Суғурта ташкилотларининг даромади ва ҳаражатлари Суғурта ташкилотлари даромад ва ҳаражатларининг мувозанати уларнинг барқарорлигини ифода қилади.
Суғурталовчилар зиммаларига олган суғурта мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш мақсадида шахсий суғурта бўйича бўлғуси тўловлар, мулкий ва жавобгарлик суғуртаси бўйича захираларни вужудга келтирадилар. Бу захиралар мусодара қилиниши мумкин эмас. Улар соликлар тулангандан кейин қоладиган ва ўз ихтиёрларига келиб тушадиган даромадларидан уз фаолиятларини таъминлаш учун зарур булган фондлар ташкил қилишлари мумкин.
Суғурта ташкилотларининг даромадлари суғурта тадбирларидан инвестиция фаолиятларидан ва бошқа тушумлар хисобидан шаклланиши мумкин. Суғурта тўловлари суғурта ташкилотларининг бирламчи даромадидир. Унинг асосида суғурта маблагларининг доимий ҳаражатлари амалга оширилади, шу билан бирга у инвестиция фаолиятини маблағ билан таъминлашининг манбаи хисобланади.
Суғурта ҳаражатларига маблаг сарфлаш билан унинг ихтиёрига даромадларнинг келиб тушиши уртасида муайан вақт ўтади. Бу вақт давомида даромад билан ҳаражатнинг фарқидан, яъни даромадларни ҳаражатлардан ошган қисмидан фойдаланиш мумкин. Шахсий суғуртада захира маблағлари 10 ва ундан куп даврда суғурта ихтиёрида булиши мумкин ундан ташқари алохида захира ва резерв фондлари шаклланади. Демак, улар ун йиллар давомида ҳаракатсиз ётиши мумкин. Бу имкониятлар суғурта фондидан суғурталовчининг қарз фондини шакллантиришга, тижорат муносабатларида қатнашишга имкон беради.
Суғурталовчининг бу маблаглари иқтисодиётнинг ҳар бир тармоғига кредит тўғридан-тўғри бериш қимматбахо қоғозлар сотиб олиш ва бошқа мақсадлар учун фойдаланилиши мумкин.
Бундан ташқари суғурта ташкилотлари кадрлар тайёрлаш, маслахат бериш ва бошқа хизмат курсатишдан ҳам даромад олишлари мумкин.
Суғурта ташкилотларининг ҳаражатлари суғурта фондининг тақсимланиши жараёнида шаклланиши мумкин. Бу ҳаражатлар икки бир-бирига боғлиқ иқтисодий жараёнга хизмат қилади.
Суғурта бўйича зарарларни қоплаш мажбуриятларини суғурталанувчиларга тулаш.
Суғурта ташкилоти фаолиятини маблаг билан таъминлаш. Ҳаражатларни қуйидаги моддаларга ажратиш мумкин:
Суғурта қопламалари ва суғурта таъминотига маблаг ажратиш;
Суғурта резервларига маблаг ажратиш;
Огохлантириш тадбирларига маблаг ажратиш;
Маблаглардан бир қисмини қайта суғурталашга утказиш;
Суғуртани бошқаришга маблаг ажратиш;
Бошқа ҳаражатлар.
Бу ҳаражатларнинг ҳаммаси суғурта хизматларининг таннархини ташкил қилади. Таннархни икки гурухга булиш мумкин:
Кенг маънодаги таннарх;
Тор маънодаги таннарх.
Юқоридаги санаб ўтилган барча ҳаражатлар кенг маънодаги ҳаражатларга киради. Суғуртани бошқариш ҳаражатлари эса (маъмурий) тор маънодаги таннархга мисол булади.
Жахон амалиётида суғуртанинг бошқариш ҳаражатлари эквизацион инкасса, тугаллаш ва бошқариш ҳаражатларига булинади. Эквизацион ҳаражатлар шартнома тузиш мақсадларида амалга оширилади. Шартнома тузишдан олдин тиббиёт кўригидан ўтиш керак.
Инкасса ҳаражатлари суғурта тўловларини тўлаш билан боғлиқ бўлиб, ходимларга меҳнат хақи сифатида берилади. Тугаллаш ҳаражатларига суғурта комиссиялари ва экспортларнинг суғурта ходисаси содир булган жойларга боришлари билан боғлиқ йул хақи, суд ҳаражатлари, алоқа ҳаражатлари ва бошқалар киради. Бошқариш ҳаражатлари ходимларнинг маъмурий идора ҳаражатларидан ташкил топади.
Суғурталанувчининг даромад ва ҳаражатларини таққослаб суғурта тадбирларининг якунлари аниқланади. Бу курсаткич суғурта ташкилотининг барча фаолияти ва суғурталашнинг ҳар бири бўйича хисобланади.
Молиявий натижа икки курсаткич билан ифодаланади:
Суғурталовчининг фойдаси (зарари);
Бадаллар резервининг купайиши.
Суғурта тадбирларидан олинадиган фойда суғурта хизматлари курсатиш бахоси билан унинг таннархи уртасидаги фарқ сифатида хисобланади. Даромадлик даражаси рентабеллик сифатида йиллик фойда миқдорини йиллик суғурта бадаллари миқдорига муносабати сифатида аниқланади.
Суғурта тадбирларидан олинадиган фойдадан ташқари инвестиция тадбирларидан ҳам фойда олиниши мумкин.
Суғурта ташкилотининг суғурта тадбирлари ва инвестиция фаолиятидан олинадиган даромадлари даромад солигига тортилади.
Суғурта ходисаларининг тасодифий содир булиши қулай шароитлар ва айрим йилларда ортиқча маблаглардан захира фондини шакллантиришни тақозо этади. Бу тадбир суғурта ташкилотлари молиявий ахволини барқарор булишини таъминлайди.
Резерв-(захира)фондларини манбаи нетто ставкасининг ортиб қолган маблаги бўлиб, бу қолдиқ, йилдан йилга кўпайиб ва ноқулай йилда сарфлаш учун тўпланиб борилади. Ноқулай йилларда ҳаражатларнинг даромадларидан ортган қисми ана шу резерв фондлари хисобидан қопланади.
Суғурта сохасида зарарнинг 3 хили кузатилади.
Биринчи хилга ҳар йили такрорланиб турадиган бир меъёрдаги зарарлар хажми киради, иккинчисига уртача зарардан купроқ содир булган зарарлар, учинчисига эса улкан сифатлар натижасида хосил булган катта миқёсдаги зарарлар киради. Биринчи ва иккинчи хил зарарларни суғурта ташкилоти хисобидаги захира фондлари хисобидан қопланса, учинчи хилдаги зарарлар эса катта миқдордаги захира фондини ташкил қилишни талаб қилади.
Катта миқдордаги захира фондлари бир неча суғурта ташкилоти иштирокида ташкил қилиниши мумкин. Бундай фондларни ташкил қилишда қайта суғурталаш усулларидан ҳам фойдаланиш тақдим қилинади. Бундан ташқари суғурта захираларини шакллантиришда бадаллар резервлардан ҳам фойдаланилади.