Гуруҳларда ишлаш тартиби ва регламенти.
1. Муаммони ҳал қилиш бўйича гуруҳларда ишлаш ва презентация варағини тўлдириш - 15 минут.
2. Мини-гуруҳларга бўлинадилар, умумий вазифани бўладилар, жавобни мустақил расмийлаштириш - 5минут;
3. Мустақил ечимни гуруҳга эълон қиладилар - 5минут;
4. Келишадилар, тўлдирадилар, тўғри жавобни топадилар ва презентацияга тайёр-ланадилар - 5минут;
5. Гуруҳнинг мавзу саволи бўйича нуқтаи-назарини баён этиш -1-3минут;
6. Биргаликдаги муҳокама ва якуний хулосани шакллантириш -3 минутгача.
5. Хамкорлик педагогикаси
“Ўқитувчи-ўқувчи” муносабатларидаги ҳамкорлик, бу фаолиятнинг бориши ва нати-жаларининг биргаликдаги таҳлили, маънавий дунёда бир-бирига самимийлик, ўзаро бир-бирини мустаҳкам тушуниш, катталар ва болаларнинг ҳамкорликдаги ривожлантирувчи фаолияти ғояси. Анънавий таълим педагогик жараёнда ўкитувчининг субъект сифатида, ўқувчини эса объект сифатида иштирокига асосланган. Бу қоида ўқувчи ўз ўқув фаолия-тининг субекти ҳақидаги тасаввур билан алмашинади. “Ўқувчи-ўқувчи” муносабатлари ҳамкорликнинг турли шакллари(ҳамкорлик, бирга қатнашиш, бирга қайғуриш, бирга ижод қилиш, биргаликда бошқариш)да қабул қилинган умумий жамоа ҳаётий фаолиятида амалга ошади.
Ҳамкорлик педагогикасининг тўртта асосий йўналиши мавжуд:
шахсий-инсонпарвар ёндашув;
дидактик фаоллаштирувчи ва ривожлантирувчи мажмуа;
тарбия концепцияси;
атроф-муҳитни педагогизациялаш.
Шахсий-инсонпарвар ёндашув:
шахсга янгича қараш таълим беришнинг мақсади сифатида, яъни таълим-тарбия жараёнининг шахсга йўналтирилганлиги:
-шахс субъектдир, ҳар бир боланинг қобилияти бор……
Педагогик мулоқотни инсонпарварлаштириш ва демократиялаш:
- болаларга муҳаббат, уларнинг тақдирига қизиқиш;
- боладаги умидли мшонч;
- ҳамкорлик, мулоқот маҳорати;
- тўғридан-тўғри мажбур қилишни бекор қилиш;
- ижобий рағбатлантиришнинг муҳимлилиги;
- болалардаги камчиликларга сабрли бўлиш;
- ўқитувчи ва ўқувчи ҳуқуқларини тенглаштириш;
- боланинг эркин танлаш ҳуқуқи;
- хато қилиш ҳуқуқи;
- шахсий қарашларга бўлган ҳуқуқ;
- бола ҳуқуқлари ҳақидаги конвенцияга амл қилиш;
- ўкитувчи-ўқувчи муносабатлари усули: тақиқлаш эмас, йўналтириш; бошқариш эмас, биргаликда бошқариш; мажбурлаш эмас, ишонтириш; буйруқ бериш эмас, ташкил-лаштириш; чегараламаслик, эркин танлашни йўлга қўйиш.
замонавий шароитда натижаларга олиб келмайдиган туғридан-тўғри мажбурлаш-дан метод сифатида воз кечиш:
- мажбурловсиз, ишончга асосланган талабчанлик;
- туғма қизиқувчанликни ҳисобга олиб ўқитиш;
- мувафаққиятсизликка сабаб бўладиган мажбурий истакни алмаштириш;
- болаларнинг мустақиллиги ва мустақил фаолиятини ўрнатиш;
- жамоа орқали бевосита талабларнинг қўлланиши.
Индивидуал ёндашувнинг янги талқини:
- ўрта ўқийдиган ўқувчиларга йўналтиришни бекор қилиш;
- шахснинг энг яхши сифатларини излаш;
- шахсни психологик-педагогик ташхис этиш(қизиқищлари, қобилияти, йўналган-лик, Мен-концепцияси, характери, фикрлаш жараёнларининг ўзига хослиги)нинг қўлла-нилиши;
- ўқув-тарбия жараёнида шахснинг ўзига хосликларини ҳисобга олиш;
- шахс ривожини башорат қилиш(прогнозлаш);
- ривожланишни, уни коррекциялашнинг индивидуал дастурларини ло-йиҳалаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |