш ҳудудлари
Ҳалқаро бозорлар
Товарни
ишлатилишини
янги соҳаларини тузиш
Янги
Товарни ривожлантириш
Уз кучи билан янги товар
ишлаб чиқариш
Битимларни ривожлантириш
Лицензия
Махорат билан айирбошлаш
Диверсификация
Горизонтал
Вертикал
Концентрик
Товарни модификациялашда
товар сифатини ошириш, товар хоссасини
яхшилаш, товарни безаш ва ташқи дизайнини яхшилаш кўзда тутилади.
Маркетинг-миксни модификациялашда эса маркетинг элементларидан тўлиқ
ишлатишни назорат қилиш оптимал мақсадда маркетинг элементларини
шакллантириш ва қўллаш кўзланади.
Мақсадли бозорни ўзлаштириш йўлларини қидиришда муқобил стратегияларни
аниқлаш учун И.Ансофф томонидан 1966 йилда тақлиф этилган «товар-бозор»
матрицаси ишлатилади.
Жадвалдан кўриниб
турибдики, фирманинг афзаллигини ўсиш манбаларини
ўзгартиришнинг 4 та асосий стратегиялари бўлиши мумкин:
1. Бозорга чуқурроқ кириб бориш
стратегияси;
2. Товарни такомиллаштириш стратегияси.
3. Бозорни ривожлантириш стратегияси;
4. Диверсификация.
Диверсификацияни 3 та тури мавжуд: горизонтал, вертикал ва концентрик.
Горизонтал диверсификация деганда илгариги товраларга ўхшаш ишлаб
чиқариш, техник, таъминот ва сотиш шароитларига яқин бўлган товарларни ишлаб
чиқариш тушунилади.
Вертикал диверсификация эса илгариги товар ишлаб чиқаришни
сотув
йўналиши сифатида ҳам товар дастурини чуқурлигини ўстиришни англатади.
Масалан, гўшт маҳсулотларини сотувчи махсус дўкон мол етиштиришни ва селекция
бўйича ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлайди.
Концентрик диверсификация корхона учун янги товарни ишлаб чиқаришни
кўзда тутади.
Диверсификация товарларни турли туманлиги ҳисобига жалб этувчанлигини
яхшилашга асосланади.
Товар диверсификациясининг мақсади бўлиб истеъмолчиларни товарни афзал
кўриш, алоҳида бозор ёки бозор сегменти хусусиятларини ҳисобга олиш орқали
товарни
жалб этувчанлигини ошириш, уни рақобатбардошлигини ўсиши
ҳисобланади.
Товар диверсификацияси қуйидаги омиллар бўйича амалга оширилади:
Товарни қўшимча имкониятлари
142
Товардан фойдаланиш самарадорлиги
Комфортлилик
Ишончлилик
Товар дизайни ва стили.
Товар диверсификацияси фирманинг товар сиёсатида муҳим ўрин эгаллайди.
Бу стратегия янги сотув бозорига таклифни режалаштиришда қўшимча
товарларни
ишлаб чиқаришни бошлаганда қўлланилади. Диверсификация фирма фаолиятида
барқарор ўсишини таъминлаш учун самарали восита сифатида чиқади.
Янги товарларни ишлаб чиқиш ва қўллаш инновация сиёсатининг тамойил ва
услубларига, хусусан, товар инновацияси жараёнига мос ҳолда амалга оширилади.
Товар инновацияси жараёни янги товар ҳақида ғояни қидириш билан
бошланади. Янги товар ғояни қидиришни асоси бўлиб товар ҳақидаги ички ва ташқи
ғоялар манбаи ҳисобланади.
Ташқи товар ҳақидаги ғоялар манбаига:
савдо корхоналари, харидор ва
истеъмолчилар, рақобатчилар, ярмарка ва кўргазмалар, тадқиқот институтлари,
таъминотчилар, вазирликлар ва бошқа давлат институтлари киради.
Товар ҳақидаги ички ғоялар манбаига: маркетинг тадқиқотлари бўлими, ишлаб
чиқариш бўлими, маркетинг бўлимини барча қисмлари, ҳалқаро иқтисоий ҳамкорлик
бўлими, товарни тайёрлаш бўлими киради.
Товар инновацияси жараёни босқичлари ўз мазмунига кўра
янги товарни
режалаштириш жараёнини ифодалайди.
Do'stlaringiz bilan baham: