3. Тайёр маҳсулот (ишлар, хизматлар) ва уни ҳисобга олиш вазифалари



Download 164,5 Kb.
bet2/11
Sana25.02.2022
Hajmi164,5 Kb.
#293367
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
13 ТАЙЁР МАҲСУЛОТ ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР ВА УНИНГ СОТИЛИШИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

Омбордаги маҳсулот деганда, ишлаб чиқаришнинг барча ишлов операцияларидан ўтиб, техника назорати бўлимии томонидан омборга бенуқсон деб қабул қилинган ва асосан сотишга мўлжалланган товар маҳсулоти тушунилади.
Жўнатилган маҳсулот деб, ҳаридорларга ёки истьемолчиларга жўнатилган, лекин унинг ҳаридорлар томонидан ҳали нули тўланмаган йўлдаги маҳсулотга айтилади.
Маъсул сақлашга қабул қилинган мол (товар)лар деб, ҳаридорларга жўнатилаган товар маҳсулот ҳар ҳил сабабларга кўра (сифатига кўра ҳаридорнинг талабини қондирмайдиган, ҳаридорларга адашиб бориб қолган, яьни бир корхонанинг ўрнига иккинчи корхона шартномадан ташқари бориб қолган товарлар ва шу кабилар) сотиб олиш учун қабул қилинмай қолган бўлиши мумкин. Бундай маҳсулотни тегишли корхоналар ўз жавобгарлигига қабул қилиб олиб, дарҳол бу молларни юборувчи корхонага хабар қиладилар. Шунинг учун бундай моллар маъсул сақлашга қабул қилинган моллар деб юритилади. Бунда қўшимча равишда кўргазмада қўйилган тайёр маҳсулотни ҳам киритиш мумкин. Чунки кўргазмада қўйилган тайёр маҳсулот ҳам корхонада ишлаб чиқарилган ва сотилиши керак бўлган маҳсулотдир.
13.2. Тайёр маҳсулот баҳолаш ва унинг
номенклатураси
Маҳсулот (иш, хизмат) одатда маьлум бир қийматда баҳоланади ва сотилади.
Баҳо – қийматнинг пулдаги ифодасидир. Унинг асосини у ёки бу маҳсулотни тайёрлаш билан бғглик ижтимоий зарурурий меҳнат ташқил қилади.
Тайёр маҳсулот (иш, хизмат)нинг сотиш қийматини белгилашда “Товар-моддий захиралар” номли 4-сон БҲМАдан фойдаланилади. 4-сон БҲМАнинг 7-бандига биноан тайёр маҳсулотлар энг кам баҳода баҳоланиши керак: таннархда ёки соф сотилиш қийматида.
Ҳисобот даври охирида маҳсулотнинг ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархини аниқлаш мумкин. Лекин маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши ҳар куни содир бўлади, шу сабабдан жорий ҳисобда маҳсулотни шартли баҳолаш керак. Тайёр маҳсулотларнинг оператив ҳисоби ишлаб чиқариш режа таннархида ёки шартнома баҳосидан ёхуд чакана баҳода юритилади.
Ушбу стандартда маҳсулот (иш, хизматлар)нинг сотилиши (21 – 22) бандлар тартиби қўйидагича баён қилинган:
Материаллар ва маҳсулот (тш, хизмат)ларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бошқа хом-ашё, агар улардан тайёрланган маҳсулот бозор (кундалик) нархида сотилса, қийматидан паст нархда арзонлаштирилмайди. Бироқ агар омборда мавжуд бўлган нахдаги материалдан тайёрланган тайёр маҳсулотнинг таннархи сотиш соф қийматидан ошиб кетса, материаллар сотиш соф қийматича арзонлаштирилади. Бундай вазиятларда материаллар қийматини ўлчашнинг мавжуд шаклларидан энг яхшиси бўлиши мумкин.
Сотишнинг соф қиймати – ишлаб чиқариш тугаллаш ва маҳсулотни сотиш билан боғлик бўлган бутлаш ҳаражатлари чиқариб ташланган холда ТМЗни сотишнинг ҳисоб-китоб нархидир.
Демак, мазкур БҲМАдаги баҳолашга мувофиқ, агар корхона ишлаб чиқарилган маҳсулотининг таннархи маҳсулотни сотиш режасидан ёки бозордаги жорий нархлардан ошиб кетса, корхона ўзининг маҳсулотини соф қийматигача арзонлаштириши мумкин. Лекин қўйидаги ҳолларда тайёр маҳсулот сотишнинг соф қийматидан арзон баҳоланиши мумкин:

  1. Захираларни сотиш нархи арзонлашганда;

  2. Захираларга зарар етганда;

  3. Захиралар тўла ва қисман эскирганда.

Корхоналарда маҳсулотнинг режа ва ҳақиқий таннархини ҳисоби даври якунида тартибга солиб керак. Ҳақиқий таннарх ҳисобот давр охирида аниқланади. Режа таннарх эса олдиндан белгиланади. Ҳисобот даври охирида ҳақиқий таннарз режа таннархдан кам ёки кўп бўлиши мумкин.
Тайёр маҳсулотлар қайси ҳисобваракларда ҳисобга олинган бўлса, оғишишлар ҳам шу ҳисобварақларда тежалган бўлса – қизил сторно усулида, ортиқча ҳаражат бўлса – оддий сиёхда акс эттирилади.

Download 164,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish