150
бажарилишига боғлиқ. Бу вазифалар ҳамма босқичларда ҳам бир хил бўлмайди.
Масалан, бозор иқтисодиётига ўтишнинг шу кундаги босқичида маркетинг бизнес-
режаси бозорни энг аввало, истеъмол буюмлари билан тўйинтириш, саноат
корхоналарини эса энг янги техника ва технология билан ва умуман
иқтисодиётимизга бу муаммоларни тезроқ ҳал этиш учун кўплаб чет эл
инвестицияларини жалб этишга йўналтирмоғи лозим. Яқин келажакда миллий
иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий йўналиши ишлаб чиқаришнинг прогрессив
ва иқтисодий жиҳатдан самарали тармоқларини тез суръатлар билан ўстиришга
қаратилиши кўзда тўтилмоқда. Маркетинг бизнес-режаларида биринчи навбатда ана
шу етакчи бўғинларни таъмин этишни кўзда тўтилиши зарур.
Илмий-техника жиҳатидан асосланганлик тамойили. Бу - фан ва техника
ютуқларини ҳисобга олиш демакдир. Бу тамойил объектив иқтисодий қонунларни
билиш, иқтисодиётни янада ривожлантириш учун талаб ва эҳтиёжларни ҳисобга ола
билишни тақозо этади. Маркетинг бизнес-режалари реал бўлишини, техника
янгиликлари, прогрессив нормалар қўллашни талаб қилади. Маркетинг бизнес-
режалари ҳозирги даврнинг иқтисодий қонунлари асосида тузилиши лозим. Уларнинг
илмий асосланганлиги кўп жиҳатдан иқтисодий-математик моделлар ва усуллар
ҳамда компьютер, ҳисоблаш техникаларидан фойдаланиб тузилишига боғлиқ. Бизнес-
режасини тузишда юқорида қайд этилган тамойиллардан ташқари демократик
централизм ва бошқа принципларга ҳам асосланилади. Маркетинг бизнес-режаси
миллий иқтисодиёт бизнес-режасининг муҳим ва ажралмас қисмидир. Маркетинг
бизнес-режаларини барча корхоналар, қурилиш ташкилотлари, вазирликлар, идоралар
ва республикамизнинг марказий режалаштириш органлари ҳам тузади. Демак,
маркетинг бизнес-режалари миллий иқтисодиётнинг барча тармоқ ва бўғинларида
тузилади.
Республика маркетинг бизнес-режалари товарларни ички ва ташқи бозорда
сотишни, экспорт ва импорт режалари тузишни, маркетинг бюджетини аниқлашни,
тармоқ режалари эса шу вазирлик ва идораларга қарашли корхона ва
ташкилотларнинг товарларини сотишни ўз ичига олади.Фирма режалари ҳар бир
корхонада тузилади. Корхонада маркетинг режаси, аввало, товарга бўлган
эҳтиёжнинг ҳомаки, дастлабки ҳисоб-китобларга асосланиб ишлаб чиқилади, чунки
қатъий режа тузиш учун ишлаб чиқариш ва капитал қурилишнинг ҳажми ҳали
тасдиқланмаган бўлади.
Маркетинг бизнес-режалари маҳсулот таннархи режалари ва молиявий режалар
билан ҳам узвий боғланган. Маркетинг органлари маҳсулот қийматининг асосий
қисмини ташкил этувчи ишлаб чиқариш воситаларини ҳам ўз вақтида сотиб ва
истеъмолчиларни таъминлаб, маҳсулот таннархининг камайишига, фойданинг
кўпайишига таъсир этади. Бу ҳол маркетинг бизнес-режасида ўз аксини топади. Бунда
биз материал сарфлаш нормаларини пасайтириш, материаллар, ёнилғи ва ҳоказоларни
тежаб-тергаб сарфлаш топшириқлари ҳақида фикр юритмоқдамиз.
Маркетинг
бизнес-режасининг
молиявий
режа
билан
боғлиқлиги
қуйидагилардан иборат: корхоналар кўпинча мавсумий ва бошқа запаслар учун
банкдан қарз олади, бу қарзлар уларнинг молиявий режасида акс эттирилади.
Айланма маблағлар нормаси хом ашё материаллари ва ёқилғи заҳираси нормасига ва
бошқа нормаларга боғлиқ. Бу нормаларнинг ҳаммаси маркетингнинг стратегик
режаларида ҳам ўз аксини топади.
Do'stlaringiz bilan baham: