- Ахлоқий тарбия ўқувчилар онги, ҳаёти, турмуш тарзига муайян жамият томонидан тан олинган ва риоя қилиниши зарур бўлган тартиб, одоб, ўзаро муносабат, мулоқот ва хулқ-атвор қоидалари, мезонларни сингдириш жараёни
- Ахлоқий меъёр жамият томонидан тан олинган бўлиб, унда яшовчи кишилар томонидан бажарилиши мажбурий-ихтиёрий бўлган қоида ҳисобланади
Ахлоқ категорияси - Ахлоқ (лот. “moralis” – хулқ-атвор) ижтимоий онг шаклларидан бири ҳисобланиб, ижтимоий муносабатлар ва шахс хатти-ҳаракатини тартибга солувчи, муайян жамият томонидан тан олинган, риоя қилиниши зарур бўлган тартиб, одоб, ўзаро муносабат, мулоқот, хулқ-атвор қоидалари, мезонларининг мажмуи сифатида акс этади
Қуръони Карим ва Ҳадиси Шарифлардаги ахлоққа оид ибратли маслаҳатлар, ҳикоятлар асрлар давомида таркиб топган миллий урф-одатлар, анъана ва қадриятлар мазмунида ўз ифодасига эга бўлган. Шарқ мутафаккирлари Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Наср Фаробий, Абу Али Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Аҳмад ал-Фарғоний, Имом Исмоил ал-Бухорий, Аҳмад Яссавий, Баҳовуддин Наҳшбанд, Амир Темур, Муҳаммад Тарағай Улуғбек, Абдураҳмон Жомий, Саъдий Шерозий Алишер Навой ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқаларнинг ахлоқ ҳақидаги қарашлари бугунги кунда ҳам ўз ифодасини топган. - Қуръони Карим ва Ҳадиси Шарифлардаги ахлоққа оид ибратли маслаҳатлар, ҳикоятлар асрлар давомида таркиб топган миллий урф-одатлар, анъана ва қадриятлар мазмунида ўз ифодасига эга бўлган. Шарқ мутафаккирлари Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Наср Фаробий, Абу Али Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Аҳмад ал-Фарғоний, Имом Исмоил ал-Бухорий, Аҳмад Яссавий, Баҳовуддин Наҳшбанд, Амир Темур, Муҳаммад Тарағай Улуғбек, Абдураҳмон Жомий, Саъдий Шерозий Алишер Навой ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқаларнинг ахлоқ ҳақидаги қарашлари бугунги кунда ҳам ўз ифодасини топган.
Имом Исмоил ал-Бухорий “Ахлоқнинг яхши бўлиши, таомнинг покизалиги, ростлик ва омонатга хиёнат қилмаслик – мана шу тўрт хислатни Оллоҳ Таоло сенга берган бўлса, дунёвий ишлардан четда қолган бўлсанг ҳам, зарари йўқдир”, деган эди. Абдулла Авлонийнинг фикрига кўра, ахлоқий тарбия инсонларни яхшиликка чақирувчи, ёмонликдан қайтарувчи бир омил, яхши хулқларнинг яхшилиги, ёмон хулқларнинг ёмонлигини дадил ва мисоллар билан баён қиладиган китобдир. - Имом Исмоил ал-Бухорий “Ахлоқнинг яхши бўлиши, таомнинг покизалиги, ростлик ва омонатга хиёнат қилмаслик – мана шу тўрт хислатни Оллоҳ Таоло сенга берган бўлса, дунёвий ишлардан четда қолган бўлсанг ҳам, зарари йўқдир”, деган эди. Абдулла Авлонийнинг фикрига кўра, ахлоқий тарбия инсонларни яхшиликка чақирувчи, ёмонликдан қайтарувчи бир омил, яхши хулқларнинг яхшилиги, ёмон хулқларнинг ёмонлигини дадил ва мисоллар билан баён қиладиган китобдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |