f)
қулупнай етиштиришга «бор-е деб, қўл силтайсиз».
3.
Нима сабабдан маданиятли киши цвилизациялашган дунёда
бировнинг нарсасини ўғирламайди?
a)
жиноят қилгани учун жазоланишдан қўрқади;
b)
жамиятдаги урф-одатларга бўйсунади;
d)
бунга унинг ички ахлоқий қарашлари йўл бермайди;
e)
келажакда амалдор бўлиш имкони йўқотилади.
4.
Қуйидаги келтирилган вазиятларни таҳлил қилиб
айтингчи,
амалга оширилган фаолият туфайли «мулк ҳуқуқи» дастасининг қайси бир
элементи реализация қилинади?
a)
Фермер эр участкасини ижарага олди, унда буғдой этиштириб,
давлатга сотди.
b)
Эркинжон «Нексия» автомобилини сотиб олди ва унда дала
ҳовлисига қатнаб турибди.
d)
Корхона ўзининг цехи биносини бошқа фирмага ижарага берди.
e)
Тадбиркор Одилжон бошқа тадбиркордан унча катта бўлмаган
иккита хонани сотиб олди. Битта хонани бузиб, иккинчисини кенгайтириб,
таъмирлади.
f)
Хўжалик суди тадбиркор Раҳимовдан ишлатиб турган
ускунасининг қарзини тўламагани учун, қарз эвазига олиб қўйишга қарор
қилди.
g)
Фуқаро Акбарова ўзи яшаб турган уйини ўғилларига
васият
қилди.
h)
Давлат корхонаси бировнинг боғидан автомобил йўли
ўтказилди. Бунда унинг эгасига қирқилган дарахтлар учун компенсатсия
тўланмади.
i)
Автомобилнинг эгаси ундан фойдаланмай, автостоянкага қўйиб
қўйган. Ўртоқлари ундан автомобилидан фойдаланишга рухсат сўрашса
бермади.
j)
Уйидаги мулкини ўғирлаб кетишгани учун фуқаро милицияга
мурожаат қилди.
k)
Суд корхонага тозаланмаган оқавасини анҳорга оқизгани учун
жарима солди.
l)
Фуқаро мулк қилиб олган ер участкасига ишлов берди.
Келажакда уни сотмоқчи эмас.
5.
Буюк алломалардан бири Пифагор
авлодларга васиятомуз
хитоб қилган э кан:
«Ей, халойиқ! Қонунга эга бўлишдан олдин ахлоқли бўлинг, чунки
ахлоқ – инсон ўйлаб топган илк қонун». Сиз бу фикрга нима дейсиз?
6.
Олтинчиси ортиқча.
Қуйидагиларни диққат билан ўқинг. Улардан қайси бири ортиқча ва
нима сабабдан? Тушунчалар: тикувчилик цехи жойлашган бино, станок,
акция,
юк машинаси, оиланинг ўзи фойдаланаётган уй анжомлари, кичик
корхонадаги маҳсулот ишлаб чиқариш учун сотиб олинган хомашё.
7.
Қуйидаги санаб ўтилган неъматлардан қайси бирлари
иқтисодий, қайси бирлари ноиқтисодий неъматларга ажратилади?
a)
сиз нафас олаётган ҳаво;
b)
қишда ёққан қор;
d)
ресторан, барлар ва бошқаларда ишлатилаётган муз;
e)
қишда ариқлардаги муз;
f)
уйингиз яқинидаги булоқ суви;
g)
чинни идишлар тайёрлашда ишлатиладиган тупроқ;
h)
боғингизда экилган дарахт. Жавоб беринг ва уни асосланг.
8.
Барча иқтисодий неъматларнинг нафлилиги ҳақида қандай
фикр юритиш мумкин? Масалан, наркотиклар,
спиртли ичим-ликлар,
порнография, нафақат инсоннинг жисмига, балки руҳининг соғломлигига
ҳам қаттиқ зарар этказади! Сиз мана шу фикрга қўшиласизми? Иқтисодиёт
назариясида нафлилик деганда нимани тушуниш керак?
9.
Сизда 1 млн. сўм нақд пул бор. Дўстингизда эса шунча
сўмлик аксиялар бор. Иккинчи дўстингизда 1 млн. сўмга баҳоланган дала
ҳовли бор. Кимнинг мулки юқори даражада ликвидли?
Доимо мулкни
ликвидли шаклига қараб сақлаш рационал ҳисобланадими?
Do'stlaringiz bilan baham: