“Кейс‑стади (инглизча сase - аниқ вазият, stadi – таълим cўзларининг бирикувидан ҳосил қилинган)” аниқ вазиятларни ўрганиш, таҳлил этиш ва ижтимоий аҳамиятга эга натижаларга эришишга асосланган таълим методидир. Мазкур метод муаммоли таълим методидан фарқли равишда реал вазиятларни ўрганиш асосида аниқ қарорлар қабул қилишга асосланади.
Кейс-стади (Case study) методининг бевосита мақсади – таҳсил олувчиларнинг ҳам-корликдаги аниқ бир иш жараёнида содир бўлган вазиятни (кейсни) таҳлил қилиш орқали амалий ечиш йўлларини топиш, ишлаб чиқиш; жараённинг натижаси – таклиф этилган алгоритмлар (ечимлар) га баҳо бериш ва қўйилган муаммо ечимининг мақбулини танлаш.
Интерфаол ўқитиш методларларини танлашнинг кейинги муҳим шарти уларнинг мезонларини ҳисобга олишни тақазо этади.
1. Интерфаол методларни танлаш мезони уларнинг таълим-тарбияни ривожлан-тириш масалаларини ечишга юқори йўналганлигидир. Бу мезон турли хил методлар-нинг у ёки бу доирадаги вазифаларини ечиш имкониятларини баҳолаш йўли билан жорий этилади, чунки ижтимоий тажриба элементларини ўзлаштиришда уларнинг имконият-лари турличадир.
Интерфаол методларнинг барчаси талабаларнинг фикрлаш мустақиллигини таъмин-лайди, ўқитишда бир қолипликни ва андозаликни йўқотади, ўқув материалларини эгал-лашда назарий билимларнинг ролини бирмунча оширади.
2. Интерфаол методларни танлашнинг навбатдаги мезони уларнинг таълим маз-муни хусусиятларига мос келишидир. Метод мазмунининг ҳаракатланиш шакли (Гегель) сифатида ҳам аниқланади. Бир метод ёрдамида мавзуни тўлароқ очиб берилса, бошқаси уни ижодий ўзлаштиришга имкон тўғдиради, учинчиси – бу мазмун учун яроқсиз бўлиши мумкин.
Интерфаол методларнинг рўёбга чиқариш шакллари жорий этиш воситалари ка-би турлича бўлиши мумкин. Масалан, ақлий ҳужум, танқидий фикрлаш, ажурли арра, менюлар оғзаки сўз, дарслик ўқиш, кино ёки телевидение, бошқа тасвирий воситалар орқали амалга оширилса, кластер, синквейн, ўз ўрнингни топ каби методлар ўқитувчи-нинг олдиндан кўрсатиб берган фаолият усулларини такрорлашини тақазо этади.
3. Интерфаол методларни танлашнинг навбатдаги мезони уларнинг талабалар ўқув имкониятларига тўлиқ мос келишидир, яъни самарали ўқув фаолияти учун ички ва ташқи шарт-шароитларнинг бирлигини таъминлашдир. Кузатишларнинг кўрсатишича, реал ўқув имкониятларини ўрганишда қуйидаги шартларни аниқлаштириш керак бўлади: талабаларнинг мустақил фаолиятига тайёргарлиги (ўқув ишларини режалаштириш, маш-ғулот мақсади ва вазифаларини тўлиқ белгилаб олиш кўникмаси, ўз-ўзини назорат, теска-ри алоқа ўрнатиш ва қўшимча дидактик жараённи қуриш); талабаларнинг ижодий фао-лиятига тайёргарлиги (фикрлаш мустақиллиги, ўқув материалидаги асосий ғояни илғаб олиш кўникмаси, топшириқ шартларини белгилаш ва уни ечиш методларини мустақил топиш кўникмаси); ўқишга муносабат ва бошқалар.
4. Интерфаол ўқитиш методларидан фойдаланишда педагогнинг хусусий имко-ниятларига мос келиши лозим. Дарснинг дидактик мақсадларига турли методлардан, уларнинг ўзаро бирикувидан оқилона фойдаланиш эвазига эришиш мумкин. Бошқача қилиб айтганда, методлар компенсаторлик (бири йўл қўйган камчилик бошқаси эвазига йўқотилади, яъни меъёрланади) имкониятларига эга.
5. Интерфаол методларни танлаш мезонларидан яна бири – уларнинг ўқув жара-ёнини ташкил этиш шакллари билан мос келишидир. Ўқитишнинг ялпи (фронтал), гуруҳли ва индивидуал шакллари турлича методларни талаб этади. Масалан, дебат методи икки ўқувчи (ёки икки гуруҳча) ўртасидаги баҳс ҳисобланса, “ақлий ҳужум”да гуруҳдаги барча талабаларнинг иштироки зарур бўлади. Шунингдек, бу мезон мавзунинг мураккаб-лик даражасига мос ҳолда шакл ва методнинг ўзаро уйғунлигини таъминлашга йўналти-рилади.
6. Интерфаол методларнинг педагогик технология принципларига мос келиши умумлаштирувчи мезон ҳисобланади.
Шундай қилиб, ўқитишда анъанавий ва замоновий услублар (методлар) мутонасиб-лигини таъминлаш учун педагогдан на фақат фанини ва унинг методикасини яхши билиш талаб этилади. Балки, замоновий педагогик технологияларни ўзлаштириб бориши, мута-хассислиги бўйича илғор педагогик тажрибаларни ва чет эл тажрибаларини ҳам ўрганиб бориш бориш мажбурияти юклатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |