Жахон мамлакатларида суғурта ташкилотларини турлари ва амалга ошириладиган суғурта турлари
Жахонда иш олиб бораётган неча 10 минглаб катта кичик суғурта ташкилотлари, уларнинг филиаллари тузилиши бир хил эмас. Бу ташкилотларни қуйидаги гурухларга бўлиш мумкин:
фуқароларнинг барча табақаларга хизмат қилувчи акциялари биржа ва бошқа йул билан сотиладиган эркин суғурта компаниялари;
хусусий хиссадорлик суғурта компаниялари, бу ташкилотларнинг хусусияти шундан иборатки унинг акцияларига маълум доирадаги шахслар эгалик қиладилар. Жамият қарори билан ишончли кишилар уларнинг акцияларини сотиб олиши мумкин;
давлат суғурта компаниялари, уларнинг акцияларига давлат тула ёки қисман эгалик қилади. Бундан ташқари давлат томонидан айрим ихтисослашган суғурта ташкилотлари барпо қилиниши мумкин. Бу ташкилотлар экспортни суғурталаш ёки қайта суғурталашга ёрдам беришлари мумкин;
ўзаро суғурталаш жамиятлари. Айрим ишлаб чиқариш сохалари бундай суғурта компаниялари тузилиб уларни асосий мақсади фойда олиш булмасдан мураккаб вазиятларда бир-бирларига узаро ёрдам курсатишдир;
айрим саноат ва савдо тармоқларига хизмат қилувчи ихтисослашган суғурта ташкилотлари. Масалан, авиация сохасида суғурталаш чегараланган булгани учун, улар уз тармоқлари бўйича ихтисослашган ташкилотларни тузадилар;
Бу санаб утилган суғурта ташкилотларининг даромадлари суғурта тўловлари, чиқарган акциялар бўйича дивидендлар хисобига шаклланади.
Суғурта ташкилотлари ихтисослашган ва ихтисослашмаган асосда уз ишларини ташкил қиладилар, ихтисослашмаган суғурта ташкилотлари суғуртанинг бир неча турлари бўйича уз фаолиятларини амалга оширадилар. Ихтисослашган суғурта ташкилотлари купинча 1-2 ихтисосли йўналишларда иш олиб борадилар. Дастлаб шуни айтиш керакки, бундай ихтисослашиш 1978 йил 1 январдан бошлаб ташкил қилинган Европа Иқтисодий Ҳамкорлик тизимида тўлароқ ифодасини топган. Бу тизимда суғуртанинг барча турлари дастлабки икки турга булинади: узоқ муддатли ва қисқа муддатли умумий суғурта гурухлари.
Узоқ муддатли суғурта турларига қуйидаги суғурта йўналишлари киради:
Ҳаётни суғурталаш;
Никох ва фарзанд таваллудини суғурталаш;
Узлуксиз сог-саломатлик суғуртаси;
Капиталнинг қайта суғуртаси;
Пенсия суғуртаси;
Бошқа хиллардаги узоқ муддатли суғурта усуллари.
Суғуртанинг умумий турлари қуйидагилардан иборт:
Бахтсизлик ходисаларидан суғурталаш;
Бетоблик суғуртаси;
Автомобил суғуртаси;
Темир йул вагонлари суғуртаси;
Самолётлар суғуртаси;
Кемалар суғуртаси;
Юкларни транспорт суғуртаси;
Мулкларни ёнгин ва табиий офатлардан суғурталаш;
Транспорт хайдовчиларини фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси;
Авиакомпания эгаларини фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси;
Кема эгаларининг фуқаролик жавобгарлик суғуртаси;
Умумий жавобгарлик суғуртаси;
Молиявий зарарлар суғуртаси;
Суд ҳаражатлари бўйича тўловлар суғуртаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |