3-мавзу. Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ташкил топиши ва унинг тарихий аҳамияти.
Режа
1.Мустақиллик арафасида республикадаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий аҳвол. 1991 йил август воқеалари. ГКЧП. Совет давлатининг таназзулга юз тутиши.
2. Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ташкил топиши ва унинг тарихий аҳамияти.
Адабиётлар
1. Шавкат Мирзиёев. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. 1-жилд, Т., “Ўзбекистон”, 2018
2. Шавкат Мирзиёев. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий
баҳодир. 2-жилд, Т., “Ўзбекистон, 2018.
3. Ислом Каримов. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. 6-жилд, Т., “Ўзбекистон”, 1998.
4. Алишер Азизхўжаев. Чин ўзбек иши. Т., “ Ўзбекистон”, 2011.
5. Илюхин В. Қабоҳат ёхуд...(“Ўзбеклар иши” деган уйдирма хусусида). Т., “Ўзбекистон”, 1993.
6. Қабоҳат салтанати. Т., “Ўзбекистон”, 1996.
7. Ўзбекистоннинг янги тарихи. Иккинчи китоб. Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида. Т., ”Ўзбекистон”, 2000.
8. Ўзбекистоннинг янги тарихи. Учинчи китоб. Мустақил Ўзбекистон тарихи. Т., “Ўзбекистон”, 2000.
9. Фитна санъати. I ва II китоблар, Т., “Фан”, 1993.
1. Мустақиллик арафасида республикадаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий аҳвол. 1991 йил август воқеалари. ГКЧП. Совет давлатининг таназзулга юз тутиши. XX асрнинг 90-йилларига келиб социалистик мамлакатларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва озодликка интилишнинг янги босқичи бошланди. Шарқий Европа мамлакатларида қарийб ярим аср ҳукм сурган тоталитар давлат тузуми инқирозга юз тутиб, демократик тартиботлар қарор топа бошлади. Югославия Социалистик Федератив Республикаси парчаланиб, унинг ўрнида бир неча мустақил республика, Чехославакия Социалистик Республикаси иккига бўлиниб, Чехия ва Словакия суверен давлатлари вужудга келди. Германия Федератив Республикаси ва Германия Демократик Республикаси бирлашиб, немислар яшайдиган улкан ҳудудда социалистик тузумга барҳам берилди. Айни чоғда собиқ СССР парчаланиб унинг ўрнида мустақил тараққиёт йўлини танлаган 15 мамлакат ташкил топди. Бошқача қилиб айтганда, бу даврга келиб кўпгина давлатларда мустақилликка эришиш масаласи дунёни кенг қамраб олган жараёнга айланди. 90-йилларнинг бошларига келиб Ўзбекистонда ҳам халқнинг ана шу азалий орзусини амалга ошириш кун тартибидаги бош масала бўлиб қолди.
Мамлакатда шундай вазият вужудга келдики, бир томондан, зўровонликка асосланган, маъмурий буйруқбозликка хос бўлган марказлашган давлат сақланиб қоладими ёки демократик жараёнлар чуқурлашуви эвазига иттифоқдош республикалар суверенитети таъминланадими? деган масала долзарб бўлиб қолди. Иккинчи томондан, ўша даврдаги СССР раҳбарияти мамлакат ичкарисидаги вазиятни тўғри боҳалай олмади, миллий республикаларда мустақилликка эришишга интилишнинг тобора кучайиб бораётганининг олдини ололмай қолди.
Хуллас, 90-йилларнинг бошларига келганда марказ ва иттифоқдош республикалар ўртасидаги муносабатлар кескинлашиб, марказий ҳокимиятнинг обрўйи пасайиб кетди. Сиёсий, иқтисодий ва хўжалик ҳаёти бошқарилмай қолди. Оқибатда турмушнинг барча соҳаларидаги салбий аҳволдан халқнинг кун сайин норозилиги ортиб, турмуш даражаси ёмонлаша бошлади. Ишлаб чиқариш ва меҳнат интизоми издан чиқди. Бу ҳол табиий равишда халқнинг кўзини очди, энди у эскича буйруқбозлик усулини қабул қила олмай қолди. Қисқа қилиб айтганда, шу вақтга келиб республикалар суверенитетини ва инсон ҳуқуқларини поймол қилган тоталитар бошқарувнинг истиқболсиз эканлигини ҳаётнинг ўзи кўрсата бошлади. Буни биргина собиқ СССРда халқ хўжалигини бозор иқтисодиётига ўтказиш ҳамда Янги Иттифоқ Шартномасини тайёрлаш борасидаги натижасиз қадамларда ҳам кўрса бўлади.
СССРда халқ хўжалигини бозор иқтисодига ўтказиш масаласи 1987 йили Ҳукумат Дастурида тилга олинган, у 1990 йил май ойида СССР Олий Совети III сессиясида муҳокама қилинган эди. Халқ депутатлари Ҳукумат Дастурини муҳокама қилар экан эканлар, бозор иқтисодига ўтиш объектив зарурият, бундан бошқа йўл йўқ, деган хулосага келдилар. Сессияда “Бошқариладиган бозор иқтисодига ўтиш ҳақида”ги қарорида бозор иқтисодига ўтиш иқтисодий ислоҳатларнинг асосий мазмунини ташкил қилади, деб қайд этилди. Шу боис бу борадаги Ҳукумат Концепциясини депутатлар фикр-мулоҳазалари асосида қайта ишлаш ва 1990 йил 1 сентябрга тайёрлаш белгиланди.
Мамлакатда шу йўналишдаги амалий ишлар қизғин тус олди, 1990 йил 25 июлда СССР Президентлик Кенгашида Бош министрнинг мамлакатни бозир иқтисодиётига ўтказиш юзасидан қўшимча чоралар ҳақидаги ахбороти тингланди. 1990 йил 27 июль ва 30 августида СССР Президентининг олимлар, мутахассислар, олммавий ахборот воситалари вакиллари билан иқтисодий ислоҳатлар мувзуидаги учрашуви бўлди. 6 август куни мамлакат Президенти М.С.Горбачевнинг “Янги Иттифоқ Шартномасининг апсоси сифатида бозор иқтисодиётига ўтишнинг Иттифоқ Даствури Концепциясини тайёрлаш ҳақида” Фармони эълон қилинди.Бу вазифани бажароиш учун СССР раҳбарлари томонидан С.Шаталин, Н. Пардаков, Л.Абалкин, Г. Явлинский, С. Алексенко, В. Вавилов ва бошқалардан иборат комиссия тузилди. Комиссияга 1990 йил сентябрдан кечикмасдан Ҳукумат Дастурини ишлаб чиқиш топширилди.
1990 йил сентябри бошларида СССР Олий Совети IV cессиясида СССР Министрлар Советининг раиси Н. Рижковнинг “Бошқариладиган бозор иқтисодига ўтишга тайёргарлик ва мамлакат халқ хўжалигида барқарорликни вужудга келиш ҳақида”ги Ҳукумат Дастурида собиқ Иттифоқни сақлаб қолишни, шунингдек иқтисодиётни социалистик йўлдан ривожлантиришни кўзда тутганлиги, 1990 йил 11 сентябрда С. Шаталиннинг “фуқароларни мулкка эгалик ҳуқуқини, иқтисодий мустақиллигини, эркин истеъмол бозори ва унда эркин нарх”, “корхонанинг мустақил иқтисодий фаолият ҳуқуқи”, “иттифоқдош республикаларнинг мутлақ суверенитети”, “аҳоли турмуш даражасини пасайтирмасликни” кўзда тутувчи “500 кун” программаси қабул қилинмади. 1990 йил 24 сентябрда сессия “халқ хўжалигини барқарорлаштиришнинг кечиктириб бўлмайдиган вазифалар”ни муҳокама қилиб, Ҳукума Дастури ва С. Шаталин Дастуридан иборат Ягона Дастур ишлаб чиқишга қарор қилди.
Мутахассисларнинг фикрича мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётига учта йўналишдаги кучлар манфаатлари тўқнашди, хусусан:
Do'stlaringiz bilan baham: |