3-Мавзу. Жиноятчиликнинг олдини олиш ва олдини олиш субъектлари ҳамда жиноятчиликка қарши курашда халқаро ҳамкорлик



Download 24,89 Kb.
bet1/4
Sana04.04.2022
Hajmi24,89 Kb.
#527338
  1   2   3   4
Bog'liq
маълумот


3-Мавзу. Жиноятчиликнинг олдини олиш ва олдини олиш субъектлари ҳамда жиноятчиликка қарши курашда халқаро ҳамкорлик

Маърузанинг асосий мақсади:


Маърузада “Криминология” модулининг 3-мавзусини ёритишга мўлжалланган режадаги жиноятчиликнинг олдини олиш тушунчаси ва олдини олиш чоралари. Жиноятчиликнинг олдини олиш субъектлари фаолияти ва уларнинг вазифалари. Жиноятчиликка қарши курашишда халқаро ҳамкорлик тушунчаси ва Интерпол ҳамда БМТ йўналишидаги xалқаро ҳамкорлик. Жиноятчиликка қарши кураш соҳасида xалқаро ноҳукумат ташкилотлари йўналишидаги ҳамкорлик ҳақида тегишли билимларни шакллантиришдан иборат. Маъруза жараёнида мавзуга доир муаммоли масалалар юзасидан савол-жавоблар ўтказилади, амалиёт таҳлил қилинади, муаммоли масалалар бўйича тарқатма материаллардан фойдаланилади.
Маъруза натижасида талаба:
маъруза юзасидан тегишли тушунча, билим, кўникма ва тажрибага эга бўлади;
маъруза бўйича тегишли мисоллар ва масалалар устида ишлаш, ўз муносабатини билдириш, тегишли жиноятчиликка қарши кураш бўйича ўз фикрини баён эта олади;
ўз жавобини асослаш, танқидий фикрлаш, оппонентни эшитиш кўникма ва қобилиятини шакллантиришга эришилади;
тарқатма материалларни ўрганиш, ўз муносабатини билдириш кўникмасига эга бўлади.
2. МАВЗУ БЎЙИЧА ДАРС ОЛИБ БОРИШ МЕТОДИКАСИ:
Маърузани ўтиш жараёнида технологик харитада кўрсатилган ахборот-коммуникатив ва замонавий педагогик технологиялардан фойдаланилиши назарда тутилади;
Маъруза мавзусининг долзарблиги, ўрганилганлик даражаси, бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмуни ҳақида тушунча берилади;
Мавзуга оид миллий ва халқаро норматив ҳужжатлар билан таништирилади ва таҳлил қилинади;
Режа асосида слайдлар ёрдамида қишлоқ хўжалигидаги ҳуқуқбузарлик, ветеринария-санитария қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик тушунтирилади;
Мунозарали (назарий) саволлар ўртага ташланади ва уларга баҳо берилади;
Муаммоли масалалар тарқатилади ва уларнинг ечими эшитилади;
Зарурият туғилганда, масала ва саволлар уйга топшириқ сифатида берилади;
Асосий тушунчалар, савол-жавоблар умумлаштирилиб, маърузага якун ясалади.
3. ТАЯНЧ ТУШУНЧАЛАР:
Жиноятчиликнинг олдини олиш объектлари – жиноятчиликни келтириб чиқарувчи турли хил жараёнлар, ҳодисалар ҳамда омиллар; ҳуқуқ ҳамда ижтимоий ҳамкорлик нормаларига мос келиши керак бўлган фаолият; жиноятчининг шахси; мансабдор шахслар, юридик ва жисмоний шахсларга хос хислатлар. Жиноятчиликнинг олдини олиш тизимида профилактика шаклларига мос келувчи турли жиҳатлар мавжуд.
Жиноятчиликнинг олдини олиш субъектлари – жиноятчилик, унинг алоҳида турлаги, муайян жиноятларнинг мавжуд бўлиши ва тарқалишига ёрдам берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш, кучсизлантириш ва нейтраллаштириш, шунингдек жиноятлар содир этишга мойил шахсларни жиноят йўлига киришидан сақлаш ва уларни ижтимоий муҳитга мослаштиришни таъминлаш вазифалари ва функциялари қонунда зиммасига юклатилган органлар, ташкилотлар, шунингдек мансабдор шахслар.
Жиноятчиликнинг олдини олишни режалаштириш – жиноят қонуни нормаларининг бузилишига имкон бермайдиган ёки бундай хатти-ҳаракатларни зарарсизлантирадиган объектив ва субъектив шароитларни яратиш борасидаги тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишга қаратилган фаолият.
Режа – жиноятчиликка қарши кураш олиб бориш вазифасидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган, аниқ вазифаларни ҳал қилишга мўлжалланган дастурдир.
Криминологик дастурлаштириш – криминологиянинг алоҳида соҳаси, жиноятчиликка, унинг айрим турлари ва кўринишларига қарши кураш бўйича дастур (режа)лар ишлаб чиқиш қонуниятларини ўрганади.
Прогноз – бирор-бир ҳодисанинг келажакдаги ҳолати ҳақидаги илмий тадқиқотларга асосланган эҳтимолий мулоҳаза.
Прогнозлаш – бирор-бир ҳодисанинг истиқболларини махсус илмий тадқиқ этиш.
Прогностика (юн. prognostike – олдиндан пай-қаш, келажакни кўриш, илмий асосда башорат) – бирон бир ҳодисанинг ривожланиш истиқболларини махсус тадқиқ этиш.
Жиноятчиликни башорат қилиш – жиноятчиликнинг келажакдаги ҳолатини ифодаловчи энг умумий кўрсаткичларни аниқлаш; жиноятчилик ва унга қарши чораларнинг турли томонларини аниқлаш; жиноятчилик сабаблари ва шартларини керакли йўналишга томон ўзгартириш усулларини ишлаб чиқиш; жиноятчилик билан кураш олиб боришни барқарорлаштириш усулларини ишлаб чиқиб, келгусида қандай ва қанча жиноят содир бўлишини башорат қилиш.
Криминологик башорат қилиш – жиноятчилик ва унинг детерминантлари келгуси аҳволи (кўлами, тузилиши, динамикаси), профилактика ва маълум даврда жиноятчиликка таъсир кўрсатишнинг бошқа воситалари, имкониятлари ҳақида билдирилган тахминий фикр-мулоҳазалар.
Экстраполяция усули – мазкур усулнинг мазмуни башорат қилинаётган объектнинг тарихини ўрганиш ва унинг ўтмишдаги, ҳозирги кундаги ривожланиш қонуниятларини келажакка ўтказишдан иборатдир.
Моделлаштириш – бу жиноятчиликка жиддий таъсир кўрсатувчи омилларнинг ўзаро таъсирини эътиборга олган ҳолда жиноятчиликнинг динамикасини тавсифлайдиган математик формулалар тизимини ишлаб чиқиш демакдир.
Эксперт баҳолаш – иш стажи, малакаси, билим ва қизиқишлари доирасидан келиб чиқиб, махсус танлаб олинган илмий ва амалиёт ходимларининг жиноятчилик ёки унинг айрим турларининг бўлғуси параметрлари, шунингдек жиноятчиликнинг тенденцияларига жадал таъсир кўрсатувчи жараёнлар ва ҳодисалар ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини умумлаштиришни ўз ичига олади.
4. МАВЗУ БЎЙИЧА ДАРС ОЛИБ БОРИШ МЕТОДИКАСИ:
маърузани ўтиш жараёнида технологик харитада кўрсатилган ахборот-коммуникатив ва замонавий педагогик технологиялардан фойдаланилиши назарда тутилади;
маъруза мавзусининг долзарблиги, ўрганилганлик даражаси, бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмуни ҳақида тушунча берилади;
мавзуга оид миллий ва халқаро норматив ҳужжатлар билан таништирилади ва таҳлил қилинади;
режа асосида слайдлар ёрдамида мавзуаги асосий ҳолатлар тушунтирилади;
мунозарали (назарий) саволлар ўртага ташланади ва уларга баҳо берилади;
муаммоли масалалар тарқатилади ва уларнинг ечими эшитилади;
зарурият туғилганда, масала ва саволлар уйга топшириқ сифатида берилади;
асосий тушунчалар, савол-жавоблар умумлаштирилиб, маърузага якун ясалади.

Download 24,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish