3. Тайёр маҳсулот (ишлар, хизматлар) ва уни ҳисобга олиш вазифалари



Download 164,5 Kb.
bet6/11
Sana25.02.2022
Hajmi164,5 Kb.
#293367
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
13 ТАЙЁР МАҲСУЛОТ ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР ВА УНИНГ СОТИЛИШИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

13.5. Сотиш ҳаражатлари ҳисоби
Маҳсулотни реализация қилиш бир қанча ҳаражатларни келтириб чиқаради. Бундай турдаги ҳаражатлар сотиш ҳаражатлар дейилади. Ушбу турдаги ҳаражатларни туғри, аниқ ва ўз вақктида акс эттириш ҳар бир корхонанинг молиявий натижаларини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.
Сотиш ҳаражатларини ҳисобга олиш “Ҳаражатлар таркиби туғрисидаги Низом”га асосан амалга оширилади. Низомга биноан сотиш ҳаражатлари таркибига қўйидагилар киритилади:

  • Темир йўл, сув, автомобиль, от-уловда ташиш ҳаражатлари ҳамда танспорт воситалри бекор туриб қолганлиги учун тўланган жарималар;

  • Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг иш ҳаражатлари;

  • Маҳсулот (иш, хизматлар)ни сотиш билан боғлик меҳнатга ҳақ тўлаш ҳаражатлари, маьмурий-бошқарув ходимларидан ташқари;

  • Уларнинг ижтимоий суғўрта ажратмалари;

  • Савдо эхтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар, иншоатлар ва хоналарни ижарага олиш, сақлаш ва тўзатиш ҳаражатлари;

  • Асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси;

  • Санитария кийим-боши, ошхона дастурхон ва сочиқлар, ошхона идиш-товоғи ва анжомлар эскириши;

  • Газ, ёкилғи, электр энергияси ҳаражатлари;

  • Товаарларни сақлаш, уларга ишлов бериш ва уларни сортларга ажратиш ҳаражатлари;

  • Савдо рекламаси ҳаражатлари;

  • Ташиш, сақлаш ва сотиш чоғида товарларнинг норма доирасида ва ундан ортиқча йўқотилиши;

  • Ураш-жойлаш материаллари ҳаражатлари;

  • Мол-мулкни мажбурий суғўрта қилиш ҳаражатлари;

  • Меҳнатни мухофаза қилиш ва техника хавфсизлиги ҳаражатлари;

  • Вентиляторлар, машиналар ва уларнинг ҳаракатланувчи кисмларини ўрнатиш ва сақлаш, тўйнуқлар, ўйиқлар ва бошқаларнинг атрофини ўраш бўйича жорий (номукаммал тусдаги) ҳаражатлар;

  • Маҳсус кийим-бош ва пойафзални ювиш ва тўзатишга материаллар қиймати;

  • Умумий овқатланиш ва савдо ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилганлиги учун тиббиёт муассасаларига хақ тўлаш;

  • Касса хўжалигини ва тушум инкассациясини юритиш чиқимлари;

  • Умумий овқатланиш корхоналарида коғоз салфеткалар, коғоз дастурхонлар, коғоз стаканлар ва тарелкалар, бир марталик фойдаланиладиган анжомлар қиймати;

  • Сотиш бозорларини ўрганиш бўйича белгиган нормативлар доирасида ва ундан ортиқча ҳаражатлар (маркетинга, рекламага сарфланган ҳаражатлар);

  • Илгари иш жойи бўйича лавозим оклад миқдори сақланган ҳолда бошқа ташқилотлар корхоналардан, шунингдек ўриндошлик бўйича ходимларга тўланиладиган окладлардаги фарқ;

  • Совун, аптека, дори-дормон воситаларининг қиймати;

  • Солиқлар (ер учун, мулк учун, автотранспорт воситалари учун);

  • Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлашга ва таьмирлашга ажратмалар;

  • Банк хизматларига тўловлар;

Юқорида биз келтирган ҳаражатлари 9410 – “Сотиш бўйича ҳаражатлар” ҳисобварағида ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ транзит ҳисобварақ бўлиб, қайси давр бўлмасин. Унинг ой бошида қолдиқ суммаси бўлмайди. Унинг дебет томонида товарларни сотиш билан боғлик бўлган ҳаражатлар кўрсатилса, кредит томонида ушбу ҳаражатларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Бу сумма фойданинг камайишига олиб келади, яьни фойда ҳисобидан қопланади.
9410 – “Сотиш бўйича ҳаражатлар” ҳисобварағининг аналитик ҳисоби 15-сонли қайдномада ҳаражатларнинг дебет ва кредит обороти бўйича кўрсатилади. Дебет обороти бўйича №1, 2, 7, 10/1-журнал-ордерларида акс эттирилса, кредит бўйича оборот суммалари эса №11-журнал-ордерда акс эттирилади.
Сотиш ҳаражатлари ҳар ойда тўлиқ суммада қўйидаги ёзув билан молиявий натижаларга ўтказилади.
Д-т 9900 – “Якуний молиявий натижа”
К-т 9410 – “Сотиш ҳаражатлари”

Download 164,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish