қайта суғурталашнинг мохияти ва зарурлиги
Жахон иқтисодиётининг ривожланиши ва янгидан-янги замонавий технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш натижасида юқори қийматга эга бўлган техника, траспорт воситалари ва бошқалар пайдо бўлди. Хусусан, ХХ асрнинг иккинчи ярмида атом электр станциялари, атом сув ости кемалари ҳамда йирик авиалайнерлар ишлаб чиқариш ривожланди. Бунга ухшаш объектларни куплаб келтириш мумкин.
Маълумки, юқорида қайд қилинган объектлар ва қурилмаларнинг қиймати бир неча 10 миллион долларни ташкил этади. Шундан бир нечтасини суғуртавий химояга олиш алохида суғурта компанияси учун муайян қийинчиликларни келтириб чиқаради. Баъзи холларда, хаттоки молиявий барқарор булган йирик суғурта компанияси ҳам бир нечта атом электр станцияларини тулалигича суғурта химоясига оломаслиги мумкин.
Суғурта компанияси етарли миқдорда маблаги булмай туриб, йирик қийматга эга булган самолёт ёки юк кемасини суғурталаса суғурта ходисаси рўй берганда тегишли қопламани тула олмайди ва банкрот булиши мумкин. Суғурта компанияларининг молиявий барқарор фаолият курсатишни таъминловчи усуллардан бири - қайта суғурта тизимидир.
Дунёда дастлабки қайта суғурта қилиш компанияси, бундан қарийб 150 йил олдин Германияда ташкил этилган. Ушбу қайта суғурталаш компаниясини ташкил қилишдан асосий мақсад, суғурта компанияларини молиявий барқарорлигини таъминлашга қаратилган. қайта суғурта қилиш, уз мохиятига кўра рискни тақсимлаш билан боглиқ иқтисодий муносабатлар йигиндисидир. қайта суғурта қилиш операцияларини оддий суғурта компаниялари ва ихтисослашган қайта суғурта қилиш компаниялари ҳам амалга оширишлари мумкин. Ўзбекистон Республикасининг аввалги «Суғурта тўғрисида»ги қонунининг 11-моддасига мувофиқ, қайта суғурта қилиш суғурталовчининг суғурта товон пулини ёки суғурта сўммасини тўлаш хавфини бутунлай ёки қисман бошқа суғурта ташкилотига (ташкилотларига) улар уртасида тузилган қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича топширишдир.
қайта суғурталаш муносабатларини ифодаловчи атамалар ва уларни гурухлаш
қайта суғурталаш жараёни суғурта муносабатларининг узига хос кўринишларидан бири хисобланади. Ушбу жараёнда қатнашувчи томонларнинг ўзаро муносабатини тегишли атамалар асосида ифодалаш қайта суғурта қилиш механизмини чуқурроқ, ўзлаштириб олиш учун имконият яратади.
қайта суғурталаш-суғурталашга рискни қабул қилиш балки боглиқ иқтисодий муносабатлар тизими (рискларни бирламчи жойлаштириш) суғурталовчи мувозанатлашган суғурта портфелини яратиш ва суғурта операцияларини молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида қабул қилиб олинган рискни бир қисмини узаро келишган холда бошқа суғурталовчига бериши (рискни иккиламчи жойлаштириш). қайта суғурталаш операциялари билан бир қаторда асосан, ихтисослашган қайта суғурталаш компаниялари амалга оширади. қайта суғурталаш актив (рискни бериш) ва пассив (рискни қабул қилиб олиш) кўринишида бўлади. Бундан ташқари қайта суғурталаш нисбий ва нонисбий шаклда булади.
Айрим холатларда қайта суғурталаш операциялари қайта суғурталовчи брокер икки томон, яъни суғурта компанияси ва қайта суғурталовчи компания уртасидаги воситачидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |