3-Мавзу Технология фанини ўқитиш методлари
Режа
1. Анъанавий (оғзаки, кўргазмали, амалий муаммоли) методлар.
2. Ноьананавий ўқитиш методлари
Таянч сўз ва иборалари ; ананавий, ноьананавий, метод, муаммо.
Маруза матн
Технология фанини ўқитиш методлари деганда –ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликда бажарадиган фаоллияти усуллари тушинилади. Бу усуллар ўқувчиларнинг билимларини кўникма ва малакаларини эгаллашга, дунё қарашини шакиллантиришига, мустақил равишда билим олиш ва билимлардан амалда фойдаланиш қобилятини оширишга қаратилган бўлади. Технология фанининг ҳар бир методи, бир қатор методик усулларни, уларнинг таркибий қисмларини ўз ичига олади .
1.анъанавий ўқитиш методи - бу ўқитиш методини 5 та гуруҳга бўлиш мумкин:
2. оғзаки метод –бу ўқув материалини баён қилишни назарда тутадики, унинг натижасида янги техника , меҳнат тушунчалари очиб берилади, машиналар, меҳнат ва технологик жараёнлар ҳақидаги техник ижтимоий маълумотлар ўрганиб чиқилади, меҳнат йўллари ва топшириқларини бажариш юзасидан тушунчалар берилади. Бу метод асосида ўқитувчини жонли сўзи ётади, бу сўз эса ўқитувчиларга кучли ҳиссий таъсир кўрсатади, уларнинг тасаввурини бойитади, ижодий фикр юритишга ундайди, кўпгина шахсий, ижобий сифатларини таркиб топтиришга ёрдам беради. Оғзаки метод қуйидаги усуллардан фойдаланиб олиб борилади:
- мавзунинг мазмуни ҳикоя қилиб берилади;
- мавзунинг мазмуни равон тил билан тушунтирилади;
- мавзунинг мазмуни тўғрисида ўқувчилар билан суҳбат ўтказилади.
- Кўргазмали метод – бу метод ўқув материалини баён қилиш жараёнида қуйидагиларни кўрсатишни назарда тутади:
1. табиий намуналар (машина, станок, механизм , асбоб ва ҳ.к.).
2. ҳажмдор қўлланмалар (плакатлар, моделлар, схемалар).
3. экранли қўлланмалар ( диафилм, кинофилм ва ҳ.к. ).
Бунда қуйидги усуллардан фойдаланилади.
1. Намойиш қилиш;
2. Амалда кўрсатиш;
3. Экскурсия.
Амалий метод- бу методда ўқитувчи томонидан қуйидаги ишлар бажариб
кўрсатилади ва тушунтириб берилади, топшириқни ўқувчилар мустақил бажара олиши учун шароит яратади:
1.Меҳнат, кўникма ва малакаларини шакиллантириш.
2. Машқлар бажариш.
3.Йўлланмалар бериш.
4.Ўқув қўлланмалари билан ишлашни ўргатиш.
5. Амалий иш натижалари.
Амалий метод- технология усулларини бажариш соҳасида машқлар ,кўникма ва малакаларни таркиб топтириш ҳамда мустаҳкамлаш мақсадида меҳнат ҳаракатларини кўп марта такрорлаш билан ажралиб туради.
Муаммоли метод – бу методнинг муҳим хусусияти шундан иборатки ўқувчиларга билимлар тайёр ҳолда баён қилинмайди, балки ўқувчилар олдига мустақил ҳал этиш учун битта ёки бир нечта муаммолар қўйилади. Бу муаммолар қуйидагича ҳал қилинади:
мавзу бўйича бериладиган саволлар юзасидан муаммоли вазиятини ўқитувчи ташкил қилади .Муаммоли вазиятини бартараф қилишга йўл кўрсатувчи саволлар ёрдамида ўқитувчи ўқувчиларни жалб қилади, ўқувчилар муаммоли вазият ҳолатда бўлади ва ўқитувчини фикрлаш фаолиятини кузатади .
-ўқитувчи муаммоли вазиятни ҳосил қилади ўқувчилар билан биргаликда ҳал қилади.
-ўқитувчи муаммоли вазиятни вужудга келтиради ўқувчи эса мустақил равишда ва муаммоли вазиятни ҳал қилади, хулосани ўқитувчи билан биргаликда чиқаради
-ўқитувчи меҳнат топшириғини бажаришда муаммоли вазият ҳосил қилиш учун шароит яратади,муаммоли вазиятни эса ўқувчилар яратади. Ўқитувчи фақат хулоса чиқаришга ёрдам беради.
2.Ноанъанавий ўқитиш методлари.
Педагог олимларнинг йиллар давомида таълим тизимида нега ўқитамиз? Нимани ўқитамиз? Қандай ўқитамиз? Саволларга жавоб излаш билан бир қаторда қандай қилиб самарали ва натижали ўқитиш мумкин?-деган саволга ҳам жавоб қидирдилар.Бу эса ўқув жараёнини технологиялаштиришга, яни ўқитишни ишлаб-чиқаришга оид аниқ кафолатланган натижа берадиган технологик жараёнга айлантиришга уриниб кўриш мумкин деган фикрга олиб келди. Бундай фикирнинг туғулиши педагогика фанида янги педагогик технология йўналишини юзага келтиради. Бугунги кунда таълим муассасаларининг, ўқув-тарбиявий жараёнида педагогик технологиялардан фойдаланишга аълоҳида эътибор берилмоқда чунки бунда шахс ривожлантирилади, таълим жараёнида кенг жорий этилади, мақсад ва назарий билимлар олдиндан аниқланади, янги восита ва ахборот усулларини қўллашга асосланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |