13.9. Консигнация муомалалари ҳисоби Бир томоннинг (консигнантнинг) бошқа томонга (консигнатор) хорижий мамлакат омборидаги товарни ўз номидан, бироқ консигнант ҳисобига сотиш туғрисидаги топшириғи консигнация дейилади.
Консигнаторни – консигнация савдосини ташқил қилиш топширигини бажаришни ўз зиммасига олувчи, бироқ товарнинг эгаси ҳисобланмаган шахсни тақдирлаш миқдори ва тартиби консигнация шартномасида сотиладиган товар қийматининг муайян фоизи кўринишида ёки энг кам нарх билан сотиш нархи ўртасидаги фарқ кўринишида берилади.
Корхоналар томонидан консигнация шартлари асосан олинадиган товарлар 004 – “Комиссия олинган товарлар” балансдан ташқари ҳисобварағида ҳисобга олиниши керак.
Консигнация муомалаларини ҳисобга олиш Адлия вазирлиги томонидан 1999 йилнинг 21 январида рўйхатга олинган Молия вазирлигининг “Констгнация операциялари бухгалтерия ҳисобининг хусусятлари туғрисидаги” тушунтириш, “Товар-моддий захиралар” номли 4-сон БҲМА ҳамда Молия вазирлиги, Давлат Солиқ Қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Марказий банк томонидан 2001 йил 7 ноябрда қабул қилинган “Бухгалтерия ҳисоби, статистика бошқа ҳисоботда хорижий валюта муомалаларини акс эттириш тартиби туғрисидаги Низом” билан тартибга солинади.
Консигнация асосида амалга ошириладиган муомалаларда даромаддан ажратма ва ҚҚС тўлаш алоҳида хусусятларга эга. Буни қўйидаги муомалаларда кўриб чиқамиз.
Фаолиятнинг асосий йўналиши бўйича даромад (фойда) солиғи ва ҚҚСни тўловчилар.
Консигнация товарининг келиб тушиш пайтида ҳисобланган ва тўланган ҚҚС суммасига:
Д-т 4410 – “Солиқ бўйича бўнак тўловлари”
К-т 6410 – “Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик”
Д-т 6410 – “Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик”
К-т 5110 – “Ҳисоб-китоб счёти”
Божхона божлари ва акциз солиғини ҳисоблаб ёзиш ва тўлаш:
Товар инвойси БРЮ бўйича консигнант даромади ва консигнант даромади қийматига (агар бу шартнома шартларида кўзда тўтилган бўлса) сотиш кунига бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича: