3-Мавзу: су/урта атамалари ва тушунчалари



Download 0,65 Mb.
bet53/61
Sana17.07.2022
Hajmi0,65 Mb.
#818134
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   61
Bog'liq
sugurta ishi

Қўшимча адабиётлар:

  1. А.Н.Зубец. Страховой маркетинг.-М.: издательство «АНКИЛ», 1998 г.

  2. И.Т.Балабанов, В.Н.Степанов. Занимательное страхование. –М.: издательство «Финасу и стратистика», 1998 г.

  3. Приктикум по страховому делу. Под ред. В.И.Рябикина. –М.: издательство «Финстатиформ». 1998 г.

  4. Х.М.Шеннаев. Страхование как стратигическая сфера экономики. –журнал «Экономика и статистика», №1 1998 г.



12-Мавзу: Суғурта фаолиятининг молиявий асослари


Режа



  1. Суғурта ташкилотлари молиясининг ташкилий асослари ва хусусиятлари

  2. Суғурта ташкилотларининг даромадлари ва ҳаражатлари

  3. Суғурта ходимларининг иш хақи ва рагбатлантириш тизими

  4. Молиявий режалаштириш ва хисоботлар тузиш

Суғурта ташкилотлари молиясининг ташкилий асослари ва хусусиятлари

Мамлакатимизда суғурта ташкилотларининг молияси табиий офатлар, кутилмаган ходисалар натижасида етказилган зарарларни қоплаш ва уларни олдини олиш мақсадида шаклланган пул ресурслари фондлари билан боғлиқ муносабатларни ифода этади.


Республикамиз мустақилликка эришгандан кейин марказлашган суғурта фонди ўрнига марказлашмаган айрим давлат акциядорлик ва хусусий суғурта компанияларининг молияси шаклланди.
Мустақиллик йилларида суғурта марказлашган тартибда эмас, балки марказлашмаган тартибда бошқарила бошланди. Хозирда ҳар бир суғурта ташкилоти узининг мустақил молиясига эга бўлиб, улар орасида давлат акциядорлик суғурта ташкилотлари Ўзагросуғурта, Кафолат, Ўзбекинвест ва Мадад суғурта ташкилотларининг мустақил молиялари марказий ўрин тутади.
Хозирда суғурта ташкилотларининг молиясини ташкил этувчи пул муносабатлари икки йўналишда амалга оширилмоқда:



  1. Суғурта химояси ташкил қилиш билан боғлиқ пул муносабатлари;

  2. Суғурта фондини ташкил қилиш билан боғлиқ пул муносабатлари;

Ўз навбатида суғурта химоясини шакллантирувчи пул муносабатлари яна икки босқичдан утди. Биринчи босқичида суғурта фондини шакллантирувчи тақсимлаш муносабатлари, иккинчи босқичда ундан фойдаланиш билан боғлиқ инвестиция муносабатлари амалга оширилади.


Суғурта фондлари тариф асосида хисобланадиган суғурта тўловлари асосида шаклланади.
Суғурта тўловларини қабул қилиш ва унинг сарфланиши бир вақтда содир булмасдан, турли вақтларда содир булади. Тупланган суғурта маблагларининг бир қисми суғурта ташкилоти ихтиёрида қолади. Лекин бозор иқтисодиёти даврида суғурта ташкилоти фақат уз ҳаражатларини қоплаш билан чегараланмай, балки фойда олишни ҳам кузда тутади.
Шуни айтиш керакки, бу ўринда «фойда» атамаси шартли маънода қулланилади, чунки суғурта ташкилотлари миллий даромад хосил қилишда қатнашмайдилар. Шунинг учун улар катта хажмда фойда олишга интилмасликлари керак, чунки бунинг натижасида суғурта ташкилоти билан суғурталанувчи ўртасидаги эквивалентлик тамойили бузилади.
Фойда деганда - шундай ижобий натижа кузда тутиладики, суғурта химоясини амалга ошириш мақсадида даромадларнинг ҳаражатлардан ошган холда мувозанатланиши таъминланади. Шунга қарамасдан ҳудудда камроқ зарар курилса, суғурта ташкилотларининг фойда миқдори баъзан юқори булиши мумкин.
Суғурта ташкилотлари фойдасининг асосий манбаи унинг инвестиция фаолияти хисобланади. Бу фаолият натижасида суғурта фонди маблагларининг бир қисми тижорат мақсадларини кузлаб сарфланади.
Суғурта фаолиятининг мақсади улкан ижтимоий аҳамиятига эга бўлган кўрсатиладиган хизматлар бўлса, инвестиция фаолиятининг мақсади эса фойда олишдан иборат. Хақиқатдан ҳам бу икки йўналиш узаро узвий богланган.
Шундай қилиб суғурталанувчининг молиявий барқарорлигининг негизи уларнинг устав капиталини ва суғурта захираларини мавжуд бўлиши, шунингдек, қайта суғурта қилиш тизимидан олинган манфаатдорлик хисобланади.



Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish