Умумий психология (ички регуляция) фани - ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
- Мотивация тушунчасини бошқарув соҳаси билан боғлиқ талқини хилдир.Шу сабабли мотивация борасидаги хорижий адабиётларда уларга қуйидагича изоҳ берилади.
- Меҳнат қилиш мотивацияси –ишчининг меҳнат фаолияти орқали эҳтиёжларни қондиришга интишиши
- Мотивация - инсон томонидан ташқи ва ички омилларнинг комплекс таъсирларини аниқловчи бирор бир фаолиятни онгли танлаш жараёнидир. ( Мескон М., Альберт М., Хедоури Ф. Основы менеджмента. - М.: Дело, 1992. С. 361)
- Мотив - аниқ мақсадга эришиш учун онгли хоҳиш-истаги, индивид томонидан шахсий заруратларини тушунилишидир (Еникеев М.И. Общая психология. - М.: ПРИОР, 2000. С. 263. )
- Мотивация - шахсий мақсад ёки ташкилот мақсадларига эришиш учун ўзининг ва ўзгаларнинг қўзғатиш жараёни ( Мескон М., Альберт М., Хедоури Ф. Основы менеджмента.
Умумий психология (ички регуляция) фани - ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
Мотивациянинг асосий турлари - ЭКСТРЕСНИВ
- ИНТРИНСИВ
- ИЧКИ
- ТАШҚИ
- ИЖОБИЙ
- САЛБИЙ
-
I. Шахснинг ижтимоий эҳтиёжлари билан уйғунлашган, уларнинг моҳияти мезони орқали ўлчанувчи мотивлар: - дунёқарашга тааллуқли, алоқадор бўлган ғоявий мотивлар;
- ички ва ташқи сиёсатга нисбатан муносабатни акс эттирувчи, шахсий позицияни ифодаловчи сиёсий мотивлар:
- жамиятнинг ахлоқий нормалари, принциплари, турмуш тарзи, этнопсихологик хусусиятларига асосланувчи ахлоқий мотивлар;
- борлиқ гўзаллигига нисбатан эҳтиёжларда инъикос этувчи нафосат (эстетик) мотивлари
II. Вужудга келиши, шартланганлик манбаи бўйича умумийликка эга бўлган, бошқарув ва бошқарилув хусусиятли мотивлар: - кенг қамровли ижтимоий мотивлар (ватанпарварлик, фидоийлик, альтруистик);
- гуруҳий, жамоавий, ҳудудий, умумбашарий мотивлар;
- фаолият тузилиши, моҳияти ва тузимига йўналтирилган процессуал мотивлар;
- фаолият маҳсулини баҳолашга, мақсадга эришувга мўлжалланган рағбатланув, мукофот мотивлари.
III. Фаолият турлари моҳиятини ўзида акс эттирувчи мотивлар: - ижтимоий-сиёсий воқеликларни мужассамлаштирувчи мотивлар;
- касбий тайёргарлик ва маҳоратни ўзида намоён этувчи мотивлар;
- ўқишга, билишга (когнитив), ижодга (креатив) оид мотивлар.
IV. Пайдо бўлиш хусусияти, муддати, муҳлати, барқарорлиги билан умумийликка эга бўлган мотивлар: - доимий, узлуксиз, лонгитюд хусусиятли мотивлар;
- қисқа муддатли, бир лаҳзали, бир зумлик ва сониялик мотивлар;
- узоқ муддатли, вақт тақчиллигидан озод, хотиржам хатти-ҳаракатларни талаб этувчи мотивлар.
V. Вужудга келиши, кечиши суръати биоқувват билан ўлчанувчи мотивлар: - кучли, қудратли, таъсир доирасидаги шижоатли мотивлар;
- пайдо бўлиши, кечиши ўрта суръатли мотивлар;
- юзага келиши, кечиши заиф, бўш, кучсиз, беқарор мотивлар.
VI. Фаолиятда, муомалада ва хатти-ҳаракатда вужудга келиши хусусияти, хислати ҳамда сифатини акс эттирувчи мотивлар: - аниқ, яққол, воқе бўлувчи реал мотивлар;
- зарурат, юксак талаб ва эҳтиёжларда ифодаланувчи долзарб мотивлар;
- имконият (потенция), зоҳира (резерв), яширин (латент) хусусиятларини ўзида мужассамлаштирувчи
Do'stlaringiz bilan baham: |