3-мавзу: ижтиҳод ва мазҳаблар режа: Ижтиҳод тушунчаси ва турлари



Download 351,4 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/12
Sana22.02.2022
Hajmi351,4 Kb.
#82707
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
3-мавзу 85b0105dd4f459ea3d4e9693d4c196f3

§ 5. Шиалик фиқҳ мактаби 
Шиалик оқими асосан икки гуруҳга бўлинади: ғолий (кўп муболаға 
қилувчи) шиалар ва мўътадил шиалар. 
Ғолий шиалар еттинчи асрдан бошлаб Алини пайғамбарлик ёки худолик 
даражасига кўтарганликлари учун ғолийлар, яъни муболаға қилувчилар деб 


аталиб келганлар. Улардан бир гуруҳи ақидасига биноан Али пайғамбар 
бўлиши керак эди, лекин Жаброил хато қилиб ваҳйни унга эмас, балки ҳазрат 
Муҳаммад(а.с.)га олиб борди. Чунки ғуроблар (қарғалар) бир­бирига 
ўхшаганидек, Али ҳам ҳазрат Муҳаммадга ўхшарди. Шу сабабли улар 
«ғуробия» деб аталадилар. 
Уларнинг яна бир гуруҳи Алини худолик мақомига кўтарадилар. 
Уларнинг фикрича, Худо Алининг вужудига кириб, унинг жасади билан 
бирлашган эди. Уларнинг айрим фирқалари ақидасига кўра гўё ҳар бир 
имомнинг руҳига улуҳият (худолик) кирган бўлиб, ундан бошқасига ҳам 
ўтади. 
Низорий исмоилийлар имомни Пайғамбардан устунроқ қўядилар. 
Негаки, уларнинг ақидасига кўра имомат бир ўлмас ва доимий асл (асос)дан 
иборатдир. Агар имом бир лаҳзага ушбу дунёдан кетганида эди, ҳамма 
нарсалар нобуд бўларди. Аммо нубувват (пайғамбарлик) вақтинча бир 
мазҳабий ишдан иборат бўлиб, Худо ўз пайғамбарини имомнинг нотиғи 
(сўзловчиси) сифатида юборади. «Исломда ҳуқуқ» китобида берилган 
маълумотларга кўра, Оғохоннинг издошлари бўлмиш ҳиндистонлик хўжалар 
ўз имомларини «Мавлоно ҳозир имом», яъни «ғойиб бўлмаган имом» деб 
атайдилар. Улар бундан ҳам чуқур кетиб «Пир Садриддин» таълимоти 
асосида ўз имомларини ҳинд мазҳаблари таъсирида Вишну, яъни инсон 
қиёфасига кириб ерга келган худо деб эълон қилдилар. Улар қуйидагидек 
сиғинадилар: 
«...Худо ўзини шоҳ Мавло Али Муртазо вужудида кўрсатган. Биз 
ҳақиқатга бўлган ишқимиз туфайли сенинг ҳулулинг (Алининг вужудига 
кирганинг)ни эъзозлаймиз...». 
Айни ҳолда хўжалар худонинг бирлиги, Муҳаммад(а.с.)нинг 
пайғамбарлиги ва амирул­мўминин Алининг муқаддаслигига гувоҳлик берар 
эканлар. 
Мўътадил шиалар асосан учта мазҳабга бўлинадилар. Уларнинг асосий 
фарқлари имомларнинг сони нечта бўлишидан келиб чиқади. Улар 
жаъфария, исмоилия ва зайдия мазҳабларидир. 
Жаъфарий мазҳаби. Ушбу мазҳаб тарафдорлари Алидан бошлаб, унинг 
авлодларидан бўлган ўн иккита имом борлигига ишонадилар. Шунинг учун 
улар «исно ашария» (ўн икки имомлик) номи билан ҳам аталадилар. 
Уларнинг ақидасига биноан, ўн иккинчи имом туғилган бўлса ҳам ҳозирча у 
«ғойиб», яъни намоён бўлмагандир. Бир куни у зоҳир бўлиб, барча дунё 
аҳлини адолат ва иймон сари йўллайди. Ушбу мазҳаб Эрон Ислом 
Республикасининг расмий мазҳаби ҳисобланади.
Жаъфария мазҳабига хос бўлган бир қатор хусусиятлар қуйидагилардир: 
1. имомат — давлат бошқарувини имомларга хос деб ишониш; 
2. Қуръонни ва ундан кейин ўз имомлари томонидан ривоят қилинган 
ҳадисларни асосий манба сифатида қабул қилиб, ижмо ва қиёсни рад этиш; 
3. айрим намозларни бир вақтда қўшиб ўқиш (М: Пешин ва Аср, Шом ва 
Ҳуфтон намозларини қўшиб ўқиш); 
4. таҳорат қилишда оёқларни ювмасдан унга масҳ тортиш; 


5. вақтинча никоҳни қонуний деб билиш (Эрон Ислом Республикаси 
Фуқаролик қонунининг 6­бўлим 1075­1077 моддаларида вақтинча никоҳ 
«Никоҳи мунқатиъ» номи билан қонуний деб қабул қилинган); 
6. тақия, яъни хавфли жойларда ўз эътиқод ва мазҳабини яшириш; 
7. азон айтишда «ашҳаду анна Алиян валийуллоҳ» (гувоҳлик бераман 
Али Аллоҳнинг валийси, яъни дўстидир) иборасини қўшиб айтиш; 
8. насроний ва яҳудий аёллар (аҳли китоб аёллари)га уйланишни ҳаром 
деб билиш. 
Шунингдек, уларнинг фикрича: бир ўтиришда учта талоқ берилса, битта 
талоқ ҳисобланади; талоқ икки одил киши гувоҳлигида қонуний кучга эга 
бўлади; бола бир аёлни бир кеча­кундуз ёки кетма­кет 15 марта эмгандагина 
эмизиш ҳукми жорий бўлади. 
Жаъфарий шиалар «мутъа»
4
никоҳини қонуний деб билади, лекин 
зайдийлар ва фотимий (исмоилий) шиалар суннийлар каби уни ноқонуний 
деб биладилар. Жаъфарий олимларидан бири «ал­Ҳуррул­Омилий» 
ақидасига кўра, «бир мўмин киши фақатгина «мутъа» амалини 
бажаргандагина ҳақиқий мусулмон бўла олади». 
Фотимийларда мутъа ёки вақтинча никоҳ қонуний эмаслиги ҳақида 
Идрис Имодиддин қаламига мансуб «Уюнул­Ахбор» номли китобда қуйидаги 
ривоят қайд этилган: ундан (Имом ал­Муиз Лидиниллоҳдан) мутъа ҳақида 
сўралганда, имом унга: «Ўзингга яқин бўлган қариндошларинг (яъни 
уйланишинг ҳаром бўлган кишилар) билан мутъа никоҳи амалга 
оширилишига розимисан? - деганда, ўша одам «Худо гувоҳ бўлсинки, рози 
эмасман», - деб жавоб беради. Имом унга қараб: Шу сен учун етарли, ўзинг 
учун танламаган қонунни, бошқалар учун танламагин», деган экан. 
Давлатнинг барча ички ва ташқи сиёсати, айниқса, қонунчилик ва 
парламент ишлари Эрон Ислом Республикаси Конституциясига кўра ислом 
ва ушбу мазҳаб нормаларига асосланган ҳолда олиб борилади.
Жаъфария Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Ливан, Ироқ ва 
Озарбайжонда тарқалган. 

Download 351,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish